Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикасининг 22.12.2009 й. ЎРҚ-238-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.09.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2009 й. маъқулланган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.12.2009 й.

N ЎРҚ-238



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 17 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Мудофаа тўғрисида"ги 641-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган 211-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 80-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 262-модда) 8-моддасининг ўн биринчи хатбошисидаги "муддатли хизмат" деган сўзлар "муддатли ҳарбий хизмат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 47-модданинг биринчи қисмидаги "офицерлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчи, прапоршчик, мичман ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 49-модданинг биринчи қисмидаги "муддатли ҳарбий хизматчиларни" деган сўзлар "муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 287-модда:

биринчи қисмининг диспозициясидаги "Муддатли хизмат" деган сўзлар "Муддатли ҳарбий хизмат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг диспозициясидаги "Муддатли хизмат" деган сўзлар "Муддатли ҳарбий хизмат" деган сўзлар билан алмаштирилсин, "прапоршчик, мичман" деган сўзлар эса чиқариб ташлансин;


4) 288-модда иккинчи қисмининг диспозициясидаги "прапоршчик, мичман" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 295-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги "муддатли хизмат" деган сўзлар "муддатли ҳарбий хизмат" деган сўзлар билан апмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда) 254-моддасининг биринчи қисмидаги "муддатли ҳарбий хизматчи" деган сўзлар "муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда) 16-моддасининг биринчи қисмидаги "Муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга" деган сўзлар "Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги 154-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 496-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда, N 9, 330, 337-моддалар) 31-моддасидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги 278-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 141-модда) 1-моддасининг олтинчи хатбошисидаги "старшиналар, прапоршчиклар, катта прапоршчиклар, мичманлар ва катта мичманлар" деган сўзлар "ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 148-модданинг иккинчи қисмидаги "муддатли хизмат" деган сўзлар "муддатли ҳарбий хизмат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 150-модданинг иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги "муддатли хизмат" деган сўзлар "муддатли ҳарбий хизмат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 154-модданинг биринчи қисмидаги "муддатли хизмат" деган сўзлар "муддатли ҳарбий хизмат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2007 йил, N 1, 3-модда, N 4, 156-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда) 73-моддасидаги "захирага" деган сўз "резервга" деган сўз билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Ўрмон тўғрисида"ги 770-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 122-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда) 31-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган ҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 215-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 84-модда) 6-моддасининг биринчи қисмидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги 436-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 217-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 262-модда; 2008 йил, N 9, 481-модда, N 12, 630-модда) 40-моддасининг иккинчи қисми русча матнидаги "срочной службы" деган сўзлар "срочной военной службы" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи", 2009 йил 23 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 553-модда.