Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Президент мактаблари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.06.2019 й. 526-сон қарорига илова)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 июндаги

526-сон қарорига

ИЛОВА



Президент мактаблари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Президент мактабларининг мақоми, мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Президент мактаблари давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, ғазначилик бўлинмаларида шахсий ҳисобварақларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, логотипга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.


3. Президент мактаблари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.


4. Президент мактаблари бевосита Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) бўйсунади. Вазирлик Президент мактаблари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Инновация, технология ва стратегия маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) Президент мактаблари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, жумладан, уларнинг фаолиятини методик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.


5. Президент мактабларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилади.


6. Президент мактабларида асосий ўқув дастури билан биргаликда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда синфдан ташқари амалий машғулотлар ўтказиш назарда тутилади.


7. Президент мактаблари давлат аккредитациясидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органи томонидан ўтказилади.



2-БОБ. ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. Президент мактабларини ташкил этишнинг мақсади иқтидорли болаларни аниқлаш, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаган ҳолда уларни ўқитиш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизим яратиш, истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънан етук ва интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни шакллантиришдан иборат.


9. Қуйидагилар Президент мактабларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб бериш;

табиий ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш, хорижий тиллар, муҳандислик ва ахборот технологияларини ўзлаштиришни ташкил қилиш, ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

ўқувчиларни ўқитиш ва билимини баҳолашнинг замонавий услубларини, шунингдек, таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашувини жорий қилиш ва кейинчалик ижобий тажрибани халқ таълими тизимига тадбиқ этиш;

ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик санъатини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш малакасини ошириш;

ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш;

ўқувчиларда ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш муносабатини, ҳаётга қатъий ишонч ва қарашларни шакллантириш;

ўқув дастурларининг узлуксизлигини таъминлаш масалаларида шу йўналишдаги миллий ва хорижий умумий ўрта ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, битирувчиларнинг илғор хорижий олий таълим муассасаларида ва уларнинг республикамиздаги филиалларида ўқишини давом эттириш.



3-БОБ. ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Президент мактаблари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

белгиланган (иккита синфга бир хил - 12 нафардан ўқувчи тақсимланган, 24 нафар ўқувчидан иборат) йиллик қабул квотаси доирасида ўқувчиларни қабул қилиш;

тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ўқув машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ўз уставида белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиявий манбаларни жалб қилиш;

ишчи орган билан биргаликда юқори малакали хорижий мутахассислар ва бошқа ходимларни жалб этиш;

вазирлик ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат сиёсати, ижтимоий-маданий ва халқ таълими соҳасидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва долзарб муаммоларни ҳал этишга бағишланган йиғилишларда, мажлисларда ва бошқа тадбирларда белгиланган тартибда иштирок этиш;

вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари билан ўзига юкланган вазифаларни ўз вақтида, самарали ва сифатли бажариш учун белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Президент мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятини берувчи халқаро даражадаги тегишли дастур дипломларини (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) бериш;

соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун танлов жараёнини амалга ошириш орқали энг яхши таклифлар асосида тадбиркорлик субъектлари билан шартнома тузиш.

Президент мактаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Президент мактаблари:

мазкур Низомда, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари, ўз уставида белгиланган вазифа ва функцияларни ўз вақтида, сифатли ва самарали бажаришга;

таълим жараёнини сифатли ва самарали ташкил этишга;

вазирлик томонидан ўз ваколати доирасида берилган топшириқлар ва кўрсатмаларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга;

Президент мактабларининг ўқувчилари, ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлашга;

таълим жараёнини ташкил этиш шакллари, усуллари ва воситаларининг умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлашга мажбур.

Президент мактаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



4-БОБ. ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИДА

ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Президент мактабларида таълим жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳисобга олинган ҳолда, умумий ўрта таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган ҳамда вазирлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.


13. Ўқув жараёнининг жадвали, ўқув машғулотларининг турлари ва давомийлиги, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси, ташкил этиш шакллари ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқиладиган ҳамда вазирлик томонидан тасдиқланадиган таълим дастурлари ва вазирликнинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


14. Таълим сифатини назорат қилиш халқаро таълим стандартларини инобатга олган ҳолда, умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. Таълим сифатини назорат қилишни таъминлаш учун махсус хорижий ташкилотлар ҳам жалб қилиниши мумкин.


15. Президент мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) берилади.


