Ходимлар учун ишланмайдиган кунда ишдан бўшатиш ёки бошқа лавозимга ўтказиш мумкинми

preview

«Ходим декабрь ойи охирида  2 январдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашга ариза берди. Аммо 2 январь дам олиш куни деб эълон қилинди, аризанинг амал қилиш муддати 3 январь куни тугайди. Байрамда ишдан бўшатиш мумкинми? Биз унинг лавозимига дарҳол бошқа ходимни ўтказишни режалаштиряпмиз, аммо у бу вақтда таътилда бўлади. Шундай қилса бўладими?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

Келинг, бир бошдан кўриб чиқамиз. 

1. Байрам куни ишдан бўшатиш мумкинми?

– Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра, байрам кунлари ишланмайдиган кунлардир. Ходимни ишдан бўшатиш ва шу куни меҳнат дафтарчасини бериш учун эса директор, кадрлар бўйича инспектор  ишга чиқиши керак. Уларга байрам куни ишлагани учун 2 ҳисса ҳақ тўлашга тўғри келади.  

 

Эътибор беринг
Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади МК 107-м.2-қ.
Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда унга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса, огоҳлантиришга кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан кечиктирмасдан тўлаб берилиши керак МК 107-м.2-қ.
Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади .
Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда унга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса, огоҳлантиришга кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан кечиктирмасдан тўлаб берилиши керак .

 

Бундай ҳолда Меҳнат кодексининг 13-модда 3-қисм қоидаси қўлланади: агар муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.

Бу ҳақда батафсил қуйидаги  тушунтиришда ўқинг:

Бунда агар ташкилот шу куни ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, истисно тариқасида Меҳнат кодексининг 130-моддасида белгиланган тартибда ходимларни ишга жалб қилган бўлса, ходимни байрам кунида ишдан бўшатиш қонуний бўлади. Бундай ҳолда кадрлар бўйича инспектор ҳам, директор ҳам унинг буйруғи билан 2 январь куни расман ўз иш вазифаларини бажаради. Демак, улар ҳужжатларни расмийлаштириш ва имзолашга ҳақли.   

 

2. Ходим меҳнат таътилида бўлганда уни  бошқа лавозимга ўтказиш мумкинми?

- Ҳа,  мумкин, лекин фақат ходимнинг розилиги билан. 

У чақириб олишга рози бўлмаса, меҳнат таътили тугаганидан кейин иш бошлаши мумкин бўлади .

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /uz/publish/doc/text183394_hodimlar_uchun_ishlanmaydigan_kunda_ishdan_bushatish_eki_boshqa_lavozimga_utkazish_mumkinmi