Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 29.12.2021 й. 81-сон, Ички ишлар вазирлигининг 21.12.2021 й. 78-ққ-сон, Мудофаа вазирлигининг 22.12.2021 й. 44-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 23.12.2021 й. 23-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 25.12.2021 й. 28-сон, Давлат божхона қўмитасининг 24.12.2021 й. 01-02/5-57-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.01.2022 й. 2675-3-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2022 й.

N 2675-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2021 й.

N 81


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.12.2021 й.

N 78-ққ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.12.2021 й.

N 44


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.12.2021 й.

N 23


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

25.12.2021 й.

N 28


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

24.12.2021 й.

N 01-02/5-57


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари

ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар

пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва

молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон "Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 15 майдаги 43, 12, 6, 4, 54 ва 01-02/5-20-сон қарори (рўйхат рақами 2675, 2015 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 264-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Мудофаа вазири

Б. Курбанов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Давлат божхона қўмитаси раиси

А. Мавлонов

Фавқулодда вазиятлар вазири

Т. Худайберганов

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Раиси

А. Азизов

        





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари

ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар

пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва

молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банддаги "фармонларига" деган сўз "фармонлари ва қарорларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 17-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. 18-банддаги "Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар "Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 январь