Ходим "ўз хоҳиши билан" ишдан бўшашга ариза берган бўлса, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш мумкинми

preview

Ходим ўз хоҳиши билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Уч кундан кейин у интизомий ножўя ҳаракат содир этди. У аввалроқ ҳам интизомий жазога тортилган ва  амал қилиш муддати ҳали тугамаган ҳайфсан олган эди. Иш берувчи 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати тугашини кутмасдан ўз ташаббуси билан ходимни иш вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатиши мумкинми?

 

- Ҳа, мумкин. Ишдан бўшаётганига қарамай ходим охирги иш кунига қадар корхонада белгиланган меҳнат интизомига риоя қилиши ва меҳнат вазифаларини виждонан бажариши шарт . Агар у меҳнат вазифаларини сидқидилдан бажармаса, иш берувчи уни интизомий жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга. Бу вазиятда қуйидаги жазолардан бирини қўллаш мумкин:

ҳайфсан эълон қилиш;

ўртача ойлик иш ҳақининг 30%дан кўп бўлмаган миқдорда (ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган бўлса, 50%дан ортиқ бўлмаган миқдорда) жарима солиш;

Меҳнат кодексининг 100- моддаси 2-қисми 3 ёки 4-бандларига асосан меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол бузганлик учун қонунчиликда назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ишдан бўшатиш.

Яъни, ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшашга ариза топширганига қарамай, сиз у билан меҳнат шартномасини бошқа асос – айбли хатти-ҳаракат содир этгани учун бекор қилишингиз мумкин.

Кўриб чиқилаётган вазиятда 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати тугашини кутмасдан ходим томонидан меҳнат вазифаларини доимий равишда бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг  .

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /uz/publish/doc/text178093_hodim_uz_hohishi_bilan_ishdan_bushashga_ariza_bergan_bulsa_mehnat_shartnomasini_ish_beruvchining_tashabbusi_bilan_bekor_qilish_mumkinmi