«Меҳнат таътиллари–2026: янги қоидалар, эски хатолар ва реал жарималар» вебинари бўйича савол-жавоблар

02.06.2026
author avatar

Юрий ФЕОКТИСТОВ

«Норма» эксперти
author avatar

Раиса ДОГОВОРОВА

«Kadrovik PRO» бош муҳаррири

Таътил олиш ҳуқуқи

Агар ходимда таътил кунлари бўйича «минус» юзага келса, унга иккинчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилини бўнак тариқасида бериш мумкинми

Ҳа, таътилни бўнак тариқасида бериш мумкин, лекин фақат бошланган иш йили учун.

Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун таътил олиш ҳуқуқи ўша иш йилининг биринчи кунидан бошлаб юзага келади. Ходимнинг йил ичида бу кунларни «ишлаб беришини» кутиш шарт эмас – таътил таътиллар жадвалига мувофиқ берилади. Бунда, агар ходим ўз иш йили тугамасдан ишдан бўшашга қарор қилса, у ишлаб берилмаган, лекин фойдаланиб бўлган таътил кунлари учун компания олдида қарздор бўлиб қолади.

Иш берувчи ҳисоб-китоб қилишда бу суммани ушлаб қолишга ҳақли. Ходимнинг иш ҳақи миқдори ушланма учун етмаса, нима қилиш кераклиги ҳақида батафсил жавобдан билиб олинг>>

Агар ўриндошга асосий иш жойида таътил берилган бўлса, иш берувчи унга 6 ой ишламасидан олдин ҳар йилги таътилни бўнак тариқасида бериши шартми?

Ҳа, иш берувчи ўриндошга, у ҳали белгиланган 6 ойни ишлаб бермаган бўлса ҳам, асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда таътил бериши шарт. Бунда таътил пули ишланган вақтга мутаносиб равишда тўланади. Ходим биринчи иш йили учун қачон таътил олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида батафсил тавсияномадан  билиб олинг >>

Агар ходим I гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этса, асосий таътилнинг давомийлигини 21 календарь кундан 30 календарь кунга ошириш ҳақида меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш керакми?

Ҳа, қўшимча келишув тузиш шарт.

Ходим I (ёки II) гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисидаги расмий ҳужжатни тақдим этиши биланоқ, иш берувчи унга давомийлиги камида 30 календарь кун бўлган узайтирилган асосий таътил бериши шарт. Таътил давомийлиги меҳнат шартномасининг мажбурий шарти бўлганлиги сабабли, ҳар қандай ўзгартириш ёзма равишда расмийлаштирилиши керак. Қолаверса, ходим қўшимча келишувни имзоламаган тақдирда ҳам, иш берувчи барибир унга камида 30 календарь кунлик таътил ва МКда белгиланган кафолатларни тақдим этишга мажбур. Ногиронлик белгилангунга қадар ва ундан кейинги таътил давомийлигини қандай ҳисоблаш ҳақида батафсил – тавсияномада>>

Агар ходим 14 календарь кундан ортиқ иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан фойдаланган бўлса-ю, бироқ компаниянинг ички ҳужжати билан бундай даврлар таътил стажига қўшилиши мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, иш йилини қандай тўғри ҳисоблаш керак ва уни сурмаслик мумкинми?

Ходимнинг иш йили...

lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг