ЯММТ билан ишлашдаги 3 муаммо ва уларни ҳал қилиш бўйича тавсиялар

preview

ЯММТ дирекцияси ЯММТ ҳақида энг кўп бериладиган саволларга жавоб берди. Аввалги директорнинг электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити ишлашга тўсқинлик қилса, нима қилиш лозим? Ходимнинг меҳнат ҳақига қандай ўзгартириш киритиш мумкин? Ходимнинг паспорт маълумотлари ва ЖШШИРни тизимга қандай қилиб тўғри киритиш лозим? Бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz материалида: 

– Ташкилотнинг раҳбари ўзгарди. Янги раҳбар номига ЭРИ калити олиниб, кадрлар бўлими ходимининг компьютерида тўғри тартибда сақлаб қўйилди. Бироқ шартномани имзолаш пайтида аввалги раҳбарнинг ЭРИ калити чиқяпти. Бундай вазиятда нима қилиш керак?


– Аввалги раҳбарнинг ЭРИ калитини компьютердан флешкага олиб қўйинг ёки уни буткул ўчириб ташлаб, компьютерда фақат битта – янги калитни қолдиринг.

Манбага қаранг. 

– Меҳнат шартномасига асосан ходим 1 ставка ўрнига 0,5 ставкага ўтказилди. Ушбу ўзгартириш тизимга киритилди. Бироқ шундан сўнг 0,5 ставкалик қўшимча бўш иш ўрни ҳосил бўлди. Штат жадвалида у назарда тутилмаган, уни чиқариб ташлаб бўлмаяпти.

– 0,5 ставкалик янги иш ўрнини яратиб, «Бошқа лавозимга ўтказиш» қўшимча келишуви ёрдамида ходимни 1 ставкалик иш ўрнидан 0,5 ставкалик иш ўрнига ўтказинг. Шундан кейин бўшаган 1 ставкалик иш ўрнини чиқариб ташланг.

Манбага қаранг.

Қўшимча келишувларни ЯММТда қандай қилиб тўғри рўйхатдан ўтказиш тўғрисида бу ерда ўқинг.

– Янги ходимни расмийлаштириш чоғида тизимга унинг паспорт маълумотлари ва ШЖБПҲ рақами киритилди, бироқ тизим 107 хатога йўл қўйилганини кўрсатмоқда.

– Кўп фуқароларнинг ШЖБПҲ рақами ЖШШИРдан фарқ қилади. Шу сабабли ЖШШИР фақат паспорт бўйича тизимга киритилади.

Манбага қаранг.

Эслатиб ўтамиз, ЖШШИР 14 та рақамдан иборат бўлиб, паспортнинг ўзида қайд этилган бўлади. Рақамлар қаторида охиридан сўнгги 2 та рақамни олиб ташлаб, чапдан 14 та рақамни санаш лозим. Ҳосил бўлган сон – ЖШШИР.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.