Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг олдинги таҳрири

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикасининг

Фуқаролик процессуал кодексининг

олдинги таҳрири




ЎзР 25.12.2023 й. ЎРҚ-887-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


апелляция ва кассация инстанцияси судларига мурожаат этилганда - шикоят (протест) шаклида амалга оширилади. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



17-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



17-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишни кассация тартибида такроран кўриш беш нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



20-модда матнининг олдинги таҳрири


Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, бу ишни такроран кўриши мумкин эмас, бундан янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш, шунингдек сиртдан иш юритиш тартибида қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳоллари мустасно.

Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья шу ишни апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судида, ёхуд кассация инстанцияси судида мазкур Кодекснинг 419-3-моддасига мувофиқ такроран кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



50-модданинг олдинги таҳрири


50-модда. Суд процессида прокурорнинг иштироки


Агар фуқаро соғлиғининг ҳолати, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаса, прокурор фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек прокурорнинг аризасига кўра қўзғатилган ишлар бўйича фуқаролик ишининг муҳокамасида иштирок этишга ҳақли. Прокурор бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ФПК 302-моддасининг биринчи қисми, 307, 313, 318, 322, 325, 329-моддалари

Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 24 августдаги "Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида"ги 26-сон Қарорининг 11-банди


ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм чиқариб ташланган


Прокурор бошқа шахслар ташаббуси билан қўзғатилган иш муҳокамасининг бошидан иштирок этиш ҳуқуқига эга.



138-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу моддада баён қилинган қоидалар апелляция ва кассация шикоятларини берганда тарафлар тўлаган давлат божига ҳам тааллуқлидир. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



155-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд тайинлаган муддатлар суд томонидан узайтирилиши мумкин.



168-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Келишув битими апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда, иш бўйича илгари қабул қилинган барча суд ҳужжатлари бекор қилиниши тўғрисида ажрим чиқарилади ва иш юритиш тугатилади. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



192-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал этади. Аризани иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ёхуд аризани судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш, шунингдек аризани тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга аризачига ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.



285-1-модданинг олдинги таҳрири


285-1-модда. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарори

устидан шикоят қилиш (протест келтириш)

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан ушбу Кодекснинг 44-бобида назарда тутилган тартибда апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.



383-модданинг олдинги таҳрири


383-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш ҳуқуқи


Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.

Прокурор, юқори турувчи прокурор прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция протести келтиришга ҳақли.



384-модданинг олдинги таҳрири


384-модда. Апелляция шикоятларини (протестларини)

кўриб чиқадиган судлар


Қуйидагилар:

1) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати - тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;

2) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди - ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;

3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати - Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини (протестларини) кўриб чиқади.



385-модданинг олдинги таҳрири


385-модда. Апелляция шикоятини (протестини) бериш тартиби


Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни чиқарган судга берилади.

Апелляция шикояти (протести) судга ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган апелляция шикояти (протести) мустасно.

Зарур ҳолларда, судья апелляция шикояти берган шахснинг ёки протест келтирган прокурорнинг зиммасига апелляция шикоятига ёхуд протестга илова қилинган ёзма материалларнинг кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб тақдим этиш мажбуриятини юклатиши мумкин.



385-1-модданинг олдинги таҳрири


385-1-модда. Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати


Апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.

Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилиши мумкин. (ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонунига мувофиқ иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган апелляция шикояти (протести) апелляция шикоятини (протестини) берган шахсга қайтарилади.

Ўтказиб юборилган муддат, агар муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра биринчи инстанция судининг ажримига биноан тикланиши мумкин.

Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги масала ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилинади.



386-модда биринчи қисм 3-бандининг олдинги таҳрири


3) ишнинг рақами, шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинган сана ва ушбу суд ҳужжатларини чиқарган суд; (ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



387-модданинг олдинги таҳрири


387-модда. Апелляция шикоятига (протестига)

илова қилинадиган ҳужжатлар


Апелляция шикоятига қуйидагилар илова қилинади:

давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

апелляция шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда - уни имзолашга вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.


ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбоши чиқариб ташланган


шикоят қилинаётган суд ҳужжатининг нусхаси.


Прокурор иштирокисиз кўриб чиқилган иш бўйича апелляция протестига тарафнинг мазкур протестни келтириш учун асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинади. (ЎзР 26.04.2023 й. ЎРҚ-833-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

Прокурорнинг иштирокисиз кўриб чиқилган иш бўйича апелляция шикоятига протест келтириш учун асос бўлиб хизмат қилган тарафнинг мурожаати нусхаси илова қилинади.

Суднинг аризани қайтариш ҳақидаги ёки аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан апелляция шикоятига (протестига) қайтарилган ариза ва унга қўшиб берилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.



388-модданинг олдинги таҳрири


388-модда. Апелляция шикоятини (протестини)

ҳаракатсиз қолдириш


Агар апелляция шикоятини (протестини) бериш пайтида ушбу Кодекс 385-387-моддаларининг талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳаракатсиз қолдирилади.

Апелляция шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида судья бу шикоятнинг (протестнинг) ҳаракатсиз қолдирилишига асос бўлган камчиликларни ва уларни тузатиш учун берилган муддатни кўрсатган ҳолда ажрим чиқаради. Ажрим апелляция шикояти (протести) берган шахсга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида юборилади.

Агар шикоят (протест) берган шахс ажримда кўрсатилган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этса, шикоят (протест) дастлаб судга тақдим этилган кунда берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, шикоят (протест) берилмаган ҳисобланиб, шикоятни (протестни) берган шахсга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. Шикоят (протест) уни берган шахсга ажрим билан бирга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.



389-модданинг олдинги таҳрири


389-модда. Биринчи инстанция судининг апелляция шикоятини

(протестини) олганидан кейинги ҳаракатлари


Судья ёки суд раиси апелляция шикоятини (протестини) олгандан кейин:

1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхасини юбориши;

2) ишда иштирок этувчи шахсларни апелляция инстанцияси судида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши;

3) ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) учун белгиланган муддат ўтган вақтдан эътиборан ўн кун ичида ишни келиб тушган шикоят (протест) билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.

