Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 01-1/54-сон, Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 1-сон "Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 30.09.2005 й. Қарори (АВ томонидан 28.11.2005 й. 1525-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.11.2005 й.
N 1525
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 30.09.2005 й. N 01-1/54 |
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ 30.09.2005 й. N 1 |
ҚАРОРИ
Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб
чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига
санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби
тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(2005 йил 8 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги ва "Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Соғлиқни сақлаш вазири
|
Ф. Назиров |
"Ўзстандарт" агентлиги Бош директори |
Р. Бўриев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 47-48-сон, 360-модда.