Иш ҳақи ортиқча тўланган бўлса, уни тўлиқ ушлаб қолиш мумкинми?

preview

Ходимга штат бўйича тўланиши керак бўлган 2 200 000 сўм ўрнига ярим йил давомида янглишиб 3 500 000 тўланган. Икки ойдан буён унга нотўғри  иш ҳақи тўланганини айтиб, иш ҳақи берилмаяпти. Бу қонунийми?

 

– Йўқ, қонунга зид.

МКнинг 279-моддасига мувофиқ иш берувчи ихтиёрий равишда ортиқча тўлаган иш ҳақини, шу жумладан, қонун нормалари нотўғри қўлланган тақдирда, ушлаб қолиши мумкин эмас.  Ҳисоблашдаги  хато оқибатида тўланган ортиқча маблағлар бундан мустасно. Аммо бу вазиятда ҳам солиқ ва мажбурий тўловни ичига олган чегирмалар иш ҳақининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. Шундай қилиб,   ходим меҳнат низолари комиссияси ёки судга мурожаат қилиб  бухгалтерия томонидан бузилган ҳуқуқларини тиклашга ҳақли.