Август ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
2026 йил май ойида неча кун дам оламиз ва дам олиш кунлари таътил ҳамда иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатади
2026 йилнинг май ойида бутун йил учун рекорд даражадаги дам олиш кунлари бўлади. Умумий ҳисобда ходимлар иш ҳафтасининг турига қараб – 10 кундан 14 кунгача дам олади. Ҳисоб-китобга байрамлар муносабати билан ишланмайдиган кунлар, одатий ва қўшимча дам олиш кунлари киради. 10 нафар кадрлар бўйича мутахассисдан 9 си шундай савол беради: бунча дам олиш куни таътиллар ва иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир қўрсатади? Бу саволга материалда жавоб берамиз. Шунингдек материалда, иш ҳафтасининг турига қараб, иш вақти баланси ва май ойидаги барча дам олиш кунларининг жадвали келтирилган.
Ишланмайдиган байрам кунлари Меҳнат кодексида белгиланади. Байрамларга қўшимча дам олиш кунлари ва дам олиш кунларини кўчириш эса Президент Фармони билан тасдиқланади. 2026 йил учун дам олиш кунларининг кўчирилиши ва қўшимча дам олиш кунлари давлат раҳбари томонидан 2025 йил декабрь ойи охирида тасдиқланган
. Бандлик вазирлигининг ишлаб чиқариш календарида ҳам ишланмайдиган кунлар жадвали ҳақидаги ахборот Президент Фармонига мувофиқ келтирилади.
2026 йил май ойида неча кун дам оламиз
Май ойида ходимларни иккита байрам: Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Қурбон ҳайити муносабати билан узоқ давом этадиган дам олиш кунлари кутмоқда. Иш ҳафтасининг турига қараб, ходимлар қуйидагича дам олади:
|
Иш ҳафтасининг тури |
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан дам олиш кунлари сони |
Қурбон ҳайити муносабати билан дам олиш кунлари сони |
Май ойида жами ишланмайдиган кунлар сони |
|
5 кунлик |
Кетма-кет 3 кун – 9 майдан 11 майгача*. 11 май – ишланмайдиган байрам кунига тўғри келгани учун кўчирилган дам олиш куни |
Кетма-кет 5 кун – 27 майдан 31 майгача. 28 ва 29 май – қўшимча дам олиш кунлари |
14 кун |
|
6 кунлик |
Кетма-кет 2 кун – 9 майдан 10 майгача |
Кетма-кет 5 кун – 27 майдан 31 майгача. 28, 29 ва 30 май – қўшимча дам олиш кунлари |
10 кун |
Ўқишни тавсия қиламиз
Май ойи учун кадрлар бўйича мутахассис тақвимини юклаб олиш
Май ойидаги дам олиш кунлари таътил давомийлигини ҳисоблашга қандай таъсир қўрсатади
Таътил давомийлиги ҳисоб-китобига, МК 208-моддаси билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунларидан ташқари, барча кунлар, шу жумладан қўшимча, кўчирилган ва умумий белгиланган дам олиш кунлари – шанба, якшанба ҳам киради. Шундай қилиб, май ойида таътилни ҳисоб-китоб қилишда унинг давомийлигига фақат 9 ва 27 майни киритманг.
Тавсия
Таътил давомийлигини ҳисоб-китоб қилиш тартиби таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳам қўлланиладими, деган савол туғилса, Kadrovik PRO да тушунтиришларга ўтинг. Экспертлар ҳисоб-китобнинг босқичма-босқич алгоритмини келтирганлар>>>
Вақтни тежашни ва ҳисоб-китоблар жараёнини енгиллаштиришни истайсизми? Қулай ва тушунарли сервисларга ўтинг:
2026 йил май ойи учун иш вақти баланси
|
Иш ҳафтасининг тури |
Иш кунлари сони |
Иш соатлари сони |
|
5 кунлик 40 соатлик иш ҳафтаси |
17 |
134 |
|
6 кунлик 40 соатлик иш ҳафтаси |
21 |
139 |
|
6 кунлик 36 соатлик иш ҳафтаси |
21 |
124 |
Ишда ёрдам берадиган экспертлар материаллари
2026 йил учун ишлаб чиқариш календарини юклаб олиш