16. Президент мактабларининг 11-синф битирувчилари танланган фанлар асосида халқаро малака имтиҳонларини (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) топшириш ҳуқуқига эга бўладилар ва улардан муваффақиятли ўтган тақдирда, етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имкониятини тақдим этувчи халқаро диплом оладилар.

Президент мактабларига халқаро намунадаги диплом бериш ҳуқуқи белгиланган тартибда тегишли ваколатли халқаро ташкилотларда аккредитациядан ўтганидан сўнг берилади.


17. Ўқувчиларни синфдан синфга тегишли имтиҳонларни муваффақиятли топшириш натижалари бўйича Президент мактаби Ижрочи директорининг буйруғи билан ўтказилади.

Имтиҳон натижаларини баҳолаш мезонлари таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилот томонидан вазирлик билан биргаликда белгиланади.


18. Ўқувчининг бир ёки бир нечта фанлардан рейтинг натижаси пасайган тақдирда, у билан индивидуал иш олиб борилади.

Ўқувчининг рейтинг натижалари пасайишини белгилайдиган мезонлар таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилот томонидан вазирлик билан биргаликда белгиланади.


19. Президент мактабларининг ўқувчилари сафидан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:

ўқувчининг ўз ташаббуси билан бошқа таълим муассасасига кўчириш (ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризаси асосида);

индивидуал иш олиб борилишига қарамасдан, рейтинги ва академик ўзлаштиришнинг тизимли пасайиши;

Президент мактабининг ўқув интизоми ва ички тартиб қоидаларини бир неча марта бузиш.

Бўш қолган ўқувчи ўринлари мазкур Низомнинг 44-бандига мувофиқ танлов асосида тўлдирилиши мумкин.


6-БОБ. МАҲАЛЛИЙ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ,

ШУНИНГДЕК, ХОРИЖИЙ МУТАХАССИСЛАР

ТАНЛОВИНИ (ЁЛЛАШНИ) ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


45. Президент мактабларига маъмурий-бошқарув ходимлари ва педагог кадрлар танлов (кейинги ўринларда танлов деб аталади) асосида қабул қилинади.

Президент мактабларига хорижий мутахассислар жалб қилиниши мумкин.


46. Ишчи орган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси билан биргаликда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабларини маъмурий-бошқарув ходимлари ва педагог кадрлар билан тўлдиришни таъминлайди.


47. Танлов очиқ ҳисобланади. Танлов иштирокчилари ушбу Низом доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган профессионал, малакавий ва бошқа талабларга жавоб берадиган, Президент мактабларининг талабларига ва лавозимига мос келадиган, шунингдек, ишчанлик, шахсий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлиши керак.


48. Мазкур Низом доирасида ўтказиладиган танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган, давлат ва инглиз тилларини яхши биладиган, олий маълумотли ва камида 5 йил педагогик стажга эга бўлган, белгиланган тартибда аттестациядан ўтган, вазирлик томонидан белгиланадиган бошқа малака талабларига жавоб берадиган шахслар бўлиши лозим.

Президент мактабларида педагогик фаолият учун қуйидаги шахсларга рухсат берилмайди:

суд томонидан ушбу ҳуқуқдан маҳрум этилганлар;

суд қарори билан муомалага лаёқатсиз (муомала лаёқати чекланган) деб топилганлар;

тиббиёт муассасаларида муайян тоифадаги касалликлар бўйича рўйхатда турган шахслар;

жиноят содир этганлиги учун судланган шахслар.


49. Танловни эълон қилиш тўғрисидаги қарор Президент мактаби Ижрочи директори томонидан ишчи орган билан келишилган ҳолда қабул қилинади. Президент мактаби ўтказилаётган танлов ташкилотчиси ҳисобланади.


50. Танловни ўтказиш учун Танлов комиссияси тузилади. Танлов комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Танлов комиссияси таркиби вазирлик, ишчи орган, Президент мактаблари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, зарур ҳолларда, таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотни жалб қилган ҳолда шакллантирилиши мумкин.


51. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

Президент мактабларининг номи, асосий хусусиятлари ва жойлашуви ҳақида маълумот;

танлов иштирокчисига қўйиладиган талаблар;

танлов иштирокчиларидан тегишли ҳужжатлари билан бирга ариза қабул қилишнинг бошланиши ҳамда тугаш санаси ва вақти;

танлов иштирокчиларининг ариза ва ҳужжатларини қабул қилиш жойи (манзили);

танлов иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва уларни расмийлаштириш талаблари;

танлов ўтказиладиган сана, вақти ва жойи, танлов комиссияси ишининг бошланиши ва танлов натижаларини сарҳисоб қиладиган вақтни кўрсатган ҳолда;

танлов комиссияси суҳбат давомида иштирокчиларга беришга ҳақли бўлган асосий йўналишлар рўйхати;

ғолибларни аниқлаш тартиби;

танлов иштирокчилари ва ғолибларига унинг натижаларини хабар бериш тартиби;

танлов ғолиблари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг асосий шартлари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган танлов иштирокчиларига қўйиладиган талабларни ўз ичига олган бошқа қоидалар.


52. Танловда иштирок этиш учун иштирокчилар танлов ташкилотчисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Президент мактабларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилган шаклга мувофиқ иштирокчи томонидан имзоланган ва ёзма равишда расмийлаштирилган ариза;

ҳарбий ҳисобга олиш ҳужжатларининг нусхалари (ҳарбий хизматга мажбур бўлганлар ва ҳарбий хизматга чақириладиган шахслар учун);

хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги ваколатли давлат органининг гувоҳномаси;

ўтказилган аттестация натижалари бўйича белгиланган тартибда берилган сертификат нусхаси.

53. Ушбу Низомнинг 52-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик, шунингдек, уларни тўлиқ тақдим этмаган ёки нотўғри расмийлаштирган танлов иштирокчиларига ҳужжатларни қабул қилишда ёзма равишда асослантирилган рад жавоби берилади.

Ҳужжатлар танлов иштирокчиси томонидан ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқилади. Бунда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш танлов иштирокчиларидан аризаларни қабул қилиш эълонда белгиланган муддат давомида амалга оширилиши керак.


54. Танлов қуйидаги уч босқичда ўтказилади:

1-босқич - танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш;

2-босқич - танлов иштирокчисининг фан йўналиши бўйича тест синовидан ўтиш;

3-босқич - танлов иштирокчиси фан йўналиши бўйича 10 дақиқалик маҳорат дарсини ўтиши.


55. Танлов иштирокчиларининг шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган педагоглик компетенциялари ваколати доирасида педагогик фаолиятни амалга ошириш қобилияти Танлов комиссияси томонидан баллар тизими бўйича ўтказилган суҳбат давомида баҳоланади ва натижалари баҳолаш варағига киритилади.


56. Танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган материаллар қуйидаги йўналишлар бўйича таҳлил қилинади ва баҳоланади:

ўқув ишлари: ўқувчиларнинг кўникма ва малакаларини шакллантириш, уларнинг билим фаоллигини ривожлантириш;

тарбиявий ишлар: ўқувчиларнинг хулқ-атворини шакллантириш;

фан бўйича дарсдан ташқари ишлар;

ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашни ташкил этиш;

илмий-услубий ишлар - педагогик технологиялардан кенг фойдаланиш, педагогик маҳорати ва кўникмаларини ошириш (мустақил таълим, курс ишлари).


57. Энг кўп балл тўплаган танлов иштирокчилари танлов ғолиблари деб эътироф этилади.


58. Танлов натижалари тўпланган баллар сонига мувофиқ танлов иштирокчиларининг рейтинги шаклида йиғилиш баённомасига киритилиши керак.

Танлов комиссияси мажлисининг баённомаси танлов ўтказилган куни мажлисда иштирок этган комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва барча аъзолари томонидан имзоланади.


59. Танлов ташкилотчиси:

танлов ғолиблари аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида иштирокчиларни унинг натижалари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов ғолиблари билан меҳнат шартномаларини тузади.


60. Танлов ғолиби меҳнат шартномаси тузишни рад этган тақдирда, танлов ташкилотчиси рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган танлов иштирокчиси билан меҳнат шартномасини тузади. Рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган танлов иштирокчиси меҳнат шартномаси тузишдан бош тортган тақдирда, танлов ташкилотчиси қайта танлов ўтказилишини эълон қилади.


61. Танловда иштирок этишга рухсат этилмаган, шунингдек, танловда иштирок этган, лекин танлов ғолиблари сифатида белгиланмаган танлов иштирокчиларининг ҳужжатлари белгиланган тартибда сақланади.


62. Хорижий мутахассисларни танлаш (ёллаш) танлов комиссияси томонидан вазирлик ва таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар ўртасидаги шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.



7-БОБ. ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ


63. Президент мактабларида лавозимлар ва штат бирликларининг намунавий штатлар жадвали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ киритилади.


64. Президент мактаблари ўқитувчиларининг педагогик юкламалари умумтаълим муассасалари учун ўрнатилган тартибда белгиланади.


65. Президент мактаблари ходимларининг иш ҳақи ушбу Низомда назарда тутилган асосий иш ҳақини, шунингдек, қўшимча тўловлар ва устама ҳақни ўз ичига олади.


66. Президент мактабларининг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари лавозим маошига 100 фоиз ойлик устама ҳақ тўланади.


67. Президент мактабларининг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи ходимларини юқори малакали ва самарали меҳнатини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш, ўз касбига садоқатлилиги, ташаббускорлиги ва профессионаллигини ошириш мақсадида Президент мактаблари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасидан (кейинги ўринларда Моддий рағбатлантириш жамғармаси деб аталади) тўланадиган таянч лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик ва бир марталик устама ҳақлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.


68. Моддий рағбатлантириш жамғармаси барча Президент мактабларида ташкил этилади ва Президент мактаби иш ҳақи фондининг 200 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тузилади.


69. Агар иш шартлари ва ҳажми бўйича ушбу Низом билан тасдиқланган намунавий штатлар уларга татбиқ этилмаса, вазирлик меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган фонди (10 фоиздан кўп бўлмаган) доирасида Президент мактабларининг штат бирликлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.


70. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига мувофиқ юқори малакали ва (ёки) малакали мутахассисларни, шунингдек, Президент мактабларида ишлаш учун ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этишда иш берувчининг рухсатнома олиши талаб этилмайди.


71. Хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг (кейинги ўринларда хорижий мутахассислар деб аталади) меҳнатига ҳақ тўлаш улар билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори хорижий мутахассисларнинг малакаси ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, шу билан бирга мукофотнинг чегараланган суммаси ойига 5 000 (беш минг) АҚШ доллари (ёки эквивалент)дан ошмаслиги лозим.

Хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилади.


72. Хорижий мутахассислар билан тузилган шартномада хорижий мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари) турар жой билан таъминлаш, икки томонга авиачипталарни сотиб олиш, тиббий хизмат кўрсатиш (тиббий суғурта) харажатларини Президент мактаблари томонидан қоплаш тўғрисида (қисқа муддатли хорижий мутахассислар бундан мустасно) ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа шартлар назарда тутилиши мумкин.



8-БОБ. ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


73. Қуйидагилар Президент мактабларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Президент мактабларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан рухсат этилган пуллик таълим хизматлари кўрсатишдан ва бошқа фаолият турларидан тушган маблағлар.


74. Президент мактаблари белгиланган тартибда тасдиқланган ва вазирликда рўйхатдан ўтган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.


75. Президент мактаблари вазирликка тақдим этиш учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоботини юритади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


76. Президент мактаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


77. Президент мактабларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йилининг охирида амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) билан келишилган ҳолда, уларни бошқа умумтаълим муассасаларига ўтказиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар.


78. Молиявий-иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ҳисоб ва ҳисобот, иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва ўз вақтида бажарилиши ҳамда мажбурий тўловларни тўлаш масъулияти Президент мактабларининг Ижрочи директори ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Президент мактабларининг

лавозимлар ва штат бирликларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ


Т/р

Лавозим номи


Штат бирлиги

миқдори


I. МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

1.

Ижрочи директор


1

2.

Ўқув ишлари бўйича директор


1

3.

Махсус фанлар бўйича директор ўринбосари


1

4.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари


1

5.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида ва чақириққача ҳарбий тайёрлаш бўйича директор ўринбосари


1

6.

Бош бухгалтер


1

7.

Кадрлар бўйича менежер


1

II. ЎҚУВ-ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАР

8.

Кутубхоначи


1

9.

Ёшлар етакчиси


1

10.

Психолог


1

11.

Тўгарак раҳбари


4

12.

Ўқув бўлими услубчиси(1)


1

13.

Жисмоний тарбия ўқитувчиси (сузиш бўйича)(2)


1

14.

Тарбиячи(3)


7

15.

