Ҳайдовчини ишга қабул қилганда унинг автомобилидан фойдаланиш

preview

Иш берувчи ҳайдовчини ишга қабул қилишда унинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиш тўғрисида у билан келишув тузди. Унга кўра автомобиль хизмат мажбуриятларини бажаришда йўқолган тақдирда иш берувчи ходимга автомобилнинг келишувда белгиланган қийматини қоплаб беради. Вақт ўтгач, иш берувчи автомобилнинг бозор қиймати кўрсатилган ҳужжатда шартлашилганидан анча паст эканлигини аниқлади. Мазкур вазиятда иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? Автомобиль йўқолган тақдирда иш берувчи унинг бозор қийматини тўлаб бериши мумкинми?

 

Мазкур ҳолатда юқоридаги келишувни тузиш ва бажариш тартибига автотранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидалари тадбиқ этилади. 1991-йил 19-ноябрдаги 427-XII сон “Ижара тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси биринчи қисмида назарда тутилишича, ижара шартномаси шартларининг ўзгартирилиши, бекор қилиниши ва тўхтатилишига томонларнинг келишуви билан йўл қўйилади. Мазкур ҳолатда иш берувчи ходим билан келишган ҳолда илгари тузилган келишувнинг автомобиль йўқолган тақдирда тўланиши лозим бўлган қиймат тўғрисидаги шартини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Ходим ушбу ўзгартиришни киритишга рози бўлмаган тақдирда иш берувчи белгиланган тартибда шартномани бекор қилишга ҳақли.

 

Иш берувчидан зарарни ундиришга оид маълумотлар базаси Иш берувчидан зарарни ундиришга оид маълумотлар базаси Иш берувчидан зарарни ундиришга оид маълумотлар базаси /uz/publish/doc/text176226_ish_beruvchi_haydovchini_ishga_qabul_qilishda_uning_shahsiy_avtomobilidan_hizmat_maqsadlarida_foydalanish_tugrisida