Таътилларни жамлаш қоидасини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий таътилни қандай тақдим қилиш керак

preview

«Янги Меҳнат кодекси бўйича 12 ёшга тўлмаган болалари бўлган ходимларга камида 4 кунлик қўшимча таътил берилади. Агар ходим таътилининг умумий давомийлиги аллақачон 56 календарь кунни (масалан, ўқитувчиларда) ташкил этса, иш берувчи уни беришга мажбурми? Ахир у ҳолда таътилларнинг иш йили учун давомийлиги 56 календарь кундан ошмаслиги керак бўлган таътилларни жамлаш қоидаси бузилади. Бундай қўшимча таътилни пуллик компенсация билан алмаштириш мумкинми?».

Вазиятни «Норма» эксперти, юрист  Ленара ҲИКМАТОВА изоҳлади:

 

– Ҳа, агар  ҳатто бунда таътилнинг максимал давомийлиги ошса ҳам – 1 иш йили учун 56 календарь кун, ходимга бундай таътил берилиши керак.

Чиндан ҳам янги МКнинг 401-моддасига мувофиқ ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Ушбу кафолат ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасига ҳам татбиқ қилинади.

Ушбу кафолатдан ота-оналардан бири фойдаланиши мумкин. Она – шак-шубҳасиз. Аммо, масалан, қўшимча таътил тақдим этиш илтимоси билан боланинг отаси мурожаат қилса, у иш берувчига боланинг онаси ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс бу кафолатлардан фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак :

  • иш жойидан маълумотнома;
  • ўлим тўғрисидаги гувоҳнома;
  • она ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги қонуний кучга кирган суд қарори ва ҳоказолар.

Тегишинча, янги МКнинг 401-моддаси бўйича қўшимча таътил отага берилмайди, агар:

  • боланинг онаси ишласа ва ушбу кафолатдан фойдаланса;
  • боланинг онаси ишламаса ва бола тарбияси билан машғул бўлса.

Бундай қўшимча таътилни ҳар йиллик меҳнат таътилига қўшиш ёки алоҳида (тўлиқ ёки қисмларга бўлиб) фойдаланиш мумкин. Фойдаланиш даври иш берувчи билан келишилган ҳолда белгиланади, лекин фақат тегишли иш йили давомида. Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди . Демак, уни ижтимоий таътил деб ҳисоблаш мумкин.

 

12 ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ боланинг ота-оналари учун қўшимча таътилни ҳисобга олган ҳолда таътилларни қандай жамлаш мумкин  

Ҳар йиллик таътилнинг умумий давомийлигини ҳисоблашда қўшимча таътиллар ҳар йиллик асосий энг кам ёки узайтирилган таътилга жамланади.

Қонунчиликда белгиланган барча ҳолларда таътилларни жамлашда уларнинг 1 иш йили учун давомийлиги 56 календарь кундан ошмаслиги керак. Бунда ушбу қоида белгиланган янги Меҳнат кодексининг 222-моддасида таркибий жиҳатдан 14-боб «Дам олиш вақти» 4-параграф «Ҳар йиллик меҳнат таътили» жойлашган. Демак, у айнан ушбу бўлимда кўрсатилган таътилларга киритилади.

Юқоридагиларга асосланиб, агар ходимда қонунчиликда белгиланган барча таътилларни жамлаганда меҳнат таътилининг умумий давомийлиги аллақачон 56 календарь кунни ташкил қилса, иш берувчи унга янги Меҳнат кодексининг 401-моддаси бўйича барибир таътил беришга мажбурдир. Ижтимоий таътиллар ҳар йилги меҳнат таътилидан ташқари берилиши далили ҳам бунинг фойдасига сўзлайди .

 

 

Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари Таътиллар ва бошқа дам олиш вақтлари /uz/publish/doc/text187551_tatillarni_jamlash_qoidasini_hisobga_olgan_holda_ijtimoiy_tatilni_qanday_taqdim_qilish_kerak