Иккита байрам – бир кун: агар Рўза ҳайити Наврўзга тўғри келса, март ойида неча кун дам оламиз

preview

2026 йилда илк бор иккита баҳор байрами – Рўза ҳайити ва Наврўз – бир санага тўғри келиши мумкин. Наврўз байрамини нишонлаш куни МКда белгиланган. Аммо Рўза ҳайити қайси кунга –20 ёки 21 мартга тўғри келиши – ҳозирча номаълум. Материалда иккита сценарий: Наврўз ва Рўза ҳайитининг бир кунга тўғри келиши иш вақти ва дам олиш кунларига қандай таъсир қилиши, шунингдек, агар улар турли кунларга тўғри келса, қандай дам олишимиз кўриб чиқилди.

 

2026 йилда Рўза ҳайитини нишонлаш санаси ҳақида нималар маълум

Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) – Шаввол ойининг биринчи куни бўлиб, Рамазон ойи тугагандан кейинги кунга тўғри келади. 2026 йилда Рамазон ойи 19 февралдан бошланди. Унинг давомийлиги 29 ёки 30 кун бўлиши мумкин – бу ой циклига боғлиқ. Айнан шу боис ҳозир Рўза ҳайитини нишонлаш санасини аниқ айтиб бўлмайди. Тахминларга кўра, у 20 мартга тўғри келади.

Рўза ҳайити айнан 20 март куни нишонланишини тахмин қилиш учун бир нечта асослар мавжуд:

  1. Туркий давлатлар ташкилоти ҳузуридаги Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг Фатво ҳайъати Самарқандда бўлиб ўтган йиғилиш якунларига кўра, 20 мартни Рўза ҳайити куни деб эълон қилди.
  2. Бандлик вазирлигининг ишлаб чиқариш тақвимида Рўза ҳайитини нишонлаш санаси 20 март деб кўрсатилган.

Шунингдек Рамазон ойи 19 февралда бошланган қўшни Қирғизистонда ҳам Рўза ҳайити 20 март куни нишонланиши ҳақидаги ахборотга ҳам таяниш мумкин.

Маълумот учун

Агар 19 мартдан 20 мартга ўтар кечаси ҳилол кўринса – Рамазон 29 кун билан тугайди ва Рўза ҳайити 20 мартда бўлади. Акс ҳолда – Рамазон ойи яна бир кун давом этиб, байрам 21 мартга тўғри келади.

 

1-сценарий. Рўза ҳайити 20 мартга тўғри келса

Агар 19 мартдан 20 мартга ўтар кечаси ой кўринса, Рўза ҳайити 20 март, жума куни бўлади. Бундай ҳолда 20 ва 21 март кунлари – кетма-кет келадиган иккита алоҳида ишланмайдиган байрам кунлари бўлади.

Ушбу сценарийда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет тўрт кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса – кетма-кет уч кун дам оладилар. Иш ҳафтасининг турига қараб, дам олиш кунлари сонини қуйидаги жадвалда батафсил кўриб чиқамиз.

Сана

Иш ҳафтаси турига қараб мақоми

5 кунлик

6 кунлик

19 март

Байрамолди қисқартирилган иш куни

20 март

Рўза ҳайитининг (Ийд ал-Фитр) биринчи куни – ишланмайдиган байрам куни

21 март

Наврўз байрами – ишланмайдиган байрам куни

22 март

Якшанба – дам олиш куни

23 март

21 март, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни

Иш куни

1 дақиқа – ва таътил ҳисоб-китоби тайёр!

Байрамлар ва дам олиш кунларининг кўчирилиши туфайли таътилларни ҳисоб-китоб қилишда бош қотирмаслик учун, таътил давомийлигини ҳисоблаш калькуляторига ўтинг

Рўза ҳайитининг 20 мартга тўғри келиши иш вақти балансига қандай тасир қилишини кўриб чиқамиз.

Иш ҳафтасининг тури

Иш кунлари сони

Иш вақти баланси

5 кунлик

19

151 соат

6 кунлик

23

153 соат

36 соатлик

23

136 соат

 

2-сценарий. Рўза ҳайити 21 мартга тўғри келиб, Наврўз байрами билан бир кунда бўлса

Агар 19 мартдан 20 мартга ўтар кечаси ой кўринмаса, Рамазон ойи 30 кун давом этади ва Рўза ҳайити 21 март, шанба кунига тўғри келади. Бу куни Наврўз байрами ҳам нишонланади. Бундай сценарий юз берса, Ўзбекистон тарихида илк бор иккита байрам бир кунга тўғри келади.

Меҳнат кодексида икки байрам бир санага тўғри келган тақдирда, қўшимча дам олиш куни берилиши ёки байрамлардан бирининг автоматик равишда кўчирилиши назарда тутилмаган. Бундай вариантда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет уч кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса – кетма-кет икки кун дам оладилар. Иш ҳафтасининг турига қараб дам олиш кунлари сонини қуйидаги жадвалда батафсил кўриб чиқамиз.

Сана

Иш ҳафтаси турига қараб мақоми

5 кунлик

6 кунлик

20 март

Байрамолди қисқартирилган иш куни

21 март

Рўза ҳайитининг (Ийд ал-Фитр) биринчи куни ва Наврўз байрами – ишланмайдиган байрам куни

22 март

Якшанба – дам олиш куни

23 март

21 март, шанбадан кўчирилган дам олиш куни

Иш куни

 

Рўза ҳайитининг 20 мартга тўғри келиши иш вақти балансида қандай акс этишини кўриб чиқамиз.

Иш ҳафтасининг тури

Иш кунлари сони

Иш вақти баланси

5 кунлик

20

158 соат

6 кунлик

24

160 соат

36 соатлик

24

143 соат

Эътибор беринг

Айни пайтда Рўза ҳайитини нишонлашнинг аниқ санаси тўғрисида Президент Фармони мавжуд эмас. Шу боис март ойидаги дам олиш кунлари сони ва иш вақти баланси ўзгариши мумкин.

Муҳим кадрларга доир эълонларни ўтказиб юбормаслик учун, Telegram каналимизга обуна бўлинг.

 

kadrovik.uz

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text214055_ikkita_bayram_-_bir_kun_agarruza_hayiti_navruzga_tugri_kelsa_mart_oyida_necha_kun_dam_olamiz