Янги мақолалар

Билиш муҳим бўлган янгиликлар

03.04.24
Бу ерда меҳнат қонунчилиги соҳасидаги янгиликлар бўйича кичик қўлланма берилади. Биз унга қисқа сатрларда энг муҳим янгиликларни киритамиз, меъёрий ҳужжатга ҳавола ҳамда унга тушунтириш берамиз ва янги маълумотлар пайдо бўлиши билан буларнинг барчасини ҳар куни янгилаймиз.

2024 йил 1 февралдан айрим нафақа миқдорлари оширилди

01.02.24
Ижтимоий пенсия ва нафақаларнинг янги минимал миқдор лар и белгиланди (31 .01. 2024 й. ПФ-24-сон ). Улар минимал истеъмол харажатларининг  қиймати (камбағаллик даражаси) – 568 мингдан 621 минг сўмгача оширилди.   Қонунчиликдаги янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга

2024 йил учун иш вақти тақвими

26.12.23
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2024 йил учун иш вақти Ҳисоб-китобини ишлаб чиқди. Ҳаволани сақлаб қў йи нг ва керак бўлганда фойдаланинг!   Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.   2024 йил учун иш вақти тақвими

Декабрь ойидаги дам олиш ва байрам кунлари

30.11.23
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

2023 йил 1 декабрдан бошлаб иш ҳақи ва пенсиялар оширилади

20.11.23
17 ноябрь куни Президент ПФ-196-сон Фармонни имзолади, унга кўра иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 2023 йил 1 декабрдан 7%га оширилади.

Мy.mehnat.uz сайтидаги ходимнинг шахсий карточкасида телефон рақами нега керак

02.11.23
Ягона миллий меҳнат тизими дирекцияси янги хизмат ишга туширилгани ҳақида хабар берди. Энди тузилган ёки бекор қилинган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишда ходим СМС-хабар олиши мумкин. Иш берувчилардан my.mehnat.uz сайтида ходимларнинг шахсий маълумотларига ходимларнинг рақамларини киритиш ва текшириш сўралмоқда.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида қисқартирилган иш куни бўладими

28.09.23
Меҳнат кодексига кўра 1 октябрь – ишланмайдиган байрам куни. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида эса ҳар кунлик иш, смена давомийлиги камида бир соатга қисқартирилади. Бу сафар қисқартирилган иш куни фақат олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун бўлади. Kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА байрам арафасида иш куни қандай қоидалар бўйича қисқартирилишини тушунтирди.

Ўзбекистонда касаба уюшмалари куни: ишланмайдиган байрам куними?

19.09.23
Баъзи телеграм-каналлари 2023 йил 11 ноябрдан бошлаб – касаба уюшмалари куни – ишланмайдиган кун эканлиги ҳақида хабар тарқатди. Масалага эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС ойдинлик киритди.

«Транспорт ходимлари» тоифасига кимлар киради

12.09.23
Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2023 йилдаги 456-сон қарори билан Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

Байрам кунлари арафасида иш ҳақи олдиндан тўланадими

31.08.23
Баъзи ахборот телеграм-каналлари Ўзбекистонда иш ҳақи байрам арафасида тўланиши кераклиги ҳақидаги хабарни эълон қилишди ва иш ҳақининг кечикиши учун иш берувчиларнинг жавобгарлиги тўғрисида эслатишди. Келинг, бу шундайми-йўқми, тушунтирсак.