Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирининг 05.02.2024 й. 4-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари беришда шифокорларнинг мутахассислик бўйича иш стажини ҳисоблаб чиқаришда ўзаро ҳисобга олинадиган турдош мутахассисликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.02.2024 й. 3498-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.02.2024 й.

N 3498




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

05.02.2024 й.

N 4


БУЙРУҒИ



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини

аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари

беришда шифокорларнинг мутахассислик бўйича

иш стажини ҳисоблаб чиқаришда ўзаро ҳисобга

олинадиган турдош мутахассисликлар

рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги 477-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари беришда шифокорларнинг мутахассислик бўйича иш стажини ҳисоблаб чиқаришда ўзаро ҳисобга олинадиган турдош мутахассисликлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      А.А. Худаяров






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини

аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари

беришда шифокорларнинг мутахассислик бўйича

иш стажини ҳисоблаб чиқаришда ўзаро ҳисобга

олинадиган турдош мутахассисликлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Мутахассислик номи


Ўзаро ҳисобга олинадиган мутахассисликлар номи


1.

Психиатрия


"Болалар ва ўсмирлар психиатрияси", "Суд-психиатрия экспертизаси", "Суицидология", "Тиббий психотерапия", "Наркология"


2.

Терапия


"Гастроэнтерология", "Ўсмир ва чақирув ёшидагилар касалликларининг шифокорлик экспертизаси", "Касб касалликлари", "Пульмонология", "Ревматология", "Диетология", "Аллергология ва клиник иммунология", "Нефрология гемодиализ билан", "Шошилинч тиббий ёрдам"


3.

Педиатрия


"Умумий педиатрия", "Неонатология", "Болалик даври иммунопрофилактикаси", "Болалар аллергологияси ва иммунологияси", "Болалар кардиологияси ва ревматологияси", "Болалар нефрологияси гемодиализ билан", "Болалар клиник иммунологияси", "Шошилинч тиббий ёрдам"


4.

Тиббий радиология


"Интервенцион радиология", "Ядровий тиббиёт"


5.

Гигиена


"Радиацион гигиена", "Болалар ва ўсмирлар гигиенаси", "Коммунал гигиена", "Меҳнат гигиенаси", "Нутрициология (овқатланиш гигиенаси)"


6.

Оилавий шифокорлик


"Терапия", "Педиатрия", "Шошилинч тиббий ёрдам"


7.

Ўсмир ва чақирув ёшидагилар касалликларининг шифокорлик экспертизаси


"Оилавий шифокорлик", "Терапия", "Педиатрия"


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 22 февраль