Ҳаётий вазият ЯММТнинг техник имкониятларига тўғри келмаса, қандай йўл тутиш керак

preview

Кадрлар хизматлари ЯММТ билан ишлаш чоғида муаммоларга дуч келишди. Ишлаб чиқувчилар иштирокисиз уларни ҳал қилишнинг имкони йўқ. «Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА унинг семинарларида тингловчилар томонидан бошқа вазиятлардан кўра кўпроқ кўтариладиган вазиятларни шарҳлаб берди.

- Ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили ниҳоясига етди. У тугагандан  кейинги кундан бошлаб унга бола парвариши таътили тақдим этилди. Бироқ корхона бўйича тегишли буйруқларни ЯММТда рўйхатдан ўтказиб бўлмаяпти. Бола парвариши таътилини ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагач бир кундан кейин расмийлаштирган тақдирда дастур ҳужжатларни қабул қилади. Агар дастур мантиғидан келиб чиқсак, таътиллар ўртасидаги бир кунни ходима ёки ишлаб бериши ёхуд прогул қилиши керак. Нима учун бундай ҳолат рўй беради?

Кадрлар хизмати ходимлари тизимда бундай номувофиқликлар ходимга ҳаётий вазиятлар туфайли бирин-кетин – ходим ишга чиқмаган ҳолда тақдим этиладиган бошқа таътиллар билан ҳам содир бўлишидан хавотирдалар.

Бундай вазиятда қандай йўл тутилади?

- Меҳнат кодексига мувофиқ бола парвариши таътили ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан кейин дарҳол берилиши мумкин. Бу вазиятда ЯММТ техник жиҳатдан маромига етказиб ишланмаганлиги яққол кўриниб турибди.

Ишлаб чиқувчилар дастурни меҳнат муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган қонунчилик талабларига мос қилиб созлашлари керак.

Шунга ўхшаш вазиятларда Меҳнат кодекси талабларига риоя қилиш лозим. Агар ҳаммаси унинг нормаларига мувофиқ расмийлаштирилган бўлса, қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва табелларни тузатиш шарт эмас. Ҳаммасини амалдаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқиб, ҳақиқий ҳужжатлар ва саналар бўйича ишлаш ва тўлаш лозим.

ЯММТда ушбу ҳолатни ҳозирча дастур йўл қўядиган хато даражасида акс эттириш керак. Фақат вақти келиб уни қайта ишлашларига ишонч билдириш қолади.

- Қуйидагилар учун инсон ишламаётганлиги тўғрисидаги ахборотни қандай тасдиқлаш мумкин:

а) унга ишламаётган пенсионер сифатида жамоа шартномасида назарда тутилган пенсиясига устамани тўлаш учун. Ахир пенсионер анча йил олдин охирги иш жойидан бўшаганлиги ва бошқа ишга жойлашмаганлиги туфайли унинг маълумотлари ЯММТда мавжуд эмас ва бўлмайди ҳам;

б) МКнинг 67-моддасида назарда тутилган алоҳида асосларга кўра иш берувчи ташаббуси билан жисмоний шахс ишдан бўшатилган кундан эътиборан  иккинчи ва учинчи ойлар учун ўртача ойлик иш ҳақини тўлаш учун.

Илгари бу қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси асосида амалга оширилган. Кадрлар хизмати ходими ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувларни фақат ЯММТда амалга оширишга ҳақли бўлган 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ахборотни қандай тасдиқлаш мумкин бўлади?

- Кадрлар хизмати ходимлари ва юристлар тегишли тўловларни амалга оширувчи ташкилотларда ушбу ахборотни олиш ва верификация қилиш имконияти бўлиши керак, деган фикрдалар. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки у ваколат берган идорага мансуб ташкилотларга сўров бериш масаланинг ечими бўлиши мумкин. Бироқ, ҳаракатлар тартиби, муддатлар ва жавобгарлик ҳеч қаерда ёзилмаган.

Электрон меҳнат дафтарчасидан чоп этиш, башарти нафақа олувчида у очилган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш вазиятида ечим бўлиши мумкин. Лекин ҳозирча ЯММТда “Ҳужжатни чоп этиш” функцияси мавжуд эмас. Ишлаб чиқувчилар камчиликни тузатиш ва маълумотномаларни уларни ҳақиқийлигини текшириш мумкин бўладиган QR-коди билан таъминлашга ваъда беришмоқда.

- Фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигини олди. Қандай қилиб ЯММТга ўзгартириш киритиш мумкин?

- Ҳозирча вазият ҳеч қандай тарзда регламентланмаган. Асл мақсадига кўра, инсон Ўзбекистон паспортини олиши чоғида тегишли ахборот – идоралараро ахборот алмашиш тартибида ва кадрлар хизматлари иштирокисиз тизимга автоматик тарзда келиб тушиши керак. Умид қиламизки, ЯММТ ишлаб чиқувчилари ушбу жиҳатни ҳам инобатга оладилар.

 

Эътибор беринг
Вазиятни амалдаги қонун ҳужжатлари ва техник имкониятлар доирасида ҳал қилиш имконсиз бўлган барча ҳолатлар юзасидан ишлаб чиқувчиларга (+998 71) 200 70 30 телефон рақами орқали ёки телеграм-каналда хабар бериш лозим.

 

 Олег ГАЕВОЙ

ЯММТ ЯММТ ЯММТ /uz/publish/doc/text175520_haetiy_vaziyat_yammtning_tehnik_imkoniyatlariga_tugri_kelmasa_qanday_yul_tutish_kerak1