Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 22.12.2010 й. 308-мҳ-сон "Нотариал идораларда нотариал иш юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.12.2010 й. 2170-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2010 й.

N 2170




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.12.2010 й.

N 308-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариал идораларда нотариал иш юритиш

қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

(2011 йил 1 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Нотариал идораларда нотариал иш юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ 2011 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                             Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 503-модда.