Ҳал қилув қарори, ажрим, қарор устидан шикоят қилиш (протест келтириш) учун белгиланган муддат ичида ҳеч ким ишни суддан талаб қилиб олиши мумкин эмас. Ишда иштирок этувчи шахслар судда иш материаллари ва келиб тушган шикоят (протест) билан танишишга ҳақли.

Шикоят қилиш (протест келтириш) учун ўтказиб юборилган муддат тикланган тақдирда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.

Ҳал қилув қарорининг ижроси апелляция инстанцияси суди томонидан шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим қабул қилингунига қадар бўлган муддатга тўхтатилади.



395-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) иш судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.



399-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд ишни апелляция тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан:

1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасликка;

2) ишни янгидан кўриш учун юбормасдан ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёки ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга;

3) ҳал қилув қарорини қисман ёки бутунлай бекор қилишга ҳамда ушбу Кодекснинг 122 ва 124-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тугатишга;

4) ушбу Кодекс 399-3-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга; (ЎзР 26.04.2023 й. ЎРҚ-833-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

5) агар иш судга тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўриб чиқилган бўлса, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли. (ЎзР 26.04.2023 й. ЎРҚ-833-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда, ажримнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 138-141-моддаларида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.



402-модданинг олдинги таҳрири


402-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан

шикоят қилинганлиги (протест келтирилганлиги)

муносабати билан ишни кўрадиган апелляция

инстанцияси судининг ваколатлари


Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоятни (протестни) кўриб чиқиб:

1) ажримни ўзгартишсиз қолдиришга, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасликка;

2) ажримни бекор қилишга ва ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;

3) ажримни бутунлай ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга; (ЎзР 26.04.2023 й. ЎРҚ-833-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

4) ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани), иш материалларини кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли. (ЎзР 26.04.2023 й. ЎРҚ-833-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



402-1-модданинг олдинги таҳрири


402-1-модда. Биринчи инстанция судининг қарори устидан

берилган апелляция шикояти (протести)


Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича биринчи инстанция судининг қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) мазкур бобда биринчи инстанция судининг ажримлари устидан шикоят (протест) бериш учун назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.



403-модданинг олдинги таҳрири


403-модда. Кассация шикояти (протести) бериш ҳуқуқи

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан кассация шикояти бериши, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно, прокурор эса ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда кассация протести келтириши мумкин.



404-модданинг олдинги таҳрири


404-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўрадиган суд

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.



405-модданинг олдинги таҳрири


405-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Кассация шикояти (протести) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.

Кассация шикояти (протести) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган кассация шикояти (протести) мустасно.

Зарур ҳолларда, судья кассация шикояти берган шахс ёки протест келтирган прокурор зиммасига кассация шикоятига (протестига) илова қилинган ёзма материалларнинг кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб тақдим этиш мажбуриятини юклатиши мумкин.

Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида уни илгариги ишига тиклаш тўғрисида суд чиқарган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протести) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади.



405-1-модданинг олдинги таҳрири


405-1-модда. Кассация шикояти (протести) бериш муддати

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин.

Ўтказиб юборилган кассация шикояти (протести) бериш муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра кассация инстанция судининг судьяси томонидан, башарти илтимоснома кассация шикояти (протести) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилса, тикланиши мумкин.

Ўтказиб юборилган кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.



406-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) ишнинг рақами, шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинган сана ва ушбу суд ҳужжатини чиқарган суд; (ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



407-модданинг олдинги таҳрири


407-модда. Кассация шикоятига (протестига)

илова қилинадиган ҳужжатлар


Кассация шикоятига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; (ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-496-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


Қаранг: ФПКнинг 128-моддаси


кассация шикояти вакил томонидан имзоланган ҳолларда, уни имзолашга вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.


Қаранг: ФПКнинг 68-моддаси


Прокурорнинг иштирокисиз кўрилган иш бўйича кассация протестига тарафнинг протест келтиришга асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинади. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм чиқариб ташланган


Кассация шикоятига (протестига) иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхалари илова қилиниши керак. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин


Суднинг аризани қайтариш ҳақидаги ёки аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан кассация шикоятига (протестига) қайтарилган ариза ва унга қўшиб берилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.



407-1-модданинг олдинги таҳрири


407-1-модда. Ишни талаб қилиб олиш

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикояти (протести) бўйича ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, вилоят прокурори, унга тенглаштирилган прокурор ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Кодекснинг 403-моддасида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли.



407-2-модданинг олдинги таҳрири


407-2-модда. Кассация шикоятини (протестини) ўрганиш

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикоятини (протестини) беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўрганади.

Кассация шикоятини (протестини) ўрганиш натижалари бўйича судья қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

1) кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисида;

2) кассация шикоятини (протестини) қайтариш ҳақида;

3) кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш ва ишни талаб қилиб олиш тўғрисида.

Ушбу модда иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятга (протестга) илова қилинган ҳужжатлар билан бирга кассация шикоятини (протестини) берган шахсга ушбу Кодекснинг 273-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатда юборилади.



407-3-модданинг олдинги таҳрири


407-3-модда. Кассация шикоятини (протестини)

қабул қилишни рад этиш

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:

1) кассация шикояти (протести) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

2) кассация шикояти (протести) қонуний кучга кирмаган ёки қонунчиликка мувофиқ кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган ёхуд апелляция тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

3) кассация шикояти (протести) кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

4) кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган ва ўтказилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса.

Кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги масала ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг аризасига кўра бекор қилиниши мумкин.

Кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжатининг кассация шикояти (протести) бериш муддати ичида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг берилган ариза кўриб чиқилмайди.

Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, кассация шикояти (протести) судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.



407-4-модданинг олдинги таҳрири


407-4-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Кассация шикояти (протести) қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:

1) шикоят (протест) ушбу Кодекс 406-моддаси биринчи қисмининг 1-5-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;


ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонунига мувофиқ 2) банд чиқариб ташланган


2) шикоятга (протестга) шикоят (протест) қилинаётган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхалари илова қилинмаган бўлса;


3) шикоятга давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки унинг миқдорини камайтириш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;

4) шикоятга вакилнинг шикоятни имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган бўлса;

5) прокурорнинг иштирокисиз кўрилган иш бўйича кассация протестига тарафнинг протест келтиришга асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса;

6) шикоят (протест) бериш муддати ўтган ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома мавжуд бўлмаса;

7) шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариш ҳақидаги ажримда шикоятни (протестни) қайтариш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.