Навбатчи тарбиячи(4)


4,8

III. ТЕХНИК ВА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР

16.

Хўжалик ишлари мудири


1

17.

Иш юритувчи-котиба


1

18.

Лаборант(5)


4

19.

Муҳандис-дастурчи(6)


1

20.

Ҳамшира (суткалик навбатчилик учун)


4

21.

Ҳайдовчи(7)


*

22.

Сантехник(8)


*

23.

Электромонтер(9)


*

24.

Фаррош(10)


*

25.

Иситиш маркази оператори(11)


3

26.

Дезинфекцияловчи


1

27.

Қоровул(12)


8

28.

Боғбон


1

29.

Кўча супурувчи


1

30.

Дурадгор


1

31.

Ётоқхона коменданти(13)


1

32.

Хўжалик бекаси


1

33.

Кирларни ювиш бўйича машинист


1

Жами:


56,8**

       

*) Ушбу лавозимлар мактабнинг хақиқий параметрлари ва эҳтиёжлари асосида ҳисоблаб чиқилади.


**) 22-25 штат бирлигининг умумий сони лавозимсиз кўрсатилган.


Изоҳ.

1) Штат бирликлари сони мутахассис фанлар бўйича тўгараклар асосида ҳисобланган - 1) Робототехника; 2) Информатика ва дастурлаш; 3) Санъат, дизайн ва тасвирий санъат; 4) Нотиқлик ва актёрлик маҳорати мактаби.

2) Штат бирлиги ишлаб турган ҳовуз мавжудлигида киритилади.

3) Тарбиячи лавозими 1,0 бирлик ҳисобидан ҳар бир параллель синфга киритилади.

4) Навбатчи тарбиячи лавозими ўқувчи истиқомат қиладиган мактаб ётоқхонасининг ҳар бир қавати учун 1,6 бирлик ҳисобидан киритилади.

5) Лаборатория ходимлари сони лабораториялар сонига боғлиқ - кимё, биология, физика, ёшларнинг инновацион ижодкорлик лабораторияси (makerspace).

6) Муҳандис-дастурчининг вазифасига дастурий таъминотдаги муаммони бартараф этиш, техник кўмак бериш, ўқитувчилар томонидан фойдаланиладиган электрон жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш киради.

7) Штат бирликлари сони 1 та транспорт воситаси учун 1 та ҳисоб-китоб қилинади.

8) Сантехник-электромонтёр 2,500 кв.м га 1 та штат бирлиги ҳисоб-китобига асосланади.

9) Электромонтёр штат бирлиги ҳар 700 та ёритиш нуқтасига 1 та ҳисоб-китоб қилинади.

10) Штат бирлиги ҳар 700 кв.м га 1 та ҳисоб-китоб қилинади.

11) Агар мустақил қозонхона мавжуд бўлса, 1 та сменага 1 та оператор штат бирлиги ўрнатилади.

12) Қоровул лавозимига дам олиш, байрам ва таътил кунларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир пост (мактабга кириш/чиқиш) учун 4 та ходим сони тақдим этилади. Шартнома асосида хавфсизлик хизматларидан фойдаланганда мактаб маъмуриятига ходимнинг лавозими киритилмайди.

13) Комендант ўқувчилар ва чет эллик ўқитувчилар ётоқхонаси учун масъул ҳисобланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Президент мактабларининг маҳаллий

ўқитувчилари ва ходимларини қўшимча

моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчилари ва ходимларини (ўриндош ходимлар) қўшимча моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Президент мактабларининг ходимлари учун белгиланадиган рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловлар ва устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа моддий рағбатлантириш турларига қўшимча тарзда белгиланади.



2-БОБ. РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ (ҚЎШИМЧА) ТЎЛОВЛАР

ВА УСТАМАЛАР ҲАМДА УЛАРНИ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ


3. Президент мактаблари ходимларига ҳар ойлик ва бир марталик рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловлар белгиланиши мумкин.

Мазкур Низомда белгиланган рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловлар рўйхати ва миқдори Президент мактаби Ижрочи директорининг буйруғи асосида белгиланади.


4. Ходимларга устамалар қуйидагича белгиланади:

асосий иш жойидан штат жадвалига ва Президент мактаби тарификациясига мувофиқ базавий иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида;

ўриндошлик асосида соатбай иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида.


5. Педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар қуйидаги миқдорларда ва самарадорлик мезонлари асосида белгиланиши мумкин:

a) ўқувчиларнинг мустақил назорат ишлари (кириш, оралиқ, якуний назорат) натижалари бўйича педагог ходим фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. Самарадорлик мезонлари педагог дарс олиб борадиган барча синфларда барча ўқувчиларнинг ўртача баллари бўйича ҳисобланади. Бунда:

юқори натижалар (аъло) учун - асосий иш ҳақининг 100%;

яхши натижалар (яхши) учун - асосий иш ҳақининг 50% миқдорида устамалар белгиланади;

б) ўқувчиларнинг мустақил назорат ишлари якунлари (кириш, оралиқ, якуний назорат) бўйича педагог ходимнинг таълим бериш натижалари ижобий динамикасининг самарадорлик мезонлари кетма-кет икки назорат иши натижалари бўйича барча ўқувчиларнинг ўртача баллари ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланади. Бунда ижобий ўзгаришларнинг аниқ динамикаси (ўртача балнинг 10% дан ортиқ ўсиши) - 50% таянч иш ҳақи сифатида белгиланади;

Ушбу устама педагог ходимнинг натижалари ушбу банднинг "а" кичик банди бўйича қўшимча ҳақ тўлаш учун етарли бўлмаган ҳолатда белгиланади;

в) ўқув йили якунларига кўра, барча Президент мактаблари ўқувчилари ўртасида ўқувчиларнинг мустақил назорат ишлари (якуний назорат) натижалари бўйича педагог ходим фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. Самарадорлик мезонлари педагог дарс олиб борадиган синфларда барча ўқувчиларнинг ўртача баллари бўйича ҳисобланади. Бунда:

энг яхши натижа (1-ўрин) - асосий иш ҳақининг 60%;

иккинчи энг яхши натижа (2-ўрин) - асосий иш ҳақининг 40%;

учинчи энг яхши натижа (3-ўрин) - асосий иш ҳақининг 20% миқдорида устамалар белгиланади;

г) оралиқ ва якуний назоратлар учун синов материалларини ишлаб чиқиш:

1 та вариант учун - 15%;

2 та вариант учун - 20%;

3 та вариант учун - 25% миқдорида устамалар белгиланади;

д) ўқувчининг курс ёки лойиҳа ишига раҳбарлик қилинадиган ҳар бир лойиҳа иши учун - 25%;

е) ўқувчиларни қўшимча ва факультатив дарсларга жалб қилиш бўйича педагог (синф раҳбари) фаолиятининг фаоллиги. Ушбу кўрсаткич ўқитувчининг синф раҳбарлиги остида синфда ўқувчиларнинг умумий сонига факультатив, тўгараклар ва бошқа тизимли дарсларга қатнайдиган ўқувчиларнинг улуши сифатида ҳисобланади;

70 дан 100% гача - асосий иш ҳақининг 30%;

40 дан 69% гача - асосий иш ҳақининг 15%;

ж) педагогнинг инглиз тилини билиши, халқаро тестлардан ўтганлик тўғрисидаги тасдиқланган сертификати:

IELTS 6,0 ва ундан юқори балл /TOEFL IBT 60 дан 78 баллгача / CEFR B2 (ёки аналог) - асосий иш ҳақининг 60%;

IELTS 5,0-5,5 балл/TOEFL IBT 35 дан 59 баллгача / CEFR B1 (ёки аналог) - асосий иш ҳақининг 30% миқдорида устамалар белгиланади;

з) Times Higher Education (THE), QS World University Rankings университетлари рейтингига ёки педагогика бўйича миллий таълим ва/ёки илмий муассасалар илмий даражасига кўра ТОП-1000 рўйхатига киритилган етакчи хорижий таълим муассасаларининг дипломи мавжудлиги:

етакчи хорижий таълим муассасалари магистри дипломи ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан номзоди даражаси - лавозим маошининг 50%;

етакчи хорижий таълим муассасаларининг PhD даражаси ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан доктори даражаси - лавозим маошининг 100% ни ташкил этади.

