Саволнинг ID си: 21848
Мен махсус боғчада сурдопедагогик ўқитувчи бўлиб ишлайман. 01.08.2022 йилдан бизнинг боғчамиз реконструция қилишга тушар экан. Шу сабабли 31.12.2022 йилгача боғчамиз ишламаслиги мумкин экан. Бизга мудира “ҳозирча лавозим маошини олиб, уйда ўтириб тураверасизлар, лекин 100% қўшимча ҳақ берилмайди” деб айтяпти.
Бу қанчалик тўғри?
Экспертларнинг жавоблари:
Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади (Меҳнат кодексининг 159-м.). Ўртача иш ҳақи охирги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақи асосида белгиланади. Ўртача иш ҳақига белгиланган маош (тариф), шунингдек мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар киради (ВМ 11.03.1997 йилдаги 133-сонли қарорига 6-илова). Шунга кўра, боғча реконструкция қилинаётганлиги сабабли ходимларга бекор туриб қолинган давр учун маош ва қўшимча ҳақлар тўланиши керак.
Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган
қоидаларга
амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.