Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 29.12.2017 й. 191-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.01.2018 й. 2963-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.01.2018 й.

N 2963




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.12.2017 й.

N 191


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон "Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини

ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни

қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 13 сентябрдаги 69-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2826, 2016 йил 20 сентябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 453-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Д. Кучкаров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 январь, 2-сон, 43-модда