Ташкилот ходими тўсатдан вафот этди

preview

Ташкилот ходими тўсатдан вафот этди. Орадан бир ой ўтиб унинг хотини кадрлар бўлимига ўлим санаси 15-март деб қайд қилинган гувоҳнома олиб келди. Иш вақтини ҳисобга олиш табелида ходим охирги марта ишда бўлган кун 13-март деб белгиланган.

Бу ҳолатда меҳнат муносабатларини тугатиш тўғрисидаги буйруқ қайси сана билан расмийлаштирилиши керак? Меҳнат муносабатларини бекор қилиш санаси сифатида қайси сана кўрсатилади?

 

Меҳнат муносабатларини тугатиш тўғрисидаги буйруқ ўлим ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилган кундаги сана кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.

Меҳнат муносабатларини тугатиш санаси этиб Меҳнат кодексининг 107-моддасига биноан охирги иш кунини кўрсатиш ноқонуний. Буйруқда меҳнат муносабатларини тугатиш санаси сифатида ўлим ҳақидаги гувоҳномага асосан вафот этган кун кўрсатилади.