Саволнинг ID си: 21364
1. Жамият тизимидаги барча корхоналарда 1С дастури ишга туширилиши муносабати билан ярим кун ишлаб кетган ходимнинг иш вақтини табелда кўрсатмаслик ва унга ҳақ тўламаслик айтилмоқда (ярим иш кунини 1С дастури қабул қилмасмиш). 2. Силжувчи жадвал асосида ишловчи ходим январь ойида 11 смена ишлаган ва 11 иш куни хизмат сафарида (малака ошириш учун ўқишда) бўлган. Табелчининг хатоси туфайли 11 кунлик хизмат сафари январь ойи табелида кўрсатилмай қолган. 1С дастури февраль ойида 20 иш кунини ва унга қўшимча 11 кун хизмат сафарини қабул ыилмаслиги айтилиб, хизмат сафарида бўлган кунлар учун ходимга иш ҳақи айбдор табелчидан ундириб берилмоқчи.
Иш берувчининг ҳаракатлари тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, нотўғри. Ходим (табелчи) иш берувчига фақат бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт. Бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиш зарурати тушунилади (МК 198 м.). Саволда кўрсатилган ҳолатда табелчининг хатти-ҳаракатлари натижасида иш берувчига зарар етказилмаган. Фақтгина ходимга иш ҳақи, хизмат сафари харажатлари ва ўз вақтида ҳисобланмай қолган. Бундай тўловлар иш берувчи томонидан  тўлаб берилиши керак ва бундай тўловларни тўламасликка ишлаган ва/ёки хизмат сафарида бўлган кунларнинг 1С дастурига киритилмаганлиги сабаб бўла олмайди. 1С дастурига ўзгартириш киритиб бериш тўғрисида уни ишлаб чиққан ва сотган шахсга мурожат қилишингизни тавсия этамиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.