Корхона қайта ташкил этилганда меҳнатга оид муносабатлар ЯММТда қандай расмийлаштирилади?

preview

Агар корхона қайта ташкил этилган - бошқаси билан қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган (айтайлик, АЖдан МЧЖга) ёки бошқа корхона таркибидан ажратилган бўлса, ходимлар билан муносабатлар қандай расмийлаштирилади?

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА жавоб берди:

- ЯММТда корхона қайта ташкил этилганлиги оқибатида ходимнинг бошқа ташкилот таркибига ўтишини акс эттириш учун:

1) илгариги ташкилотда “Меҳнат шартномасини бекор қилиш”ни рўйхатдан ўтказиш;

2) янги ташкилотда меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш (илгариги ташкилотдаги жорий лавозимидан бошлаб) зарур.


“Норма”нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕСнинг фикрича, бундай вазиятда шартномани бекор қилиш Меҳнат кодекси нормалари нуқтаи назаридан нотўғридир:

- МКнинг 98-моддасида айтилишича, қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда ва ҳ.к.) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади. Яъни Меҳнат кодекси бундай ҳоллар учун меҳнат шартномасини бекор қилиш ва тузиш заруратини ўрнатмайди. Ходимнинг қайта ташкил этиш натижасида шаклланган жамоада меҳнат фаолиятини давом эттиришга розилигини билдириши етарли.

Бинобарин, бугунги кунда ЯММТ тизими қайта ташкил этиш жараёнида меҳнатда оид муносабатларни ҳаққоний акс эттириш имконини бермайди. Уларни расмийлаштириш тартиб-таомили “Меҳнат шартномасини бекор қилиш” операциясини сақлайди. Агар ходим ташкилотда стажи узлуксиз бўлишидан манфаатдор бўлса, бу кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.

Менинг назаримда, ЯММТ тизимини унда МКнинг 98-моддасига мувофиқ ҳаракатларни ҳаққоний акс эттириш учун функционал ва алоҳида тугмани назарда тутган ҳолда қайта ишлаш зарур.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЯММТ ЯММТ ЯММТ /uz/publish/doc/text175537_korhona_qayta_tashkil_etilganda_mehnatga_oid_munosabatlar_yammtda_qanday_rasmiylashtiriladi1