Қоғоз меҳнат дафтарчасида ишдан бўшатиш сабабларини акс эттириш керакми

preview

ЯММТга  ёзув киритиш билан "ўз хоҳишига зид равишда" ишдан бўшатиш нимага таъсир кўрсатади? Ушбу янгилик киритилиши муносабати билан қоғоз меҳнат дафтарчаларини расмийлаштириш қоидалари ўзгардими? Саволларга "Норма" эксперти, 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга кадрлар бўйича амалиётчи мутахассис Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Кадрлар бўйича мутахассислар яқин кунларда янгиликка дуч келишди - ЯММТ тизимида меҳнат шартномасини бекор қилиш бўлимини тўлдиришда ишдан бўшатиш сабаби кўрсатилиши керак.

Бир қарашда, бу янгилик МКнинг 81-моддаси талабларига зид бўлиб, унга кўра ишдан бўшатиш сабаби фақат буйруқда кўрсатилади. Худди шу нарса Меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича йўриқномада ҳам ёзилган . Шунинг учун янги иш берувчилар ушбу маълумотларни кўришлари мумкин, бу эса ходимларнинг ҳуқуқлари бузилиши бўлади деган хавотир бор эди. Аммо ЯММТ дирекцияси вакилининг тушунтиришидан сўнг гап тамомила бошқа нарса ҳақида бораётгани ва бундай маълумотлар меҳнат органларига кераклиги  ва иш берувчилардан яширилиши маълум бўлди:

Эътибор беринг, ишдан бўшатиш сабабларини кўрсатиш учун ЯММТда фақат тўртта сабаб назарда тутилган. Келтирилган  вариантларнинг барчаси ишдан бўшатишга олиб келган ходимнинг айбдор ҳаракатларини акс эттирмайди.

Функционал Меҳнат кодексининг барча нормаларига риоя қилган ҳолда ишламоқда. Кўрсатилган сабаблар қуйидагиларда акс эттирилмайди:

  • электрон меҳнат дафтарчасининг ёзувларида;
  • my.mehnat.uz сайтида очиқ бўлган кейинги иш берувчилар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг қандайдир бошқа ҳужжатлари ва ҳисоб регистрларида.

Меҳнат шартномаларини бекор қилиш сабаблари тўғрисидаги маълумотларни my.mehnat.uz автоматик режимда қайта ишлайди. Шундай қилиб, кутилганидек, ишдан бўшатиш сабаблари фақат иш берувчига ва меҳнат шартномасини бекор қилган ходимга маълум бўлиб қолади. Шунингдек, улар бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутахассисларига умумий рақамли маънода – меҳнат шартномаларини бекор қилишнинг асосий сабабларини тушуниш учун очиқ бўлади.

 

Эътибор беринг
Меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаблари аввалгидек қоғоз меҳнат дафтарчасида кўрсатилмайди  .