Қон донорлиги мунтазам равишда амалга оширилади: бу иш берувчилар ва кадрлар бўйича мутахассисларга қандай таъсир қилади

preview

Ўзбекистонда «Бирга ҳаётни сақлаймиз» миллий қон донорлиги акцияси бошланди, бу нафақат қон топширишда иштирок этиш даражасини оширади, балки кадрлар хизматлари ва иш берувчилар иш фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. Энди ҳар ойда донорлик кунлари ўтказилади, донор ходимларга қўшимча кафолат ва имтиёзлар берилади, бу эса кадрлар мутахассислари эътиборини талаб қилади. Донор ходимларга қандай кафолатлар берилиши, қон топшириш кунлари қандай тартибга солиниши, 2026 йилда қандай стандартлар ва технологиялар жорий этилиши ва бу кадрлар бўлими ходимларига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида мақолада ўқинг.

 

Донорлар томонидан қон топшириш кунлари қандай тартибга солинади

2026 йилдан бошлаб қон донорлиги ягона жадвал асосида ташкил этилади: тадбирлар ойнинг биринчи ҳафтасида қон билан ишлаш хизматларида, учинчи ҳафтасида эса таълим, тиббиёт ва бошқа ташкилотларда, шунингдек меҳнат жамоаларида ўтказилади. Ҳар йили бир марта ҳарбий хизматчилар ва давлат органлари ходимлари ўртасида донорлик кунлари ўтказилади.

 

2026 йилда қандай стандартлар ва технологи ялар жорий этилади

2026 йил 1 октябрдан бошлаб барча қон билан ишлаш хизматларида стандарт жарроҳлик амалиётлари ва икки босқичли скрининг тизими жорий этилади. 2027 йил 1 мартдан бошлаб қонни ҳисобга олишнинг электрон тизими – донордан беморгача ишлашни бошлайди. Бу жараённинг шаффофлиги ва хавфсизлигини оширади, шунингдек иш берувчилар учун тиббиёт муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни осонлаштиради.

 

Донор ходимларга қандай кафолатлар берилиши керак

Иш берувчилар томонидан донор ходимларга муайян кафолатлар берилиши шарт. Қон топширилган куни ходим ишга чиқмаслиги мумкин, қон топширганлик учун иш берувчи қўшимча дам олиш куни беради. Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланганларга 5 БҲМ миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Тавсия

Қайси ходимлар ва қандай кафолатларни тақдим этиш ҳақида батафсил маълумотни Kadrovik PRO орқали билиб олинг:

Кафолат ва компенсация тўловлари қачон тўланади

Болали ходимларга қандай кафолатлар берилиши керак

Ҳомиладорларга қандай кафолатлар берилади?

 

Кадрлар бўйича мутахассислар ҳақида  

Кадрлар хизматлари учун бу ўзгаришлар донор ходимлардан «отгуллар» учун аризалар сонининг кўпайишини англатади. Кадрлар бўлими ходимларининг вазифаси: зарур ҳужжатларни ва донорлик учун қўшимча дам олиш кунларини ўз вақтида расмийлаштириш.

 

Kadrovik.uz

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text213193_qon_donorligi_muntazam_ravishda_amalga_oshiriladi_buishberuvchilar_vakadrlar_buyicha_mutahassislarga_qanday_tasir_qiladi