2022 йил 1 майдан пенсияларни ҳисоблаш ва тўлаш тизимига киритилаётган ўзгаришлар

preview

Президентнинг 07.04.2022 йилдаги “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан муҳим ўзгартиришлар киритилмоқда:

 

2022 йил 1 майдан бошлаб АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия ва нафақалар билан бир вақтда маҳаллаларга қуйидагилар нақд пулда етказилади:

  • “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ва оилаларга жамғармалар маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдам турлари;
  • меҳнат органлари томонидан тўланадиган ишсизлик нафақаси;
  • стипендиялар;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга тўланадиган моддий ёрдам пуллари.

Пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун АТ “Халқ банки”га 1% миқдорда хизмат ҳақи тўлаб берилади. Ушбу сумма бюджет ва Пенсия жамғармаси томонидан қопланади. Бунда банк зиммасига - сайёр кассалар орқали пенсия ва нафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб бериш вазифаси юклатилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 майдан бошлаб барча турдаги давлат пенсияларини, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1%и миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади. Бунда  ҳужжатларни қоғоз шаклида юритишдан воз кечилади. Фуқароларнинг розилиги билан пуллар уларнинг банк карталарига ўтказилади (уларни  сайёр кассалар орқали нақд пулга алмаштириб бериш имконияти билан).

2022 йил 1 сентябрга қадар ҳарбийлаштирилган тизим пенсияларини ҳисоблаш ва тўлаш тизими автоматлаштирилади.

АТ “Халқ банки”га 2022 йил якунига қадар пенсия ва нафақа олувчиларга уларнинг маблағларини масофадан бошқариш имконини берувчи банкнинг янги мобиль иловасини ишлаб чиқиш топширилди.

Norma.uz материаллари асосида


Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text180404_2022_yil_1_maydan_pensiyalarni_hisoblash_va_tulash_tizimiga_kiritilaetgan_uzgarishlar