Адлия вазирининг 27.10.2023 й. 14-мҳ-сон "Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.10.2023 й. 3467-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.10.2023 й.
N 3467
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
27.10.2023 й.
14-мҳ сон
БУЙРУҒИ
"Давлат хизматлари ягона реестрини
тасдиқлаш тўғрисида"ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Давлат хизматлари ягона реестри иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.Д. Ташкулов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 30 октябрь