Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 19.11.2010 й. 100-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.11.2010 й. 2158-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.11.2010 й.

N 2158




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.11.2010 й.

N 100


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сонли "Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар

миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича

пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2010 йил 30 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 16 июлдаги 61-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 9 июлдаги ПФ-4224-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2123, 2010 йил 20 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 28-29-сон, 247-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                       Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 441-модда.