Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2022 й. ПФ-175-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
25.07.2022 й.
N ПФ-175
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИНИ
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя соҳасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш ва оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча механизмларни жорий этиш йўналишларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан:
кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими жорий қилинди;
кам таъминланган нафақа олувчи оилалар сони охирги уч йилда тўрт баробарга ошиб, 1,9 миллионга етди;
кам таъминланган оилалардаги болаларни парваришлаш учун тўланадиган нафақа қамрови кенгайиб, нафақа тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди, мазкур тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача ҳамда нафақа миқдори ўртача 1,5 баробарга оширилди;
ишсизлик нафақаларининг энг кам миқдорлари 3,2 бараварга оширилди, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган 20 дан ортиқ янги инструментлар жорий этилди.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида тизимли ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янада такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда самарали идоралараро мувофиқлаштирувчи тизимни яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш;
мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу жумладан, ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнга очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш;
аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш ҳамда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш;
аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш;
ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиётини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш мақсадида, 2024 йилдан бошлаб "Йўл хариталари" ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Бунда "Йўл хариталари" ижроси республиканинг йиллик ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари шакллантирилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан бир ой ичида баҳолашдан ўтказилади.
3. Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилсин.
Белгилансинки, Ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини молиялаштириш манбалари бўлиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
4. Белгилансинки, Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан:
а) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.
Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади;
б) келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.
5. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С. Турдиев), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
2023 йил 1 мартга қадар давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
2024 йил 1 июлга қадар давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини тасдиқласин.
6. Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилиши муносабати билан:
2022 йил 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси тугатилиши ҳисобига 3 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий суғурта жамғармасининг фаолиятини ташкил этиш бўлими;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро аппарати штат бирликлари ҳисобидан 2 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий тўловларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали амалга ошириш шўъбаси;
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари ҳузурида, уларнинг умумий штат бирликлари доирасида 2 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағларини бошқариш ва Ижтимоий суғурта нафақалари тўловларини мониторинг қилиш бўлимлари ташкил этилсин.
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу фармоннинг мақсад ва вазифалари босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб борилишини таъминласин.
8. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 25 июлдаги
ПФ-175-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини
ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
|
Индикатор номи
|
Базавий кўрсаткичлар
|
Мақсадли кўрсаткичлар
|
Бошланғич маълумотлар
|
Масъул вазирлик ва идоралар
|
||||
2020 йил
|
2021 йил
|
2025 йил
|
2030 йил
|
Маълумот номи |
2020 йил
|
2021 йил
|
|||
1. |
Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар (фоизда) |
6,0 |
5,7 |
6,5 |
7,0 |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг жами харажатлари (млрд. сўмда) |
144 143 |
188 634 |
Молия вазирлиги |
2. |
Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ёрдам дастури билан қамраб олиш даражаси (фоизда) |
58,8 |
65,8 |
85,2 |
98,1 |
Ижтимоий нафақа олувчи кам таъминланган оилалар (минг нафарда) |
918 |
1 260 |
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси |
3. |
Камбағаллик чегарасидан (2022 йилдан бошлаб минимал истеъмол харажатлари миқдори билан белгиланадиган) паст даражада яшовчи аҳоли (фоизда) |
- |
17,0 |
8,5 |
5,0 |
Уй хўжаликларини танланма кузатуви даражаси (фоизда) |
- |
17,0 |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси |
4. |
Оилада ҳамда муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонининг тарбия муассасаларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонига нисбати (фоизда) |
97,3 |
99,3 |
100 |
100 |
"Меҳрибонлик" уйларида болалар сони (минг нафарда) |
2,0 |
0,6 |
Халқ таълими вазирлиги |
Оилада ҳамда муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (минг нафарда) |
75 |
78 |
Халқ таълими вазирлиги |
||||||
5. |
Аҳолининг меҳнат бозорида кўрсатиладиган хизматлар билан қамраб олинганлиги (фоизда) |
64,2 |
65,3 |
65,0 |
70,0 |
Бандликка кўмаклашиш дастурлари ва жамоат ишларига жалб этилган ишсиз шахслар (минг нафарда) |
1 000 |
880 |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
6. |
Ишсизлик нафақасини олувчи ишсизлар улуши (фоизда) |
5,7 |
6,8 |
7,2 |
8,5 |
Ишсизлик нафақасини олувчи ишсизлар сони (минг нафарда) |
89 |
98 |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
7. |
Ёшга доир пенсия таъминоти ва нафақа билан қамраб олинган пенсия ёшидаги аҳолининг улуши (фоизда) |
77,6 |
77,9 |
79,0 |
80,0 |
Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи шахслар сони (минг нафарда) |
2 892 |
3 042 |
Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси |
Пенсия ёшидан ошган (60 ёш - эркаклар, 55 ёш - аёллар) аҳоли сони (минг нафарда) |
3 725 |
3 906 |
Давлат статистика қўмитаси |
||||||
8. |
Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилган реабилитация хизматлари улуши (фоизда) |
16,9 |
16,9 |
17,9 |
20,9 |
Тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда) |
127 |
131 |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
Ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда) |
752 |
798 |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
||||||
9. |
Аҳолини муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш даражаси (фоизда) |
- |
- |
35,0 |
100,0 |
Ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда) |
- |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
10. |
Аҳолини муҳтож қисмини реабилитация техник воситалари билан таъминлаш даражаси (фоизда) |
- |
6,0 |
45,0 |
100,0 |
Ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда) |
- |
4 100 |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
11. |
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказида реабилитация хизматлари кўрсатилган шахсларнинг одам савдосидан жабрланган деб эътироф этилган шахсларга нисбатан улуши (фоизда) |
61,3 |
62,4 |
63,3 |
65,4 |
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказида реабилитация қилинган одам савдосидан жабрланган шахслар (нафарда) |
92 |
112 |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
Одам савдосидан жабрланган деб эътироф этилган шахслар (нафарда) |
150 |
185 |
Ички ишлар вазирлиги |
Президентининг
2022 йил 25 июлдаги
ПФ-175-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини
ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини
2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
23. |
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси бўйича маълумот бериб бориш. |
Масъул вазирлик ва идоралар томонидан тақдим қилинган Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари ижроси тўғрисидаги маълумотлар асосида жамланма ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борилади. |
Ҳар йили июль ойига қадар |
17-стратегик мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини муваффақият билан амалга ошириш |
Маблағ талаб қилмайди |
Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов) |
24. |
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси бўйича кўрсаткичларнинг мониторингини юритиш. |
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига эришилиши устидан мониторинг олиб бориш. 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси бўйича кўрсаткичларини тегишли вазирлик ва идораларнинг веб-сайтларида эълон қилиб бориш. |
2024 йилга қадар |
17-стратегик мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини муваффақият билан амалга ошириш |
Маблағ талаб қилмайди |
Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков) |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 26 июль
"Халқ сўзи", 2022 йил 26 июль