Агар ходима ижтимоий таътиллардан олдин бўнак сифатида меҳнат таътилидан фойдаланган бўлса

preview

«Ходимага 2022 йил июль ойида 2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 июнгача бўлган иш даври учун 24 иш куни давомийлигида меҳнат таътили тақдим қилинди. Унга 2022 йил 10 сентябрдан бошлаб 126 иш кунига 2023 йил 14  январгача ҳомиладорлик ва туғиш таътили  берилди. Кейин аёлнинг бола парвариши бўйича таътилга бўлган ҳуқуқи кучга киради, ходима ундан воз кечмоқчи эмас ва бола 3 ёшга тўлгунга қадар ундан фойдаланиш ниятида. Аёлнинг иш даври тугашига қадар таътил кунларини тўлиқ ишлаб бермаганлигини келгусида қандай ҳисобга олишимиз мумкин?».

Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тақдим қилинадиган ҳомиладорлик ва туғиш таътили ходимларнинг ҳар қандай касаллик вақти каби меҳнат таътили олишга ҳуқуқ берувчи иш стажига киришини унутмаслик керак . Бу вазиятда – 2023 йил 14 январгача.

Бола парвариши бўйича таътил бошланиши муддатидан (2023 йил 15 январдан) ва таътилдан қайтиш санасигача ходима меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини йўқотади .

 

– Бу вазиятда ходиманинг таътил олиш ҳуқуқини берувчи қайси иш даври иш стажига кириши қандай ҳисоб-китоб қилинади?

– 01.05.2022 йилдан (иш даврининг бошланиши) 14.01.2023 йилгача (ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг тугаш санаси) бўлган давр учун, аниқроғи – 8 ой ва 14 кун – ҳисоб-китобга фақат 8 ой (таътилнинг 16 иш куни) киритилади, чунки яхлитлашда 14 кун чиқариб ташланади  .

4 ой (8 иш куни) учун ортиқча фойдаланилган  таътил кунларини келгусида ходима ижтимоий таътилдан қайтганидан сўнг меҳнат таътилини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинг. Ёки – агар ижтимоий таътил даврида ходима ишдан бўшашга қарор қилса, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинг .

Ҳаммасини тўғри ҳисоб-китоб қилиш ва келгусида ушбу маълумотларни йўқотмасликка Ф.T.-2 шахсий карточкасидаги белгилар ёрдам беради.

Мисол келтирамиз:

VIII. ТАЪТИЛЛАР

Таътил тури

Иш даври

Кунлар сони  

Жами таътил кунлари

Сана

Асос

Асосий

Қўшимча

Бошланиши

Тугаши

1

2

3

4

5

6

7

8

Меҳнат таътили

01.05.2022-30.04.2022

15

9

24

01.07.2022

29.07.2022

30.06.2022 й.дан 77-сонли буйруқ

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили

 

 

 

126 к.с

10.09.2022

14.01.2023

У-49, 55555-сонли вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, 10.09.2022 йилдан 97-сонли буйруқ

МАЪЛУМОТНОМА. Иш даври тугагунига қадар таътилдан фойдаланиш ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим қилиш муносабати билан қуйидагилар ЭЪТИБОРГА ОЛИНСИН: бола парваришлаш бўйича таътил бошланган санадан бошлаб ва ишга қайтиш санасигача меҳнат таътилини  олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи тўхтатилади. Тегишинча, ходима 4 ой ишлаб бермасдан меҳнат таътилидан ортиғи билан фойдаланган. Ишга қайтганда иш даври 4 ойдан кейин ҳисобланади. Меҳнат шартномаси бола парвариши бўйича таътил даврида бекор қилинган тақдирда, бу вақт ушлаб қолиниши керак (8 иш куни).

3 ёшгача бола парвариши бўйича таътил

 

 

 

 

15.01.2023 й. 

2.11.2025 й. (бола 3 ёшга тўладиган сана) 

 15.01.2023 йилдан 7-сонли буйруқ

Шунга ўхшаш маънодаги маълумотномани (карточкадагига ўхшаш) бола парвариши бўйича таътилни тақдим этиш тўғрисидаги буйруқ матнига ҳам киритиш мумкин.

Ходимани албатта буйруқ билан (имзо чектириб) таништиринг ва маълумотларни бухгалтерия бўлимига юборинг.

 

Келгусида бундай вазиятларга дуч келмаслик учун қуйидагиларни тавсия қиламиз:

1) ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиш арафасида бўлган ходималарга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини олдиндан тушунтириш;

2) туғишдан олдин меҳнат таътили кунлари сони бўйича мақбул вариантларни таклиф этиш.

Бундай вазиятда ортиқча фойдаланилган кунлар пайдо бўлмаслиги учун ходимага таътилнинг бир қисмини ҳисоблаш ва тақдим қилиш мумкин эди.