Ишга қўйишдан олдин йўл-йўриқ бериш даврига ҳақ тўлаш

preview

Фуқарога меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ бермай туриб ишлаб чиқариш цехига ишга қабул қилинди. Бу ҳолда иш берувчи уни ишларни бажаришга қўймасликка ҳақлими? Ходим ишга қўйилмаганлиги муносабати билан ўз вазифаларини бажармаган давр бекор туриб қолиш ёки мажбурий прогул деб ҳисобланадими? Иш берувчи унга ҳақ тўлаши керакми?  

 

– Ҳа, кўрсатилган ҳолатда иш берувчи МК 215-м. 3-қ. асосан ходимни ишларни бажаришга қўймасликка ҳақли.

Ходим меҳнат вазифаларини бажаришга қўйилмаганлиги муносабати билан ишламаган вақт бекор туриб қолиш деб ҳисобланмайди. Бекор туриб қолиш – ходим ишга келмаганлиги муносабати билан ишламаган вақт.

Мажбурий прогул – ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган давр. Шу тариқа, ишга қўйилмаган даврни мажбурий прогул деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ бунда ходимга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ берилмаганлигига айнан иш берувчи айбдор бўлиши керак. Масалан, у лозим даражада йўл-йўриқ берилишини таъминламай, бу билан МК 215-м. 2-қ. талабларини бузган бўлиши мумкин. Бу ҳолда ходим мажбурий прогул даврида ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи белгиланган тартибда унга тўлаши шарт .

Иш берувчи йўл-йўриқ беришни ташкил этган, ходим эса узрли сабабсиз ундан ўтмаган бўлса, ишга қўймасликни мажбурий прогул деб ҳисоблаб бўлмайди. Бу ҳолда иш берувчига муайян тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилмаслигидан ташқари, у ходимни интизомий жавобгарликка тортишга ҳақли бўлади . Зеро МК 176-м. мувофиқ, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя қилиш – ходимнинг бевосита бурчи.