Август ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимида нималар ўзгарди: иш вақтидан ташқари ишларни тақиқлаш, янги кафолатлар, ташувчи компаниялар рўйхатини кенгайтириш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан Ҳайдовчиларнинг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Ташувчилар жумласига кирадиган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди. Ҳайдовчилар дам олишга доир қандай қўшимча кафолатларга эга эканлиги ва уларни қачон иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш мумкин эмаслиги аниқлаштирилди. Иш берувчилар ва кадрлар бўйича мутахассисларга ҳужжатлар ва жадвалларни янгилаш осонроқ бўлиши учун материалда ҳар бир ўзгариш "аввал – ҳозир" шаклида таҳлил қилинди.
Маълумот учун
15 апрель куни Адлия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 09.04.2026 йилдаги 12-2026/Б-сонли буйруғини рўйхатдан ўтказди. Ушбу ҳужжат билан Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилмоқда. Ҳужжатдаги тузатишлар “ташувчи” таърифини аниқлаштириш, иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш бўйича чекловлар ва ҳайдовчиларнинг дам олишга доир ҳуқуқларини кенгайтиришга тааллуқли. Бу ички ҳужжатларни ва сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини англатади.
Энди кимлар ташувчи ҳисобланади
Буйруқ билан “ташувчи” атамасининг таърифи аниқлаштирилди ва унга мансуб ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди. Низом транспорт тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ келтирилди ва унда нафақат йўловчи ва юкларни, балки почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш ҳам ҳисобга олинди.
Иш берувчилар учун бу почта ва курьерлик жўнатмаларини ташувчилар ҳам, агар тижорат асосида ва тегишли рухсат берувчи ҳужжат мавжуд бўлса, энди Низом таъсири доирасига бевосита тушишини англатади.
|
Аввал |
Ҳозир |
|
Ташувчи – мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ёки жисмоний шахс (Низом 1-б. 3-хатбоши) |
Ташувчи – мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда транспорт воситасига эга бўлган, йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш бўйича тижорат асосида хизматлар кўрсатадиган, шунингдек ташиш учун тегишли лицензияга, сертификатга ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати бўлган юридик ёки жисмоний шахс (Низом 1-б. 3-хатбоши) |
Kadrovik.uz тавсия этади
Янги қоидалар бўйича қачон ҳайдовчини иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш мумкин эмас
Муҳим янгилик – узоқ давомийликдаги сменаларда, меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта хавфли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга жалб этишни чеклаш. Агар аввал ҳайдовчиларни уларнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш мумкин бўлган бўлса, энди алоҳида ҳолларда бунга тўғридан-тўғри тақиқ амал қилади.
|
Аввал |
Ҳозир |
|
Иш вақтидан ташқари ишлар ҳайдовчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин (Низом 13-б.). |
Иш вақтидан ташқари ишлар ҳайдовчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин (Низом 13-б. 1-хатбоши). Ҳайдовчининг иш сменаси давомийлиги ўн икки соат бўлганида, шунингдек меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта хавфли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди (Низом 13-б. янги хатбоши). |
Ўқишни тавсия этамиз
Ҳайдовчиларга дам олиш бериш тартибига қандай тузатишлар киритилди
Низомнинг 14-банди янги таҳрирда қабул қилинди: ҳайдовчиларнинг дам олишга доир ҳуқуқлари тузилмаси батафсилроқ бўлди, ҳуқуқлар рўйхати эса кенгайтирилди. Одатдаги ҳар кунги ва ҳар ҳафталик дам олиш, таътил ва смена давомидаги танаффуслардан ташқари, ишланмайдиган байрам кунларида дам олиш ҳамда қўшимча дам олиш кунларидан фойдаланиш ҳуқуқи бевосита мустаҳкамлаб қўйилди.
|
Аввал |
Ҳозир |
|
Ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга (Низом 14-б.):
|
Ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
|
Эслатиб ўтамиз
Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунларида ишга жалб этишга фақат қонунчиликда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Шунингдек, истисно тариқасида байрам кунларида қуйидаги ишларга рухсат этилади:
• ишлаб чиқариш-техник шароитларга кўра тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишлар (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар);
• аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш зарурати юзага келтирадиган ишлар (шу жумладан, аҳолига турли хизматларни тақдим этиш);
• кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишлари. Дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ходимларни ишга қандай жалб қилиш ҳақида батафсил Kadrovik PRO экспертларининг тавсияномасида ўқинг>>>
Kadrovik.uz тавсия этади
Иш берувчилар нималарни амалга ошириши муҳим
- Ташкилот ташувчининг янгиланган таърифига – шу жумладан, почта ва курьерлик жўнатмаларини тижорат асосида ташишга мувофиқ келишини текширинг. Зарурат бўлса, лицензиялар, сертификатлар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни янгиланг.
- 12 соат банд бўлган ҳайдовчиларнинг сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларини қайта кўриб чиқинг, сменадан ташқари ҳар қандай иш вақтидан ташқари ишни истисно қилинг. Шунингдек, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта хавфли бўлган ҳайдовчилар учун ҳам иш вақтидан ташқари ишларни чиқариб ташланг.
- Ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаларини, ИМТҚни ва ҳайдовчиларнинг дам олиш кафолатлари белгиланган бошқа ички ҳужжатларни қайта кўриб чиқинг. Зарурат бўлса, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ҳужжатларга қўшимчалар киритинг.
Бундай ёндашув иш вақтини ҳисобга олиш ва ҳайдовчиларга дам олиш вақтини бериш амалиётини янгиланган Низомга тўлиқ мувофиқ келтиришга ёрдам беради ҳамда меҳнат инспекцияси ва ходимлар томонидан бўладиган эътирозлар хавфини камайтиради.