Ходим бир нечта ташкилотга юборилса, хизмат сафари гувоҳномасига ким муҳр қўяди

preview

«Хизмат сафарига юборилган  ходим бир сафар давомида ҳудуддаги бир нечта мижоз корхоналар билан ишлайди. Ўзбекистон ичидаги хизмат  сафари доирасида ходим йўл олаётган тегишли ҳудуд меҳмонхонасининг муҳрини сафар гувоҳномасининг келиш/кетиш қисмига  қўйиш мумкинми?»

 

– Йўқ, хизмат сафари гувоҳномасида қабул қилаётган ташкилотнинг ўрнига меҳмонхона муҳрини қўйиш эмас. Хизмат гувоҳномасининг тасдиқланган Шаклидаги эслатмада бир нечта пунктларга чиқишда келиш ва кетиш ҳақидаги белгилар уларнинг ҳар бирида алоҳида-алоҳида қўйилиши кўрсатилган.

Юқоридагиларга асосланиб, ходим хизмат сафарига борадиган ташкилотлардан келиш ва кетиш ҳақидаги  белгиларни қўйдириши керак. Ушбу белгилар ходимнинг меҳмонхонада яшаганини эмас, балки  кўрсатилган ташкилотларда хизмат сафарида бўлганлигини тасдиқлайди.

Хизмат сафари ҳақидаги буйруқда  ходимингиз борадиган барча ташкилотларнинг номларини кўрсатинг.

Агар келиш ва кетиш ҳақида барча белгиларни қўйиш учун хизмат гувоҳномаси бланкасида етарли жой бўлмаса, қуйидагиларни тавсия қиламиз:

  • «Белгиланган пунктларга  келиш ва улардан кетиш белгиси» қисмидаги сатрлар сонини оширишни; 
  • гувоҳномани қўшимча илова-варақ билан тўлдиришни. 

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти