Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Радиочастоталарнинг электромагнит майдонлари манбалари билан ишлашнинг санитария қоидалари ва нормаларини (0060-23-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 05.12.2023 й. 27-сон)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.12.2023 й.

N 27-сон




ҚАРОРИ



Радиочастоталарнинг электромагнит

майдонлари манбалари билан ишлашнинг

санитария қоидалари ва нормаларини

(0060-23-сон СанҚваН)

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2023 йил 30 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 227]



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6035-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Радиочастоталарнинг электромагнит майдонлари манбалари билан ишлашнинг санитария қоидалари ва нормалари (0060-23-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Радиочастоталарнинг электромагнит майдонлари манбалари билан ишлашда санитария қоидалари ва нормалари (0269-09-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва

жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи                                                     Б. Юсупалиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).