Август ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
ЯММТда Машғулотларнинг миллий классификатори (ММК-2025) жорий этилди: тизимда ишлашда нималар ўзгарди
Эндиликда ЯММТда Машғулотларнинг миллий классификатори (ММК-2025) амал қилади. 11 мартдан бошлаб тизимда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича барча операцияларни фақат ММК-2025 бўйича амалга ошириш зарур. Бу ҳақда «YaMMT yangiliklari» расмий Telegram-каналида хабар берилди. Миллий классификаторнинг жорий этилиши my.mehnat тизимида ишлашга қандай таъсир кўрсатганини кўриб чиқамиз.
ММК-2025 жорий этилиши билан ЯММТда нималар ўзгарди
Машғулотларнинг миллий классификатори (ММК-2025) 2025 йил 18 августда қабул қилинган. 11 мартга қадар лавозимлар тизимга эски классификатор бўйича киритилган.
Кадрлар бўйича мутахассислар ЯММТга МКК-2025 жорий этилиши муносабати билан нималарни билиши муҳимлигини кўриб чиқамиз.
Янги маълумотлар фақат ММК-2025 бўйича
11 мартдан бошлаб янги ходимларни ЯММТда рўйхатдан ўтказишни, шу жумладан электрон меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишни ва амалдаги шартномаларга ўзгартиришлар киритишни, ММК-2025 асосида амалга ошириш зарур.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Эътибор беринг
ЯММТда янги иш ўрни яратилганда тизим энди огоҳлантириш чиқаради: лавозимлар ва касблар номлари давлат тилида киритилиши керак.
![]() |
![]() |
Kadrovik PRO экспертларининг ЯММТда кадрлар тартиб-таомилларини қандай амалга ошириш бўйича тушунтиришларини ўқинг: ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, таътилга жўнатиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ва бошқалар.
Мавжуд иш ўринларига ўзгартириш киритиш керак эмас
2026 йил 11 мартга қадар ЯММТда яратилган лавозимлар номлари: тартиб рақами, касб коди, малака даражаси ва бошқа маълумотлар аввалги классификатор маълумотлари асосида аввалги кўринишда сақланади.
Вазият
Ташкилотнинг штат жадвалида лавозим номлари рус тилида келтирилган. ЯММТга ўзгартириш киритиш керакми?
Ўқишни тавсия қиламиз

