Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Меҳнат вазирининг 27.04.2016 й. 9-Б-сон "Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.05.2016 й. 2300-1-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2016 й.

N 2300-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРИНИНГ

27.04.2016 й.

N 9-Б


БУЙРУҒИ



"Ёлғиз кексалар ва ногиронларни

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати,

"Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш

тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 29 ноябрдаги 79-Б-сон "Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ (рўйхат рақами 2300, 2011 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 539-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     А. Абдухакимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 16 май, 19-сон, 218-модда