Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 й. 203-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.04.2022 й.
N 203
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН
ШАХСЛАРНИНГ БАНДЛИГИГА
КЎМАКЛАШИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни янги босқичга кўтариш мақсадида, шунингдек, 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармасида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилган иш берувчилар томонидан субсидия олиш учун туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиби;
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби;
субсидия ажратилган ташкилотларни туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мониторинг қилиш тартиби.
3. Белгилансинки, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2022 йил 1 июлдан бошлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида ижтимоий буюртма бериш, бу борада танлов ўтказиш ва унинг шартларига риоя этиш ишлари амалга оширилади.
Бунда, ижтимоий буюртмалар қуйидаги тадбирларни амалга оширишга қаратилади:
ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблардан ва бундай шахсларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича фаолият юритувчи давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириш;
ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квота белгиланган энг кам сондан ортиқ ўринга ишга қабул қилган ҳамда иш ўринларини мослаштирган иш берувчиларнинг мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш даражасини ошириш;
ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш, улар учун ижтимоий таъминот тўғрисида ахборот ва маслаҳат бериш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш.
4. 2022 йилда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш миллий дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлигига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилишини ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлаш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2022 йил 20 апрелдаги
203-сон қарорига
2-ИЛОВА
2022 йил давомида имконияти чекланган ва ногиронлиги
бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш
МИЛЛИЙ ДАСТУРИ
нафар
Т/р |
Ҳудуд номи |
2022 йилда бандлигига кўмаклаши ладиган имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар сони |
шундан, қуйидагилар ҳисобига:
|
|||
ташкилот лардаги мавжуд бўш ҳамда захираланган иш ўринларига ишга жойла шишга кўмаклашиш |
касб-ҳунарга ҳамда тадбир корлик кўник малари ва молиявий саводхонликка ўқитиш |
ҳақ тўлана диган жамоат ишларига жалб қилиш |
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия бериш орқали ишга жойлашишга кўмаклашиш
|
|||
Республика бўйича
|
12146 |
3759 |
2993 |
3010 |
2384 |
|
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
671 |
195 |
171 |
164 |
141 |
2 |
Андижон вилояти
|
1692 |
512 |
428 |
411 |
341 |
3 |
Бухоро вилояти
|
1080 |
349 |
345 |
127 |
259 |
4 |
Жиззах вилояти
|
813 |
154 |
150 |
398 |
111 |
5 |
Қашқадарё вилояти
|
1062 |
306 |
310 |
191 |
255 |
6 |
Навоий вилояти
|
587 |
168 |
141 |
166 |
112 |
7 |
Наманган вилояти
|
832 |
259 |
163 |
285 |
125 |
8 |
Самарқанд вилояти
|
866 |
321 |
176 |
213 |
156 |
9 |
Сирдарё вилояти
|
210 |
75 |
43 |
45 |
47 |
10 |
Сурхондарё вилояти
|
1257 |
316 |
345 |
342 |
254 |
11 |
Тошкент вилояти
|
789 |
268 |
168 |
213 |
140 |
12 |
Фарғона вилояти
|
967 |
382 |
225 |
175 |
185 |
13 |
Хоразм вилояти
|
682 |
196 |
181 |
161 |
144 |
14 |
Тошкент шаҳри
|
638 |
258 |
147 |
119 |
114 |
2022 йил 20 апрелдаги
203-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги
135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва
ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга
ошириш учун давлат бошқаруви органлари
томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш
тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банддаги учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:
"4-1. Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда жамоатчилик кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳар йили ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади".
3. 2 ва 3-боблар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 23-банддаги, 25-банднинг биринчи хатбошидаги ва 1-илованинг "Тадбирлар" устунидаги "жамоатчилик кенгашига" сўзлари "тегишли давлат бошқаруви органига" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"35. Давлат ижтимоий буюртмаси ижросини назорат қилиш бўйича тузиладиган махсус комиссия аъзоларининг тенг ярми жамоатчилик кенгаши таркибидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлиши лозим".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 21 апрель