ДМИ жазирама иссиқда ишни ташкил этиш бўйича тавсияларни эълон қилди: нима учун уларни эътиборсиз қолдирмаслик керак

preview

Меҳнат инспекцияси иш берувчиларга аномал жазирама даврида очиқ ҳавода ишлаш жадвалларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди. Шунингдек меҳнат инспекцияси кундузги вақтда ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилишга қаратилган эҳтимолий чора-тадбирлар рўйхатини эълон қилди. Расман булар – тавсия, холос. Аммо ҳар бир кадрлар бўйича мутахассис билиши зарур бўлган бир жиҳат бор. Идора тавсияларини нима сабабдан эътиборсиз қолдириб бўлмаслигини kadrovik.uz нашрида таҳлил қиламиз.

 

Нима учун ДМИ тавсияларини эътиборсиз қолдириб бўлмайди

Корхонада меҳнат муҳофазасини таъминлаш иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Шу жумладан иш берувчи меҳнатда майиб бўлиш хавфини камайтириш чораларини кўриши керак. Қурилиш майдончалари ходимлари, курьерлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва фаолияти кундуз куни кўчада бўлиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳар қандай мутахассислар хавф гуруҳига киради.

Аномал иссиқда очиқ ҳавода ишлаш – иссиқ уриши, сувсизланиш, юрак билан боғлиқ муаммолар ва бошқа хатарларга тўғридан-тўғри сабаб бўлади. Агар ходим бундай шароитда мунтазам ишласа, у ишлаб чиқаришда жароҳат олиши ёки касалланиши мумкин. Ҳодиса учун жавобгарлик айнан иш берувчининг зиммасида бўлади.

Мисол

Агар қурувчи иссиқ уриши натижасида ҳушидан кетиб, мияси чайқалса, иш берувчи ходимга компенсация тўлайди.

 

ДМИ иссиқда ходимларнинг меҳнат муҳофазасига риоя қилиш учун қандай чора-тадбирларни тавсия этди

Меҳнат инспекцияси иссиқ даврда меҳнатни ташкил этишни қайта кўриб чиқиш керак бўлган 8 та йўналишни белгилаб берди.

1.

Жадвалга тузатиш киритинг

Энг иссиқ соатларда – 11:00 дан 16:00 гача – очиқ ҳаводаги ишларни қисқартиринг ёки бутунлай тўхтатинг

2.

Оғир жисмоний ишларни чекланг

Энг юқори ҳарорат кузатиладиган даврда оғир жисмоний меҳнатдан вақтинча воз кечинг ёки унинг ҳажмини камайтиринг.

3.

Ичимлик режимини таъминланг

Ходимларда етарли миқдорда тоза ва салқин сувдан доимий фойдаланиш имконияти  бўлиши шарт.

4.

Тиббий кўрикларни ташкиллаштиринг

Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ходимларни иссиқда ишга қўймаслик керак. Зарурат бўлса, уларни қўшимча тиббий кўрикдан ўтказинг.

5.

Дам олиш зоналарини яратинг

Ходимларга танаффуслар учун салқин ёкисояли жойлар, ҳамда бу танаффусларни мунтазам амалга ошириш имконияти зарурдир.

6.

Ҳимоя воситаларини беринг

Кўчада ишлайдиган ҳар бир ходимда енгил, ҳаво ўтказадиган ва иссиқдан сақлайдиган шахсий ҳимоя воситалари бўлиши керак.

7.

Йўриқнома ўтказинг

Ходимлар ўзларида ва ҳамкасбларида иссиқ уриши ва сувсизланиш аломатларини аниқлай олишлари, шунингдек тез ёрдам келгунига қадар нима қилиш кераклигини билишлари лозим.

8.

Фавқулодда вазиятларга тайёр туринг

Агар ходимнинг аҳволи ёмонлашса, уни зудлик билан салқин жойга ўтказиш, тиббий ёрдам чақириш ва шифокорлар етибкелгунига қадар биринчи ёрдам кўрсатиш зарур.

Маълумот учун

Иш берувчи аномал иссиқ даврида ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш чора-тадбирларини мустақил равишда ишлаб чиқиши мумкин.

 

kadrovik.uz

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text216258_dmi_jazirama_issiqda_ishni_tashkil_etish_buyicha_tavsiyalarni_elon_qildi_nimauchun_ularni_etiborsiz_qoldirmaslik_kerak