Шикоят (протест) берган шахс ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин умумий тартибда қайтадан мурожаат қилишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг аризасига кўра бекор қилиниши мумкин.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариш ҳақидаги ажримни бекор қилиш тўғрисидаги ариза суд ҳужжатининг кассация шикояти (протести) бериш муддати ичида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг берилган ариза кўриб чиқилмайди.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариш ҳақидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, кассация шикояти (протести) судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.



407-5-модданинг олдинги таҳрири


407-5-модда. Кассация шикоятини (протестини)

иш юритишга қабул қилиш

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси ушбу Кодекс талабларига риоя этган ҳолда берилган кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиши шарт.

Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ажрим чиқарилган сана ва жой;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;

3) шикоят (протест) берган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи);

4) устидан шикоят (протест) берилаётган суд ҳужжатлари;

5) тегишли суддан ишни талаб қилиб олиш ҳақидаги хулоса.



407-6-модданинг олдинги таҳрири


407-6-модда. Суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туриш

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди (судьяси) биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг, апелляция инстанцияси суди ажримининг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.

Судья суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатади.



415-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Кассация шикояти (протести) уни суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.



416-модданинг олдинги таҳрири


416-модда. Кассация инстанцияси судининг

ишни кўриш доираси

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади.

Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.



417-модданинг олдинги таҳрири


417-модда. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш тартиби

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Кассация тартибида иш ушбу Кодекснинг 397-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан, мазкур бобда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўрилади.

Кассация инстанцияси судида ишни кўриш раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.

Маърузачи иш ҳолатларини, биринчи ва апелляция инстанциялари суди ҳужжатларининг мазмуни, кассация шикоятининг (протестининг) важлари ва келиб тушган тушунтиришлар (эътирозлар) мазмунини баён қилади. Шундан сўнг суд мажлисида ҳозир бўлган ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари эшитилади.

Дастлаб кассация шикояти берган шахс ёки унинг вакили ёхуд, агар иш протест бўйича кўрилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади. Суд ҳужжати устидан ҳар иккала тараф томонидан шикоят берилган бўлса, биринчи бўлиб даъвогар сўзга чиқади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурор фикри эшитилганидан кейин, кассация инстанцияси суди ажрим чиқариш учун маслаҳатхонага киради.

Кассация инстанцияси судининг ажрими иш кўрилганидан кейин дарҳол чиқарилади.

Алоҳида ҳолларда асослантирилган ажрим тайёрланиши беш кунгача бўлган муддатга қолдирилиши мумкин, бироқ суд ажримнинг қарор қисмини кассация муҳокамаси тугаган мажлисда эълон қилиши керак.



418-модданинг олдинги таҳрири


418-модда. Кассация инстанцияси судида иш

юритишни тўхтатиб туриш


Кассация инстанцияси суди иш юритишни ушбу Кодекснинг 10-бобида назарда тутилган тартибда тўхтатади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 19-банди



419-модданинг олдинги таҳрири


419-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Кассация инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:

1) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга;

3) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгартиришга;

4) ушбу Кодекс 399-1-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва 399-3-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга;

5) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга;

6) айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга;

7) агар иш судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилган бўлса, ҳал қилув қарорини, ажримни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга. (ЎзР 26.04.2023 й. ЎРҚ-833-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



419-1-модданинг олдинги таҳрири


419-1-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Кассация инстанцияси судининг ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

1) ишнинг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой; (ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

2) ажрим чиқарган суднинг номи ва таркиби;

3) тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг иштироки тўғрисидаги маълумотлар;

4) иш кимнинг шикояти (протести) бўйича кўриб чиқилганлиги;

5) шикоят қилинган ёки протест келтирилган суд ҳужжатининг номи ва унинг қисқача мазмуни;

6) шикоятда (протестда) баён этилган важлар, тақдим этилган материалларнинг қисқача мазмуни, ишни кўришда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, прокурорнинг фикри;

7) кассация инстанцияси судининг хулосага келишига асос бўлган сабаблар ҳамда суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари;

8) қарорнинг хулоса қисми.

Суд ҳужжатлари бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилган тақдирда, кассация инстанцияси суди ишни янгидан кўрганда қайси ҳолатлар аниқланиши зарурлигини, қайси далиллар талаб қилиб олиниши кераклигини, шунингдек иш топширилаётган суд бошқа қандай ҳаракатларни бажариши кераклигини кўрсатиши шарт.

Кассация инстанцияси суди шикоятни (протестни) рад қилган тақдирда, шикоят (протест) важлари нотўғри деб топилиши ёки ҳал қилув қарорини бекор қилиш, ўзгартириш ёхуд янги ҳал қилув қарори чиқариш учун асос бўлмаслиги сабабларини ўз ажримида кўрсатиши шарт.

Кассация инстанцияси судининг ажрими ишни кўрган судьялар томонидан имзоланади.

Кассация инстанцияси суди ажримининг нусхалари ишда иштирок этган шахсларга ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида юборилади.

Кассация инстанцияси судининг ажрими чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.



419-2-модданинг олдинги таҳрири


419-2-модда. Кассация инстанцияси суди

кўрсатмаларининг мажбурийлиги

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Кассация инстанцияси судининг ажримида баён қилинган кўрсатмалар мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.

Кассация инстанцияси суди у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги тўғрисидаги, айрим бир далилларнинг бошқаларидан устунлиги ҳақидаги, иш янгидан кўрилган тақдирда қандай қарор чиқарилиши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан ҳал қилиб қўйишга ҳақли эмас.



419-3-модданинг олдинги таҳрири


419-3-модда. Ишни кассация тартибида такроран кўриш

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Ушбу Кодекснинг 403-моддасида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарларига ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.

Ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги ариза кассация шикояти (протести) бериш муддати ичида, мазкур муддат ўтган ҳолларда эса - ажрим қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ичида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган муддатлар ўтганидан кейин берилган ариза кўриб чиқилмайди.

Ушбу Кодекс 399-1-моддасининг биринчи қисми 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест киритишга ҳақли.

Ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.



438-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича ушбу ҳал қилув қарорини чиқарган суд томонидан янгидан кўрилади. Апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг қайси ажримлари ва қарорлари бўйича биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган ёхуд янги ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, ўша қарорлар ва ажримларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш суд ҳужжатини ўзгартирган ёки янги ҳал қилув қарори қабул қилган суд томонидан амалга оширилади. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)



460-модданинг олдинги таҳрири


460-модда. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги

масаланинг апелляция ёки кассация инстанцияси суди

томонидан ҳал қилиниши

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Апелляция ёки кассация инстанцияси суди ҳуқуқ тўғрисидаги низони узил-кесил ҳал қилса ёки иш юритишни тамомласа, суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилиши ёхуд уни ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига топшириши шарт.

Агар юқори турувчи суднинг ажримида суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала бўйича ҳеч қандай кўрсатма бўлмаса, жавобгар биринчи инстанция судига тегишли ариза беришга ҳақли. Биринчи инстанция суди бу аризани ушбу Кодекснинг 459-моддаси қоидаларига биноан кўриб чиқади ва ҳал қилади.




ЎзР 26.04.2023 й. ЎРҚ-833-сон Қонунидан олдинги таҳрири



27-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса, маъмурий судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилганда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши керак.



75-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишларни кўриб чиқаётганда иқтисодий ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар исботланишга муҳтож эмас ва иқтисодий ёки маъмурий суд томонидан ҳал этилган ишда иштирок этган шахслар томонидан низолашилиши мумкин эмас.



124-модда 1) бандининг олдинги таҳрири


1) иш судга тааллуқли бўлмаса;



192-модда матнининг олдинги таҳрири


Судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги масалани ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал этади. Аризани иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади. Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга аризачига ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.



194-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) арз қилинаётган талаб судга тааллуқли бўлмаса;



194-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар талаб судга тааллуқли бўлмаса ва низони ҳал этиш бошқа давлат органининг ваколатига тааллуқли бўлса, ажримда судья аризачи қайси органга мурожаат қилиши лозимлигини кўрсатиши шарт. (ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



399-модда 4) бандининг олдинги таҳрири


4) ушбу Кодекс 399-3-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.



402-модда 3) бандининг олдинги таҳрири


3) ажримни бутунлай ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга ҳақли.




ЎзР 03.08.2022 й. ЎРҚ-786-сон Қонунилан олдинги таҳрири



98-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Текширишнинг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган материаллар қонунчиликда белгиланган муддатларда давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотда сақланади. Улар экспертизани тайинлаган суднинг талабига биноан ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 14.03.2022 й. ЎРҚ-759-сон Қонунидан олдинги таҳрири



295-модда иккинчи қисм 6) бандининг олдинги таҳрири


6) шахснинг ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда (жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари берадиган гувоҳномалар бундан мустасно) кўрсатилган фамилияси, исми ёки отасининг исми унинг паспортидаги ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги фамилияси, исми ёки отасининг исми билан мос келмаган тақдирда, мазкур ҳужжатларнинг унга тегишлилиги ёхуд тегишли эмаслиги;




ЎзР 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон Қонунидан олдинги таҳрири



51-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар даъвогар прокурор томонидан арз қилинган талабни қўллаб-қувватламаса, агар бу учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаса, суд даъвони (аризани) кўрмасдан қолдиради.



125-модда матнининг олдинги таҳрири


Иш юритиш суднинг ажримига биноан тугатилади. Агар иш юритиш иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли тугатилса, суд аризачининг қайси органга мурожаат қилиши кераклигини кўрсатиши шарт.



178-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) иш юритишнинг тартиб рақами ва буйруқ берилган сана;



270-модда матнининг олдинги таҳрири


Тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра, суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси уларга имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида юборилади.

Суд мажлисига келмаган тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси у чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида юборилади.



272-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) ажримнинг чиқарилган вақти ва жойи;



284-модда матнининг олдинги таҳрири


Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси суд мажлисига келмаган тарафга ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.



386-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) шикоят қилинаётган ёки протест келтирилаётган ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва ушбу суд ҳужжатларини чиқарган суд;



399-4-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) ажрим чиқарилган сана ва жой;



406-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва ушбу суд ҳужжатларини чиқарган суд; (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



419-1-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) ажрим чиқарилган сана ва жой;




ЎзР 25.08.2021 й. ЎРҚ-711-сон Қонунидан олдинги таҳрири



178-модда 4) бандининг олдинги таҳрири


4) қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);



272-модда 3) бандининг олдинги таҳрири


3) ишда иштирок этувчи шахслар;




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



70-модда 4-1) банднинг олдинги таҳрири


4-1) шу низо билан боғлиқ медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиатор сифатида иштирок этганлар, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно; (ЎзР 20.03.2019 й. ЎРҚ-531-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



275-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, ташкилотнинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим  чиқаришга ҳақлидир. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



275-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин. (ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



376-модда матнининг олдинги таҳрири


Қуйидаги ҳолларда моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ёки нотўғри қўлланилган деб ҳисобланади, агар:

1) суд қўлланилиши лозим бўлган қонун ёки бошқа қонун ҳужжатини қўлламаган бўлса;

2) суд қўлланилмаслиги лозим бўлган қонун ёки бошқа қонун ҳужжатини қўллаган бўлса;

3) суд қонун ёки бошқа қонун ҳужжатини нотўғри талқин қилган бўлса.




ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонунидан олдинги таҳрири



17-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида кўриш Раёсат аъзоларининг кўпчилиги иштирокида ҳайъатда амалга оширилади.



20-модда матнининг олдинги таҳрири


Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, бу ишни такроран кўриши мумкин эмас.

Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья шу ишни апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи, кассация, назорат инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи, апелляция ёки назорат инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Ишни назорат тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.

Ишни назорат тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.



25-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судида, фуқаролик ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судида кўрилаётганида судья ёки суднинг бутун таркиби рад қилинган тақдирда, иш шу суднинг ўзида, лекин бошқа суд таркибида кўрилади.



25-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судида, фуқаролик ишлари бўйича вилоят ёки Тошкент шаҳар судида ушбу Кодекснинг 21-моддасида кўрсатилган сабабларга кўра рад қилиш қаноатлантирилганидан кейин шу ишни кўриш учун суднинг янги таркибини тузиш имкони бўлмаса, иш Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўтказилиши керак. Бундай ҳолда иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилади ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг фармойишига биноан бошқа тегишли судга кўриш учун юборилади.



29-модданинг олдинги таҳрири


29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик

ишлари бўйича судининг, фуқаролик ишлари бўйича

вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг

судловига тегишли ишлар


Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ариза берувчи бўлган фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни, шунингдек қонун билан ўз ваколатига киритилган бошқа ишларни кўради.

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари алоҳида ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳар қандай ишни фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судидан олишга ва биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилишга ёки ишни бир суддан бошқа фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига ўтказишга ҳақли.



50-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунда назарда тутилган ёки суд ишда прокурорнинг иштирок этишини зарур деб топган ҳолларда, шунингдек прокурорнинг аризаси билан қўзғатилган ишлар бўйича фуқаролик ишининг муҳокамасида прокурор иштирок этиши шарт.



168-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Келишув битими апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда, иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатлари бекор қилиниши тўғрисида ажрим ёки қарор чиқарилади ва иш юритиш тугатилади.



275-модда номининг олдинги таҳрири


275-модда. Суднинг хусусий ажрими (қарори)



275-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, ташкилотнинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим (қарор) чиқаришга ҳақлидир.



275-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хусусий ажрим (қарор) билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.



275-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хусусий ажрим (қарор) тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт.



285-модданинг олдинги таҳрири


285-модда. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарори

устидан шикоят қилиш (протест келтириш)


Жавобгар сиртдан ҳал қилув қарорини қабул қилган судга шу ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза беришга ҳақли.

Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан ушбу Кодекснинг 43-бобида назарда тутилган тартибда ҳам шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.



44-бобнинг олдинги таҳрири


44-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

СУДИДА ИШ ЮРИТИШ


383-модда. Апелляция шикояти (протести)

бериш ҳуқуқи ва муддати

(ЎзР 12.01.2021 й. ЎРҚ-661-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан йигирма кун ичида апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин.

Кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган шикоят (протест) шикоят (протест) берган шахсга қайтарилади. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 155-моддаси қоидалари асосида ҳал этилади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 2-банди, 3-бандининг биринчи хатбоши, 4-бандининг биринчи хатбоши



384-модда. Апелляция шикоятларини (протестларини)

кўриб чиқадиган судлар


Қуйидагилар:

1) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари - тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;

2) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди - ҳудудий ҳарбий судларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;

3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини (протестларини) кўриб чиқади.



385-модда. Апелляция шикоятини (протестини) бериш тартиби


Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни чиқарган судга берилади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 5-банди


Апелляция шикояти (протести) судга ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган апелляция шикояти (протести) мустасно.

Зарур ҳолларда, судья апелляция шикояти берган шахснинг ёки апелляция протести келтирган прокурорнинг зиммасига апелляция шикоятига ёхуд протестига илова қилинган ёзма материалларнинг кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб тақдим этиш мажбуриятини юклатиши мумкин.



386-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни


Апелляция шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

1) шикоят (протест) йўлланаётган суднинг номи;

2) шикоят (протест) бераётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);

3) шикоят қилинаётган ёки протест келтирилаётган ҳал қилув қарори, қарор ва ушбу суд ҳужжатларини чиқарган суд;

4) ҳал қилув қарорининг, ажримнинг, қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги;

5) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси;

6) шикоятга (протестга) илова қилинган ёзма материалларнинг рўйхати.


Қаранг: ФПКнинг 387-моддаси


Апелляция шикоятини шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди. Апелляция протестини мазкур ишда иштирок этган-этмаганлигидан қатъи назар, прокурор ёки унинг ўринбосари келтиради ва имзолайди.

Апелляция шикоятида (протестида) шикоятни (протестни) берган шахснинг ёхуд унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 7-банди



387-модда. Апелляция шикоятига (протестига)

илова қилинадиган ҳужжатлар


Апелляция шикоятига қуйидагилар илова қилинади:

давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; (ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-496-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


Қаранг: ФПКнинг 128-моддаси


апелляция шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда - уни имзолашга вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.


Қаранг: ФПКнинг 68-моддаси


Суднинг аризани қайтариш ҳақидаги ёки аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан апелляция шикоятига (протестига) қайтарилган ариза ва унга қўшиб берилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.



388-модда. Апелляция шикоятини (протестини)

ҳаракатсиз қолдириш


Агар апелляция шикоятини (протестини) бериш пайтида ушбу Кодекс 385 ва 386-моддаларининг талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса ёки давлат божини тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят бериш учун божни, шунингдек почта харажатларини тўламаган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳаракатсиз қолдирилади. (ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-496-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Апелляция шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида судья бу шикоятнинг (протестнинг) ҳаракатсиз қолдирилишига асос бўлган камчиликларни ва уларни тузатиш учун берилган муддатни кўрсатган ҳолда ажрим чиқаради. Ажрим апелляция шикояти (протести) берган шахсга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида юборилади.

Агар шикоят (протест) берган шахс ажримда кўрсатилган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этса, шикоят (протест) дастлаб судга тақдим этилган кунда берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, шикоят (протест) берилмаган ҳисобланиб, шикоятни (протестни) берган шахсга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. Шикоят (протест) уни берган шахсга ажрим билан бирга имзо қўйдириб топширилади ёки унга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.



389-модда. Биринчи инстанция судининг апелляция шикоятини

(протестини) олганидан кейинги ҳаракатлари


Судья ёки суд раиси апелляция шикоятини (протестини) олгандан кейин:

1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхасини юбориши;

2) ишда иштирок этувчи шахсларни апелляция инстанцияси судида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши;

3) ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) учун белгиланган муддат ўтган вақтдан эътиборан ўн кун ичида ишни келиб тушган шикоят (протест) билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 11-банди


Ҳал қилув қарори, ажрим, қарор устидан шикоят қилиш (протест келтириш) учун белгиланган муддат ичида ҳеч ким ишни суддан талаб қилиб олиши мумкин эмас. Ишда иштирок этувчи шахслар судда иш материаллари ва келиб тушган шикоят (протест) билан танишишга ҳақли.

