Шифокор етиб келгунича биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича "тегишли мутахассис" ким

preview

«Намунали низомга кўра жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқ бериш тегишли мутахассислар томонидан амалга оширилади. Тегишли мутахассис ким?».

 

–Ходимларга шифокор етиб келгунича биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатиш даволаш-профилактика тадбирларига киради (Низом 20-банди, рўйх.рақ. 272-сон АВ 14.08.1996 й.). Бу шифокор етиб келгунича кўрсатиладиган биринчи ёрдамни меҳнатни муҳофаза қилиш деб ҳисоблаш имконини беради.

Иш берувчилар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар тайёргарлигини  Меҳнат муҳофазаси соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ таъминлайди .

Биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатмаларини беришни тегишли таълим олган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис амалга оширади.

Сизнинг мутахассисингиз тайёргарликни қуйидагиларда ўтиши мумкин :

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказида;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари бозорининг профессионал иштирокчилари бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича хизматларни кўрсатадиган ташкилотларда.

Ўқитиш натижаларига кўра у имтиҳонларни муваффақиятли топшириши, сўнгра белгиланган намунадаги меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ёки қайта тайёрлаш тўғрисидаги сертификатни олиши мумкин.

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти