Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Саноат тармоқларида "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш Концепцияси (ЎзР Президентининг 02.12.2022 й. ПҚ-436-сон қарорига 2-илова)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 декабрдаги

ПҚ-436-сон қарорига

2-ИЛОВА



Саноат тармоқларида "яшил" иқтисодиётга ўтиш

ва энергия тежамкорлигини таъминлаш

КОНЦЕПЦИЯСИ

        

        

Сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия ресурсларига бўлган талабнинг ортиб бориши энергия ресурсларидан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишни тақозо этмоқда.

Иқтисодиёт тармоқларининг йирик энергия сарфловчи корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шу билан бирга, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида саноат тармоқларида йўқотишларни камайтириш ва ресурсларни ишлатиш самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги топшириқлар белгиланди:

саноат тармоқларида 3,9 млрд метр куб табиий газ, 4 млрд кВт/соат электр энергияси ва 21 минг тонна нефть маҳсулотларини тежаш орқали энергия сиғимини 20 фоизга, шу жумладан 2022 йилда 5 фоизга камайтириш;

бино ва иншоотларда энергия самарадорлигини 30 фоизга ошириш;

ҳар бир тармоқ кесимида ресурсларни ишлатиш самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлиги дастурларини ишлаб чиқиш;

чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини жорий этишни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

Иқтисодиёт тармоқлари ва фаолият турлари бўйича иқтисодиётнинг энергия сарфи (энергия сиғими) 2026 йилга бориб 22 фоизга камайтирилади.



1-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИНГ МАҚСАДИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ

          

Концепция республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини, молиявий барқарорлигини, энергетик ва экологик хавфсизлигини ошириш, шунингдек, энергия тежаш салоҳиятини кўтариш, модернизация қилиш, технологик ривожлантириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш орқали аҳоли турмуш даражасини ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган.

Энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш иқтисодий ривожланишнинг асосий омилларидан бири сифатида қаралиб, ушбу йўналишда сезиларли даражада ўсишга фақат мақсадли дастурларни амалга ошириш орқали эришиш мумкин.

Концепция иқтисодиёт тармоқлари бўйича энергия ресурсларининг барча ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларига татбиқ этилади.

Концепция ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлигига эришишдаги мажбуриятларини белгилаб беради, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларнинг сарфини оптималлаштиришни талаб қилади.

Ишлаб чиқариш, муҳандислик ва ижтимоий инфратузилманинг кўп энергия сарфлайдиган ускуна ва қурилмаларини модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий этиш бўйича кўп йиллик тизимли тадбирларни бажариш энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек, энергия тежамкорлигига эришишнинг асосий механизми ҳисобланади.



2-БОБ. ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИГА

ЭРИШИШ СОҲАСИДА ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА

СОЛИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

          

Республикада энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлигига эришиш соҳаси:

"Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4422-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги "Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4779-сон қарори билан тартибга солинади.

Ҳукумат томонидан корхоналарда энергия аудитини ўтказиш тадбирларини амалга ошириш тартиби белгилаб берилган.

Шунингдек, мазкур масала Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссиясининг қарорлари асосида тартибга солинади.



3-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА

ОШИРИШ БЎЙИЧА БЕЛГИЛАНАДИГАН

ТАДБИРЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА ТАВСИФИ

         

Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, Концепцияни амалга ошириш бўйича алоҳида тадбирлар амалга оширилади. Хусусан:

саноат корхоналарида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш, янги замонавий, инновацион, энергия самарадорлигини оширишни таъминлайдиган энергия тежовчи, шу жумладан хорижий технологияларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич модернизация ва реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлашга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;

иссиқлик таъминоти ташкилотлари ҳамда коммунал соҳада энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги, транспорт ва қурилиш соҳалари ташкилотларида ихтиёрий ва мажбурий энергия аудитини ўтказиш ҳамда уларнинг энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий-техник тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда бажарилишини таъминлаш;

иқтисодиётнинг барча тармоқларида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш мақсадида ушбу тадбирларга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш;

2026 йилга қадар идора, ташкилот ҳамда корхоналарнинг бино ва иншоотлари учун сарфланаётган электр энергиясининг камида 25 фоизини қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан қоплаш чораларини кўриш;

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш;

энергия тежаш ва энергия самарадорлигини оширишни мониторинг қилиш тизимларини жорий этиш;

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишнинг услубий ва ахборот таъминоти ҳамда ушбу йўналишда ходимларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш.


1. Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишнинг асосий ташкилий чора-тадбирлари:


а) саноат корхоналарида:

ҳар бир ишлаб чиқариш цехида заруратга қараб энергия ресурсларини ҳисобга олиш тизимини шакллантириш (техник назорат ҳисоблагичларини ўрнатиш);

ишлаб чиқариш корхоналарида белгиланган тартибда энергия аудити ўтказилишини таъминлаш ва унинг натижалари асосида ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш (ишлаб чиқариш технологиясини модернизация ва реконструкция қилиш дастурлари) бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

соҳанинг корхона ва ташкилотларида фойдаланишда бўлган айрим ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг прогрессив меъёрларини аниқлаш ва жорий этиш;

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишнинг асосий элементларини, замонавий технологияларни жорий этиш орқали энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш вазифаларини ҳал этиш;

корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига сарф қилинадиган ёқилғи-энергетика ресурсларини меъёрлашни ташкил этиш;


б) иссиқлик таъминоти ташкилотлари ҳамда коммунал соҳада:

соҳанинг корхона ва ташкилотларида фойдаланишда бўлган айрим ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг прогрессив меъёрларини аниқлаш ва жорий этиш;

ягона иссиқлик диспетчери орқали марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларини бошқаришни жорий қилиш;

иссиқлик таъминоти соҳасидаги тариф сиёсатини энергия ресурсларини иқтисод қилиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш, шу жумладан иссиқлик истеъмолчиларини иссиқлик таъминоти ташкилотлари билан икки қисмли тарифлар асосида ҳисоб-китоб қилишга ўтказиш, истеъмолчиларда иссиқлик энергияси (иссиқ сув) сарфини ўлчаш воситалари тўлиқ ўрнатилишини таъминлаш;

иссиқлик таъминоти сифатини яхшилаш, иссиқлик энергияси сифати кўрсаткичларини жорий этиш, иссиқлик таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчилар томонидан истеъмол режимларига риоя этилишини мониторинг қилиш;

марказлашган иситиш тизимлари иш режимларини оптималлаштириш мақсадида иссиқлик таъминоти тармоқларида ҳамда бино ва иншоотларда иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича комплекс тадбирларни бажариш (янги қурилаётган бино ва иншоотларда энергия самарадор ва энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланиш, мавжуд биноларда иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича тадбирларни амалга ошириш);

қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш, самарадорлиги паст бўлган қозонхоналарни босқичма-босқич фойдаланишдан чиқариш, узлуксиз газ таъминоти мавжуд ҳудудларга когенерацион газ турбинали ускуналардан фойдаланган ҳолда, иссиқлик юкини самарали когенерацияга ўтказиш орқали иссиқлик ишлаб чиқариш учун ёқилғи сарфини камайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;

корхоналарда кўрсатилаётган хизматлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига сарф қилинадиган ёқилғи-энергетика ресурсларини меъёрлашни ташкил этиш;


в) қишлоқ хўжалигида:

замонавий, юқори самарали ва ресурс тежайдиган технологиялардан фойдаланиш, техник ва технологик модернизация қилинишига эришиш ҳамда қишлоқ хўжалиги машиналарини янгилаш асосида энергия самарадорлигини ошириш;

энергия самарадор ва энергия тежамкор технологияларни ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этиш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтириш;

соҳанинг корхона ва ташкилотларида фойдаланишда бўлган айрим ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг прогрессив меъёрларини аниқлаш ва жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотларида фойдаланилган энергия ресурсларининг ҳисобга олиш тизимини тўлақонли ташкил этиш (ҳисоблагичларни тўлиқ ўрнатиш), экин майдонларини суғориш учун фойдаланиладиган насосларда истеъмол қилинган электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига эга бўлган сувни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳамда уларни интеграциялашни таъминлаш;


г) транспорт соҳасида:

барча турдаги транспорт воситалари учун сарф қилинадиган энергия ресурслари меъёрларини ишлаб чиқиш;

соҳанинг корхона ва ташкилотларида фойдаланишда бўлган айрим ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг прогрессив меъёрларини аниқлаш ва жорий этиш;

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш чораларини кўриш;


д) қурилиш соҳасида:

бино ва иншоотлар қурилишида ҳамда аҳоли турар жойларида энергия самарадорлигини ошириш ва энергияни тежашнинг меъёрий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

соҳанинг корхона ва ташкилотларида фойдаланишда бўлган айрим ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг прогрессив меъёрларини аниқлаш ва жорий этиш;

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш чораларини кўриш;


е) давлат бошқаруви идоралари фаолияти ва хизмат кўрсатиш соҳасида:

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ҳудудий (вилоят, туман ва шаҳар) ва идоравий дастурларни, шунингдек, давлат ташкилотларида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида йиллик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;

электр энергияси, табиий газ ҳамда марказлаштирилган иссиқлик таъминоти ва (ёки) бошқа энергия ресурслари таъминотида ҳисобга олиш тизимининг қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ва мажбурий энергетик текширувларини (энергия аудитини) ўтказиш;

ўтказилган ихтиёрий ва мажбурий энергетика текширувлари (энергия аудити) натижалари бўйича энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда бажарилишини таъминлаш.


2. Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини мониторинг қилиш тизимларини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар:

иқтисодиёт тармоқлари бўйича корхона, вазирлик ва идоралардаги асосий қурилмаларнинг техник кўрсаткичлари, энергия ресурсларининг истеъмол ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмлари (таннархни) ва молиявий кўрсаткичларини ўз ичига олган маълумотлар базасини яратиш ҳамда унинг асосида ягона ахборот таҳлил тизимини йўлга қўйиш;

интеграциялашган ахборот таҳлил тизими маълумотлари асосида иқтисодиёт тармоқлари ва фаолият турлари бўйича энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориш;

мониторинг натижалари асосида юқори малакали экспертларни жалб этган ҳолда корхоналарга энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар бериб бориш тизимини ташкил этиш;

энергетика текширувларини ўтказувчи корхоналар (энергия аудиторлари) ва энергия-сервис корхоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.


3. Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича услубий ва ахборот таъминоти ҳамда ходимларни ушбу йўналишда тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар:

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона ахборот тизимини яратиш ҳамда унинг доимий фаолиятини таъминлаш;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органларида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга оширишга масъул бўлган ходимларни тайинлаш, ушбу йўналишда мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, энергетика менежменти соҳасида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби базасида йирик ташкилотлар раҳбар ва ходимларининг малака оширишини таъминлаш;

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича услубий, меъёрий ва ахборот ҳужжатларини тайёрлаш, вазирлик, идоралар ва ташкилотларга етказиш ҳамда қўлланилиши юзасидан мониторинг ўтказиш;

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини камайтириш соҳасидаги энг самарали лойиҳаларни танлаб олиш ва уларнинг амалда татбиқ этилишини таъминлаш;

Концепция амалга оширилиши бўйича мониторинг тизимини жорий этиш ва уни такомиллаштириш;

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ривожланган давлатларнинг энг сўнгги техник ва ташкилий ечимларини қўллаш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда татбиқ этиш чораларини кўриб бориш.



4-БОБ. ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ

СОҲАДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ҲАМДА ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЮЗАСИДАН АСОСИЙ ТАШКИЛИЙ-

ИҚТИСОДИЙ ТАДБИРЛАР

            

Асосий ташкилий-иқтисодий тадбирлар қуйидагилардан иборат:

энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар амалга оширилишига масъул бўлган ходимларни тайинлаш, ушбу йўналишда мутахассислар тайёрлаш ва ривожланган давлатларда уларнинг малака оширишини ташкил этиш;

энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган тадбирларнинг амалдаги қоидаларга ва стандартларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида таҳлиллар ўтказиш;

мунтазам равишда энергетик текширувлар (энергия аудитини) ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларининг меъёрий сарфига қатъий риоя этиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар учун сарфланаётган ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларини қисқартиришга ҳамда энергия самарадорликка эришган корхоналарда масъул ходимларга нисбатан рағбатлантириш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларининг самарасиз сарфланишига йўл қўйган корхона ва ташкилотлар ходимларига нисбатан иқтисодий чоралар кўриш механизмларини ишлаб чиқиш;

иссиқлик тармоқларининг гидравлик ва иссиқлик режимларини созлаш ва автоматик тартибга солиш;

барча турдаги технологик қурилмаларда иситиш, ёритиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти ҳамда турар-жой, жамоат ва саноат биноларини вентиляция қилишда энергия сарфини тартибга солувчи автоматик тизимларни жорий этиш;

марказлаштирилган ва алоҳида иситиш тизимларида ҳамда саноат корхоналарида иссиқлик насос қурилмаларини жорий этиш;

гелио иситкичлар, энергия тежамкор материаллар ва конструкциялардан фойдаланиш, иссиқ сув, шамоллатиш ва ёритиш тизимларини тартибга солиш орқали уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ёқилғи-энергетика ресурслари сарфини қисқартириш.



5-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

           

Концепцияда белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш билан иқтисодиёт тармоқлари ва фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг энергия сиғими кўрсаткичини 2026 йилга келиб 2022 йилга нисбатан 20 фоизга камайтиришга эришилади.

            

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 декабрь