Шикоят қилиш (протест келтириш) учун ўтказиб юборилган муддат тикланган тақдирда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.

Ҳал қилув қарорининг ижроси апелляция инстанцияси суди томонидан шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим қабул қилингунига қадар бўлган муддатга тўхтатилади.



390-модда. Апелляция шикоятига (протестига) қўшилиш


Суд процессида апелляция шикояти берган тараф томонида иштирок этаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар берилган шикоятга қўшилиши мумкин. Мазкур шахслар келтирилган апелляция протестига ҳам қўшилиши мумкин.

Шикоятга (протестга) қўшилиш ҳақида ариза берилганда давлат божи ундирилмайди.



391-модда. Апелляция шикояти (протести) юзасидан

тушунтириш бериш (эътироз билдириш)


Ишда иштирок этувчи шахслар шикоят (протест) юзасидан судга тушунтиришлар (эътирозлар) уларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, тақдим этишга ҳақли.

Тушунтиришлар (эътирозлар) ишда иштирок этувчи шахслар сонига қараб мутаносиб миқдордаги кўчирма нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган тушунтиришлар (эътирозлар) мустасно. Суд тушунтиришларнинг (эътирозларнинг) кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади).



392-модда. Апелляция инстанцияси судининг ишни шикоят

(протест) билан бирга олганидан кейинги ҳаракатлари


Зарур ҳолларда, апелляция инстанцияси суди:

ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят (протест) юзасидан тушунтиришлар (эътирозлар) тақдим этишни таклиф қилади. Тушунтиришлар (эътирозлар), шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатлар ишда иштирок этувчи шахслар сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган тушунтиришлар (эътирозлар), шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатлар мустасно. Суд тушунтиришларнинг (эътирозларнинг) кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади);

ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан далилларни талаб қилиб олади.



393-модда. Апелляция шикоятини (протестини) тўлдириш,

ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва

протестни қайтариб олиш


Апелляция шикояти берган шахс апелляция инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар шикоятни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга ҳақли. Бундай воз кечиш қонунга зид бўлмаса ёки бировнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига хилоф бўлмаса, суд уни қабул қилиши мумкин.

Апелляция протести келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор апелляция инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар протестни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки қайтариб олишга ҳақли.

Шикоятдан воз кечиш қабул қилганлиги тўғрисида ва протест қайтариб олинган тақдирда, апелляция инстанцияси суди ажрим чиқаради ва унга кўра апелляция тартибида иш юритишни тугатади.

Апелляция шикоятини (протестини) рад этиш (чақириб олиш) сабабли апелляция ишини юритишнинг тугатилиши, агар тегишли суд қарори устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинса, бошқа апелляция шикоятларини (протестини) кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 9-банди



394-модда. Даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши,

жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши

ва тарафларнинг келишув битими


Апелляция шикояти (протести) берилгандан кейин даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида апелляция инстанцияси судига тақдим этилиши керак.

Агар иш муҳокамаси давомида даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечса, жавобгар билдирилган талабларни тан олса ёки тарафлар келишув битими тузса, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади.

Суд даъводан воз кечишни қабул қилишдан ёки келишув битимини тасдиқлашдан олдин даъвогарга ёки тарафларга бундай процессуал ҳаракатларнинг оқибатларини тушунтиради.

Апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилганида ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаганида чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилади ва иш юритишни тугатади.

Агар даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши ёки тарафларнинг келишув битими қонунга зид бўлса ёхуд бошқа бировнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига хилоф бўлса, суд воз кечишни қабул қилмайди ёхуд тузилган келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни апелляция тартибида кўриб чиқади.



395-модда. Ишни апелляция инстанцияси

судида кўриш муддатлари


Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди апелляция шикояти (протести) бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриши керак. Иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суднинг раиси бу муддатни кўпи билан яна ўн кунга узайтириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди апелляция шикояти (протести) бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак. Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан яна бир ойга узайтириши мумкин.

Ишни апелляция инстанциясида кўриш муддати узайтирилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахсларга иш кўриладиган кун тўғрисида олдиндан хабар қилиниши керак.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 13-банди



396-модда. Апелляция инстанцияси судининг

ишни кўриш доираси


Суд ишни апелляция тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.

Апелляция инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 14, 17-бандлари



397-модда. Апелляция инстанцияси судида

ишларни кўриш тартиби


Апелляция инстанцияси судида суд муҳокамаси мазкур моддада белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, ушбу Кодекснинг 22-бобида белгиланган қоидалар бўйича ўтказилади.

Апелляция инстанцияси судининг мажлисида раислик қилувчи ушбу Кодекснинг 211 ва 212-моддаларига амал қилган ҳолда, суд мажлисида тегишли тартибни таъминлашга доир зарур чораларни кўради.

Раислик қилувчи суд мажлисини очади ва кимнинг шикояти (протести) бўйича ҳамда қайси суднинг ҳал қилув қарори устидан қандай иш кўрилишини эълон қилади. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларнинг қайси бири келмаганлигини, келмаганлик сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини аниқлайди, судга келганларнинг шахсини аниқлайди, шунингдек мансабдор шахсларнинг ва вакилларнинг ваколатларини текширади.

Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, суд мажлисининг котиби, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон сифатида кимлар иштирок этаётганлигини эълон қилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг рад қилишга доир ҳуқуқларини тушунтиради.

Арз қилинган рад қилишлар ушбу Кодекснинг 4-бобида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради.


Қаранг: ФПКнинг 40-моддаси


Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган ишда иштирок этувчи шахсларнинг бирор-бири суд мажлисига келмаган тақдирда, суд ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради.

Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги ишнинг муҳокамасига тўсқинлик қилмайди. Бироқ суд бундай ҳолларда ҳам судга келмаганлик сабабларини узрли деб топиб, ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 11-банди


Прокурорнинг ёки адвокатнинг судга узрли сабабларсиз келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқариб, бу ҳақда тегишли юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига хабар беради.


Қаранг: ФПКнинг 275-моддаси


Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция инстанциясида ишнинг муҳокамаси билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича илтимосномалари ва аризалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари эшитилгандан кейин суд томонидан ҳал этилади.

Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.

Маърузачи ишнинг ҳолатларини, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг мазмунини, апелляция шикоятида (протестида) келтирилган важларни ва улар юзасидан берилган тушунтиришларни (эътирозларни), янги далилларнинг мазмунини, шунингдек суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш учун суд кўриши зарур бўлган бошқа маълумотларни баён қилади.

Суд раислик қилувчининг ёки судьялардан бирининг маърузасидан кейин суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитади, бу шахслар апелляция шикоятида (протестида) кўрсатилмаган важларни келтиришга ва қўшимча материаллар тақдим этишга ҳам ҳақли.

Дастлаб апелляция шикояти берган шахс ва унинг вакили ёки, агар иш протест бўйича кўрилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади. Ҳал қилув қарори устидан ҳар иккала тараф томонидан шикоят қилинган бўлса, биринчи бўлиб даъвогар сўзга чиқади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарори 16-бандининг учинчи, тўртинчи хатбошилари


Ушбу Кодекснинг 52-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар, агар улар суднинг ҳужжати устидан шикоят қилмаган бўлса, апелляция инстанцияси судида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларидан сўнг прокурор суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги тўғрисида фикрини баён этади, бундан прокурорнинг протести бўйича қайта кўрилаётган суд ҳужжатлари мустасно.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурор фикри эшитилгандан сўнг апелляция инстанцияси суди ажрим чиқариш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради.

Апелляция инстанцияси судининг ажрими иш кўрилгандан сўнг дарҳол чиқарилади.

Алоҳида ҳолларда, асослантирилган ажримни тайёрлаш беш кунгача бўлган муддатга кечиктирилиши мумкин, бироқ ажримнинг хулоса қисмини суд апелляция муҳокамаси тамомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак.

Судьяларнинг маслаҳатлашуви, ажрим чиқариш ва уни ўқиб эшиттириш ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 20-банди



398-модда. Апелляция инстанцияси судида иш

юритишни тўхтатиб туриш


Апелляция инстанцияси суди иш юритишни ушбу Кодекснинг 10-бобида назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 19-банди



399-модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари


Суд ишни апелляция тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан:

1) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасликка;

2) ишни янгидан кўриш учун ўтказмасдан ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки ҳал қилув қарорини, қарорни бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга;

3) ҳал қилув қарорини, қарорни қисман ёки бутунлай бекор қилишга ҳамда ушбу Кодекснинг 122 ва 124-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тугатишга ҳақли.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 20, 23, 25-27-бандлари


Ушбу Кодекс 377-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар аниқланганда, апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидаларига мувофиқ кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва уларни бажариш муддатлари кўрсатилади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 15-банди


Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда, ажримнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 138 - 141-моддаларида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 28-банди



400-модда. Биринчи инстанция судининг ажримлари

устидан апелляция тартибида шикоят қилиш

(протест келтириш) ҳуқуқи


Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар биринчи инстанция судининг ажримлари устидан суд томонидан ажрим топширилган ёки юборилган кундан эътиборан ўн кун ичида апелляция инстанцияси судига қуйидаги ҳолларда суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида шикоят қилиши, прокурор эса протест келтириши мумкин:

1) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда;

2) суднинг ажрими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган ҳолларда.

Биринчи инстанция судининг бошқа ажримлари устидан хусусий шикоят (протест) берилмайди, бироқ бундай ажримларга қарши эътирозлар апелляция шикоятига (протестига) киритилиши мумкин.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 30, 31-бандлари; ОС Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги "Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида"ги 19-сон Қарорининг 15-банди



401-модда. Хусусий шикоятлар (протестлар) бериш

ва уларни кўриб чиқиш тартиби


Хусусий шикоятлар (протестлар) ушбу бобда белгиланган тартибда берилади ва кўриб чиқилади.



402-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят

қилинганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни

кўрадиган апелляция инстанцияси судининг ваколатлари


Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоятни (протестни) кўриб чиқиб:

1) ажримни ўзгаришсиз қолдиришга, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасликка;

2) ажримни бекор қилишга ва ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;

3) ажримни бутунлай ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга ҳақли.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 32-банди



403-модданинг олдинги таҳрири


403-модда. Кассация шикояти (протести) бериш ҳуқуқи ва муддати


Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно суднинг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан, у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиши ва прокурор протест келтириши мумкин. (ЎзР 12.11.2019 й. ЎРҚ-583-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг берилган шикоят (протест) шикоятни (протестни) берган шахсга қайтарилади. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 155-моддаси қоидалари бўйича ҳал қилинади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 2-банди, 3-бандининг биринчи хатбоши, 4-бандининг биринчи хатбоши



404-модданинг олдинги таҳрири


404-модда. Кассация шикоятларини (протестларини) кўрадиган судлар


Қуйидагилар:

1) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари - тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;

2) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди - ҳудудий ҳарбий судларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;

3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини) кўради.



405-модда матнининг олдинги таҳрири


Кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси суди номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни чиқарган судга берилади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 5-банди


Кассация шикояти (протести) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган кассация шикояти (протести) мустасно.

Зарур ҳолларда, судья кассация шикояти берган шахс ёки кассация протести келтирган прокурор зиммасига кассация шикоятига ёхуд протестига илова қилинган ёзма материалларнинг кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб тақдим этиш мажбуриятини юклатиши мумкин.

Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида уни илгариги ишига тиклаш тўғрисида суд чиқарган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади.



406-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) шикоят қилинаётган ёки протест келтирилаётган ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва ушбу суд ҳужжатларини чиқарган суд;



406-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кассация протестини мазкур ишда иштирок этган-этмаганлигидан қатъи назар, прокурор ёки унинг ўринбосари келтиради ва имзолайди.



413-модда матнининг олдинги таҳрири


Кассация шикояти берган шахс кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар уни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга ҳақли. Бундай воз кечиш қонунга зид бўлмаса ёки бошқа бировнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига хилоф бўлса, суд уни қабул қилиши мумкин.

Кассация протести келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар протестни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки қайтариб олишга ҳақли.

Шикоятдан воз кечиш қабул қилинганлиги тўғрисида ва протест қайтариб олинган тақдирда, кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради ва унга кўра кассация тартибида иш юритишни тугатади.

