Меҳнат шартномасини ЯММТда рўйхатдан ўтказишнинг имкони бўлмаса, қандай йўл тутиш керак

preview

«Меҳнат шартномасини my.mehnat.uz сайтида рўйхатдан ўтказиб бўлмаяпти. Паспорт маълумотлари киритилганда тизим жисмоний шахс топилмаганлигини кўрсатмоқда. Нима қилиш керак?».

«Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК дирекцияси муаммони қандай ҳал қилишни тушунтирди: 

 

– Бундай ҳолатларнинг 80 фоизида кадрлар бўйича ходим маълумотларни паспортни янгисига ёки ID картага алмаштиришдан олдин қилинган ҳужжат нусхалари бўйича  киритганлиги маълум бўлади. 

Ходимдан амалдаги паспорт ёки ID карта маълумотларини сўранг ва шартномани қайта рўйхатдан ўтказишга уриниб кўринг.

Агар тўғри маълумотлар киритилаётган бўлишига қарамай,  меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказишнинг ҳали ҳам имкони бўлмаётганлиги аниқланса, қуйидагилар орқали «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК дирекциясига мурожаат қилинг:

 

Манбага қаранг *.

 


* Хабарга ҳавола очилиши учун «Электрон меҳнат дафтари» телеграм гуруҳига қўшилинг.