Халқ таълими вазирининг 17.08.2007 й. 223-сон "Оилавий болалар уйи тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.09.2007 й. 1370-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.09.2007 й.
N 1370-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
17.08.2007 й.
N 223
БУЙРУҒИ
Оилавий болалар уйи тўғрисидаги низомни
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида
(2007 йил 13 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги 158-сонли "Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2004 йил 17 июндаги 125-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Оилавий болалар уйи тўғрисидаги низом" (2004 йил 17 июнь, рўйхат рақами 1370, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 24-сон, 283-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Халқ таълими вазири Т. Жўраев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 364-модда.