Кассация шикоятидан (протестидан) воз кечилганлиги (унинг чақириб олинганлиги) сабабли у бўйича иш юритувнинг тугатилиши, агар тегишли суд қарори устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинган бўлса, бошқа кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарори 9-бандининг иккинчи хатбоши



415-модданинг олдинги таҳрири


415-модда. Ишни кассация инстанцияси

судида кўриш муддатлари


Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди кассация шикояти (протести) бўйича келиб тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суднинг раиси бу муддатни кўпи билан яна йигирма кунга узайтириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация шикояти (протести) бўйича келиб тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак. Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан яна бир ойга узайтириши мумкин.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш муддати узайтирилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахслар иш кўриладиган кун тўғрисида олдиндан хабардор қилиниши керак.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 13-банди



416-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд ишни кассация тартибида кўраётганида суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослантирилганлиги ва адолатлилигини текширади. Суд янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 14, 17-бандлари



417-модданинг олдинги таҳрири


417-модда. Ишни суд мажлисида кўриш тартиби


Кассация инстанцияси судининг суд муҳокамаси ушбу Кодекснинг 22-бобида назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда ўтказилади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 11-банди, 16-бандининг иккинчи хатбоши



419-модда матнининг олдинги таҳрири


Суд ишни кассация тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан:

1) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасликка;

2) ишни янгидан кўришга юбормасдан ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёхуд бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, қарор чиқаришга;

3) ушбу Кодекснинг 122 ва 124-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра ҳал қилув қарорини, қарорни қисман ёки бутунлай бекор қилишга ва аризани кўрмасдан қолдиришга ёки иш юритишни тугатишга ҳақли.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 20, 23, 25-27-бандлари


Ушбу Кодекс 377-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар аниқланганда, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидаларига мувофиқ кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва уларни бажариш муддатлари кўрсатилади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 15-банди


Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда, ажримнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 138 - 141-моддаларида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан фуқаролик ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида"ги 33-сон Қарорининг 28-банди



439-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорини, ажрим ёки қарорни қайта кўриш ҳақидаги ариза ҳал қилув қарорини, ажримни ёхуд қарорни чиқарган судга ишда иштирок этган шахслар ёки прокурор томонидан берилади. Ишда иштирок этувчи шахслар бундай аризани ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар маълум бўлган кундан эътиборан уч ой муддат ичида бериши мумкин.



458-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ижро этилган суд ҳужжати бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан кейин талабларни қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ёхуд иш юритишни тугатиш тўғрисида ёки аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда, бекор қилинган суд ҳужжати бўйича жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг барчаси жавобгарга қайтариб берилиши лозим (ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси).



460-модданинг олдинги таҳрири


460-модда. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги

масаланинг апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси

суди томонидан ҳал қилиниши


Апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди, агар у ўзининг ажрими ёхуд қарори билан ҳуқуқ тўғрисидаги низони узил-кесил ҳал қилса ёки иш юритишни тамомласа, суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилиши ёхуд уни ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига топшириши шарт.

Агар юқори суднинг ажримида ёки қарорида суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала бўйича ҳеч қандай кўрсатма бўлмаса, жавобгар биринчи инстанция судига тегишли ариза беришга ҳақли. Биринчи инстанция суди бу аризани ушбу Кодекснинг 459-моддаси қоидаларига биноан кўриб чиқади ва ҳал қилади.




ЎзР 10.03.2020 й. ЎРҚ-607-сон Қонунидан олдинги таҳрири



17-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кўп таркибли судларда муайян ишни кўриш учун суд таркиби судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда, суд муҳокамасининг натижасидан манфаатдор шахслар унинг шакллантирилишига таъсир кўрсатишини истисно этадиган тартибда, шу жумладан автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда шакллантирилиши мумкин.




ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонунидан олдинги таҳрири



132-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Почта харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак ва суднинг депозит ҳисобварағига киритилиши лозим. (ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-496-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 12.11.2019 й. ЎРҚ-583-сон Қонунидан олдинги таҳрири



403-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар суднинг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиши ва прокурор протест келтириши мумкин.




ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-572-сон Қонунидан олдинги таҳрири



178-модда биринчи қисм 6-бандининг олдинги таҳрири


6) ундирилиши керак бўлган пул суммаларининг миқдори ёки талаб қилиб олиниши керак бўлган кўчар мол-мулкнинг қиймати ҳам кўрсатилган ҳолдаги белгиси;




ЎзР 10.05.2019 й. ЎРҚ-536-сон Қонунидан олдинги таҳрири



208-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш ҳуқуқига эга. Суд мажлисини фототасвирга тушириш, аудио- ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилинишига тарафларнинг розилиги ва суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.




ЎзР 20.03.2019 й. ЎРҚ-531-сон Қонунидан олдинги таҳрири



44-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Даъво ишини юритишда тарафлар суд процессининг ҳар қандай босқичида келишув битими тузиш орқали ишни якунлашга ҳақлидирлар.



56-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


вакил, ҳимоячи ёки адвокат вазифаларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида - фуқаролик, иқтисодий, маъмурий иш бўйича вакиллар ёки жиноят иши бўйича ҳимоячилар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича адвокатлар;



17-боб номининг олдинги таҳрири


17-БОБ. КЕЛИШУВ БИТИМИ



166-модданинг олдинги таҳрири


166-модда. Келишув битимини тузиш


Суд тарафларни яраштириш чораларини кўради, уларга фуқаролик суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.

Тарафлар келишув битимини тузиб, низони ўзаро талабларнинг тўлиқ ҳажмида ёки қисман ҳал этиши мумкин.

Келишув битими даъво тартибида юритиладиган ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.

Келишув битими фуқаролик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин.

Келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.

Келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.



203-модда иккинчи қисм 3-бандининг олдинги таҳрири


3) тарафлардан келишув битими тузиш эҳтимолини аниқлайди ва келишув битимнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради.




ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-496-сон Қонунидан олдинги таҳрири



367-модда 6) бандининг олдинги таҳрири


6) агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида давлат божини тўлашдан озод қилиш назарда тутилмаган бўлса, давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;