Ишдан бўшаётган ходимга қай бирини тақдим қилган маъқул: таътилми ёки унинг учун компенсациями

preview

«Ходим 2022 йил 5 октябрдан  ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш учун ариза берди. У бутун иш вақти давомида (жами 31 ой) меҳнат таътилига чиқмаган. Уни ишдан бўшатишдан аввал таътилга юбориш  ёки компенсация тўлаш керакми?».

Бундай вазиятда кадрлар хизмати ходимнинг ҳам, иш берувчининг ҳам манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қандай ҳаракат қилиши кераклигини «Нормa» мутахассиси Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Умумий тартибга кўра, ушбу ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинади. Ходимга ишлаган вақтига мутаносиб равишда фойдаланилмаган барча меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўланади. Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш учун бухгалтерия бўлими ходимга меҳнат шартномасида белгиланган таътил кунлари миқдорини (асосий + қўшимча) ўн иккига бўлиб, сўнг ўттиз бирга кўпайтиради .

Иш берувчи ходимга таътил беришни кейинчалик ишдан бўшатиш билан тақдим қила олмайди. Жамоа шартномасида (шу жумладан унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ёки бу ҳақда ходим билан иш берувчи ўртасида келишувга эришиш мумкин.  Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади .

Бироқ ушбу вариантнинг салбий томонлари ҳам мавжуд. Ходим таътилда бўлиб турган даврда лавозим банд бўлади, сиз унга янги ходимни қабул қила олмайсиз. Ишдан бўшаётган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган куннинг эртасига мазкур лавозим вакант (бўш) бўлади. 

Шунингдек, таътилда бўлган ходим янги жойда ишга жойлаша олмайди,  чунки меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув таътил тугаганидан кейин киритилади .

Агар ходим таътил ўрнига компенсация олса, у дам олиши мумкин, компенсация эса «таътил пули» деб ҳисобланади. Агар истаса, дарҳол ишга жойлашиши  ҳам мумкин. 

 

Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /uz/publish/doc/text184835_ishdan_bushaetgan_hodimga_qay_birini_taqdim_qilgan_maqul_tatilmi_eki_uning_uchun_kompensaciyami