Ҳайдовчи-экспедиторнинг иш вақтини ҳисобга олиш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби

preview

«Компания шаҳарлараро ва халқаро юк ташишлар билан шуғулланади. ИМТҚда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Автохўжаликда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қандай тизими ўрнатилиши лозим? Юкларни ташиш дам олиш кунига тўғри келганда, фура ҳайдовчиси учун якшанба иш куни бўладими? Ҳайдовчи якшанба куни ишлаганда, бу кун табелда қандай акс эттирилади?».

 

– Меҳнатга ҳақ тўлаш шакли ва тизими жамоа шартномаларида ҳамда иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органлари билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган бошқа ҳужжатларда белгиланади. Улар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатларга асосланган бўлиши лозим.

Амалиётда меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, одатда, ички ҳужжатларда белгиланади, меҳнат ҳақи миқдори эса штат жадвалида ёки меҳнат шартномасида қайд этилади.

 

Вақтбай ёки ишбай ҳақ тўлаш

Автокорхоналар ҳайдовчилари учун вақтбай ҳақ тўлашни белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади. Вақтбай иш ҳақи тўланганда ҳайдовчининг иш ҳақи ҳақиқатда ишланган вақт ва тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Иш ҳақи ҳисоб даврида ишланган иш соатлари ёки кунлари сонига боғлиқ бўлади.

Ҳайдовчилар меҳнатига ишбай ҳақ тўлаш мақбул бўлмайди, сабаби бундай тўлов шаклида ҳақиқатда бажарилган ишлар ёки тайёрланган маҳсулотлар сонидан, яъни иш ҳажмидан келиб чиқиб иш ҳақи ҳисобланиши назарда тутилади. Иш ҳажми ходим томонидан вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот сони ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган вақт билан ўлчаниши мумкин.

Ҳайдовчи-экспедитор учун муайян иш ҳажми меъёрини белгилаш мушкул, сабаби юкларни ташишда ташилаётган юкнинг ҳажми, сони ва ташиладиган масофа асосан буюртмачига боғлиқ бўлади.

 

Умумий ёки якка тартибдаги график бўйича ишлаш

Шунингдек корхона ИМТҚда, бошқа ички ҳужжатларда ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра иш режимини мустақил равишда белгилаши мумкин.

Иш режими умумий қоидалардан фарқ қиладиган ҳайдовчилар учун иш тартибини тарафларнинг келишувига биноан белгилаш мумкин.

Кўриб чиқилаётган вазиятда иш режими объектив жиҳатдан 5 кунлик иш ҳафтасига мувофиқ келмайдиган ҳайдовчилар учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олган ҳолда, ўзгарувчан график бўйича дам олиш кунлари белгиланган иш ҳафтасини ташкиллаштириш мумкин.

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда суткада ва ҳафта давомида иш вақти давомийлигидан четга чиқишларга йўл қўйилади. Ходим томонидан ҳафтанинг бирорта кунида ортиқча ишланган соатлар ҳафтанинг бошқа кунидаги ишланмаган соатларни қоплаши мумкин. Бунда ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас  кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим .

Иш вақтидан ташқари ишланган соатлар учун (бир ҳафтада 40 соатдан ортиқ) камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади .

Иш вақти бундай тизим бўйича ҳисобга олинганда, шанба ва якшанба кунлари ишга жалб этилган ҳайдовчилар учун ҳафтанинг исталган бошқа кунида дам олиш куни берилиши мумкин.

 

Иш вақти қандай ҳисобга олинади

Ҳайдовчининг иш вақтини табель бўйича ҳисобга олинг. Унда иш куни давомида ҳақиқатда ишланган соатларни кўрсатинг.

Мисол
Автохўжаликда 5 кунлик иш ҳафтасида иш вақти ҳисоби

Автокорхонада 5 кунлик иш ҳафтаси жорий қилинган. Ҳайдовчиларнинг иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш белгиланган. Ҳайдовчи шанба ва якшанба кунлари юк ташишга жалб этилган ҳамда шу кунларда 10 соатдан ишлаган.

Мазкур ҳолатда иш берувчи ҳайдовчига ҳафтанинг бошқа кунларида дам олиш куни бериши лозим. Масалан, – душанба ва сешанбада.

Бундан ташқари, иш ҳафтаси давомийлиги жами 40 соатдан ошиб кетмаслиги учун ходим томонидан шанба ва якшанба кунларида ортиқча (8 соатдан ортиқ) ишланган соатлар учун қисқартирилган иш кунлари белгиланиши лозим. Масалан, – чоршанба ва пайшанбада 6 соатдан.

Иш вақтини ҳисобга олиш табели:

Тартиб рақами

Ф.И.О., касби (лавозими)

Табель рақами

Ойдаги саналар бўйича ишга чиқилганлиги ва чиқилмаганлиги ҳақидаги қайдлар

 

1

Шн

2

Як

3

Дн

4

Сн

5

Чн

6

Пн

7

Ж

8

Шн

9

Як

1

2

3

 

 

1

Аµмедов М.М. (ҳайдовчи)

10

10

д

д

6

6

8

д

д

                           

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» компанияси эксперти.