Ҳомиладорлик нафақаларини тўлашнинг янги тартиби бўйича кадрлар инспекторининг ҳаракатлари

preview

Кадрлар бўйича ходимларда қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш таътилларини расмийлаштириш бўйича саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Ҳомиладорлик ва туғиш  таътилини расмийлаштириш тартиби ўзгарадими?

–  Йўқ, ҳомиладорлик ва туғиш  таътилини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби ўзгармайди.  

Ходим томонидан тақдим этилган вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик  варақаси асосида Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ таътил  – 126 календарь кунга расмийлаштирилади. Туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда уни 14 календарь кунга узайтириш мумкин.  

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили буйруқ билан расмийлаштирилади, таътил ҳақидаги маълумотлар ЯММТ тизимига, Т-2 шаклидаги шахсий карточкага ва иш вақтини ҳисобга олиш табелига киритилади.  

 

– Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга қобилиятсизлик варақасининг тескари томонини рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарганми?

–  Табель тўлдирувчи, кадрлар бўйича ходим ва ижтимоий суғурта бўйича вакил томонидан тўлдириладиган 1–3 қисмлар аввалги тартибда тўлдирилади: 

  • ташкилот номи;
  • иш тури (доимий, вақтинчалик, мавсумий);
  • меҳнатга қобилиятсизлик даври учун жадвалга мувофиқ дам олиш кунлари (саналар);
  • ходим эгаллаган лавозим;
  • меҳнатга қобилиятсизликнинг бошланишига узлуксиз иш стажи.

Комиссия (ёки ваколатли шахс) қарори билан ижтимоий суғурта бўйича нафақа миқдори ходиманинг иш стажидан келиб чиқиб  белгиланади . 

Кейин комиссия (ёки ваколатли шахс) нафақа тайинлаш тўғрисида баённома тузади ва уни бухгалтерия бўлимига (ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасининг тўлдирилган қисми билан бирга) – иш берувчининг ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдиган фойда қисмини расмийлаштириш, ҳисоблаш ва тўлаш учун юборади. 

 

– Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлашда унинг давлат қисмини тўлашнинг янги тартибини ҳисобга олган ҳолда кадрлар бўйича ходим нима қилиши керак? 

Сизга ёрдам берадиган «назорат рўйхати»: 

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ҳар бир ходимага туғиш учун нафақа олишнинг янги тартибини тушунтиринг ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан таништиринг . 

Ушбу мавзу бўйича қуйидаги нашрлар сиз учун фойдали бўлади:

2. Ходимага тиббий муассасада вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақасини олаётганда мустақил равишда ҳужжатдаги барча ёзувларни – шахсий маълумотлардан (тўлиқ исм, ЖШШИР, телефон рақами) тортиб ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бошланиши ва тугаш кунларигача диққат билан текширишни тавсия қилинг. Ушбу назорат тиббий муассасанинг «Тиббиёт» ахборот тизимига маълумотларни тўғри киритиши ва тегишинча, ходимага   нафақа тўғри ҳисобланиши учун зарурдир. 

3. ЯММТ ИДАКдаги нотўғри маълумотлар туфайли нафақа билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун ходимлар ҳақидаги маълумотларни тўлдиришга алоҳида эътибор қаратишни тавсия қиламиз. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланишидан аввал – декретга кетаётган ходиманинг тизимга киритилган  маълумотлари тўғрилигини қайта  текширинг. 

 

– Агар иш берувчи ЯММТда хатога йўл қўйган бўлса? Нима қилиш керак?

– Тизим функциясидан фойдаланиб нотўғри маълумотларни тўғриланг (20.09.2022 й. 515-сонли ВМҚга 1-илова 36-б.) 

Агар тўғрилаш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлса, ЯММТ ИДАК мутахассисларига Телеграм ёки (71) 200-70-30 телефони орқали мурожаат қилинг.

Шунингдек, агар сиз нафақа олувчининг иш стажи номутаносиблиги (нотўғри киритилганлиги ёки киритилмаганлиги) тўғрисида хабарнома олсангиз,  хабарнома олинган ойдан кейинги ойнинг охирги иш кунига қадар «ЯММТ» ИДАКга тузатиш киритишингиз шарт (515-сонли ВМҚга 1-илова  16-б. 20.09.2022 й.).

Низомнинг 36-бандига мувофиқ иш берувчи нафақа тайинланиши лозим бўлган аёлларнинг «ЯММТ» ИДАКда меҳнат шартномаси ва бандлиги ҳақидаги маълумотларнинг киритилиши, шунингдек иш стажи бўйича номутаносибликларнинг ўз вақтида тўғриланиши учун жавобгардир.