Бир неча лавозимда ишлаш қандай расмийлаштирилади

03.04.2024

Тавсияномада:

– бир неча лавозимда ишлаш тушунчаси;

– ўриндошликдан фарқи;

– бир неча лавозимда ишлашни расмийлаштириш;

– қўшимча тўлов миқдори;

– бир неча лавозимда ишлашни бекор қилиш.

Амалиётда ходимларга уларнинг асосий иши билан бир қаторда қўшимча иш берилади- масалан, таътилга чиққан ходим ўрнига ишлаш ёки тегишли номзод-мутахассисни излаш даврида бўш лавозим бўйича ишлаш.

Бир неча лавозимда ишлаш деганда нима тушунилади 

Бир неча касбда/лавозимда ишлаш тартибини МК 116-моддаси ҳамда Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом (18.10.2012 йилдаги ВМҚ-297-сон қарор билан тасдиқланган) тартибга солади.

Бир неча касбда ва лавозимда ишлаш – бу ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари бошқа касб ёки лавозим бўйича қўшимча ишни бажаришидир. Бунда у қўшимча ишни битта ташкилотда бир вақтнинг ўзида бажаради. Қўшимча иш учун ходимга алоҳида ҳақ тўланади .

Шуни ҳам назарда тутингки, бир неча лавозимда ишлашдан ташқари ходимга қуйидагиларни расмийлаштириш мумкин:

  • ўша касб бўйича хизмат кўрсатиш доираларини кенгайтириш;
  • вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш. Бундай ҳолатда қўшимча иш бошқа касб бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
Эътибор беринг
Агар вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятлари унинг ўринбосарига юклатилган бўлса, у ҳолда бир неча касбда ишлашни расмийлаштирманг.

Бир неча касбда ишлаш муддати, қўшимча ишнинг мазмуни ва ҳажмини фақат ходимнинг ёзма розилиги билан белгиланг.

Бир неча лавозимда ишлаш учун ходимнинг розилигидан ташқари, қўшимча шартларни ҳам инобатга олиш лозим:

  1. Ходимнинг зиммасига юклаш режалаштирилаётган лавозим ташкилотнинг штат жадвалида мавжуд.
  2. Лавозим бўш ёки вақтинча бўш – масалан, агар асосий ходим таътилда ёки узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганда ва ҳоказо.
  3. Қўшимча ишнинг мажбуриятлари, ҳажми ва муддати иш берувчининг буйруғида аниқ белгиланган ва кўрсатилган.
  4. Қўшимча ишга ҳақ тўланиши шарт.

Ходим қўшимча ишни қайси муддат ичида бажарадиган бўлса, ўша муддатни иш берувчи ҳамда ходим ўртасидаги келишув бўйича:

 – муайян муддатга

– номуайян муддатга белгиланг (МК 116-моддасининг 3 қисми).

Бир неча лавозимда ишлаш ўриндошликдан қандай фарқ қилади

Амалиётда ўзиниг иш вақтида асосий иши билан бир қаторда бошқа касб ёки лавозим бўйича қўшимча ишни бажарадиган ходимларни кўпинча ички ўриндошлар деб аташади. Бу нотўғри. Бир...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro