Нукусга Бухоро орқали юборишдими? Кадрлар бўйича мутахассис ностандарт хизмат сафари билан боғлиқ муаммони қандай ҳал қилиши керак
Ходим Тошкентдан Нукусга (Қорақалпоғистон) беш кунлик хизмат сафарига бориши керак эди. У учиб кетишдан бироз олдин раҳбарият ҳузурига бир савол билан келди: «Бухорода анчадан бери кўришмаган қариндошларим яшайди. Икки кун олдин йўлга чиқиб, дам олиш кунларини ўша ерда ўтказсам, ва душанба куни эрталаб Нукусдаги объектда бўлсам майлими? Чипталарни ўзим сотиб оламан! Ва, агар эътирозингиз бўлмаса, иш тугаганидан кейин Нукусда яна икки кун ўз ҳисобимдан қолмоқчиман».
Жамоанинг содиқлигини оширишга ҳаракат қилаётган компания учун бу яхши имконият эди. Аммо бухгалтер ва кадрлар бўйича мутахассис учун бу ҳақиқий бошқотирмага айланди. Йўлкира ҳақини ким тўлайди? Суткалик харажатлар қандай ҳисобланади? Асосийси — бундай «экскурсия»га Давлат меҳнат инспекцияси ва Солиқ қўмитаси қандай қарайди?
Шахсий вазифа қаерда тугайди ва хизмат вазифаси қаердан бошланади
Ходимга хизмат сафари бошлангунига қадар бўлган давр учун, ва у тугаганидан кейинги икки кун учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга келишилди. Иш...
Телеграм канали