Ушбу самарадорлик мезонлари учун устама педагогнинг (илмий жиҳатдан асосланган янги, илғор ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш (жорий этиш) бўйича) фаол услубий ишларини кўзда тутади. Ўқитувчининг методологик ишининг қониқарсиз натижалари юзага келганда, устама бекор қилиниши мумкин. Анжуманларда маърузалар билан иштирок этмаслик, нашрларда мақолаларнинг ва ўқув-услубий ишланмаларнинг йўқлиги қониқарсиз натижа ҳисобланади;

и) Олимпиада ғолиблари ва совриндорларини тайёрлаш бўйича педагогнинг натижалари (устама миқдорини ҳисоблашнинг энг яхши учта совринли ўрни учун қўшимча тўловлар билан чекланган):

шаҳар миқёсида (1-3 ўрин учун)

1- ўрин учун - асосий иш ҳақининг 45%;

2-ўрин учун - асосий иш ҳақининг 30%;

3-ўрин учун - асосий иш ҳақининг 15%;

вилоят (ҳудудий) миқёсида:

1-ўрин учун - асосий иш ҳақининг 60%;

2-ўрин учун - асосий иш ҳақининг 40%;

3-ўрин учун - асосий иш ҳақининг 20%;

республика миқёсида (1-3 ўрин учун):

1-ўрин учун (олтин медаль) - асосий иш ҳақининг 100%;

2-ўрин учун (кумуш медаль) - асосий иш ҳақининг 75%;

3-ўрин учун (бронза медаль) - асосий иш ҳақининг 50%;

халқаро миқёсда (1-3 ўрин учун):

1-ўрин учун (олтин медаль) - асосий иш ҳақининг 200%;

2-ўрин учун (кумуш медаль) - асосий иш ҳақининг 175%;

3-ўрин учун (бронза медаль) - асосий иш ҳақининг 150%.


6. Педагог ходимларга бир марталик устама қуйидаги самарадорлик мезонлари асосида ва қуйидаги миқдорларда белгиланиши мумкин:

а) ўқитувчининг профессионал танловларда иштирок этиш натижаси:

шаҳар миқёсдаги мукофот - асосий маошнинг 50%;

республика миқёсидаги соврин - асосий иш ҳақининг 100%;

халқаро миқёсдаги соврин - асосий иш ҳақининг 150%;

б) умумий ўрта таълим соҳасидаги халқаро манбаларда (Scopus, WoS ёки аналог) индексланган журналларда мақола нашр этилиши - асосий иш ҳақининг 50% дан 200% гача.

республикада аккредитациядан ўтган журналларда - 50%. Ушбу банд бўйича журналларга қўйиладиган талаблар Вазирлик томонидан ҳар ўқув йили бошида белгиланади;

в) маърузачи сифатида умумий ўрта таълим соҳасидаги халқаро конференция ёки семинарда маърузачи сифатида иштирок этиш - асосий иш ҳақининг 100%.


7. Маъмурий-бошқарув ходимларига (ижрочи директор, ўқув ишлари бўйича директор, директор ўринбосарлари) ойлик устамалар қуйидаги самарадорлик мезонлари асосида ва қуйидаги миқдорларда белгиланиши мумкин:

а) раҳбар ходимнинг инглиз тилини билиши, халқаро тестлардан ўтганлик тўғрисидаги тасдиқланган сертификати:

IELTS 6,0 ва ундан юқори балл /TOEFL IBT 60 дан 78 баллгача / CEFR В2 (ёки аналог) - асосий иш ҳақининг 60%;

IELTS 5,0-5,5 балл/TOEFL IBT 35 дан 59 баллгача / CEFR B1 (ёки аналог) - асосий иш ҳақининг 30%;

б) етакчи хорижий таълим муассасаларининг дипломи (ТОП-1000 рўйхатига киритилган Times Higher Education (THE), QS World University Rankings) ёки педагогика ёхуд бошқарув (маъмурият) бўйича миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг илмий даражаси мавжудлиги:

етакчи хорижий таълим муассасалари магистри дипломи ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан номзоди даражаси - лавозим маошининг 50%;

етакчи хорижий таълим муассасаларининг PhD даражаси ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан доктори даражаси - лавозим маошининг 100% ни ташкил этади.

в) мустақил назорат ишлари (кириш, оралиқ, якуний назорат) натижалари бўйича Президент мактаби ўқувчиларининг ўзлаштириш натижаларини баҳолаш. Ишлаш мезонлари барча мактаб ўқувчиларининг ўртача балли:

юқори натижалар (аъло) - асосий иш ҳақининг 60%;

яхши натижалар (яхши) - асосий иш ҳақининг 30%;

г) ўқитувчилар учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш ва ўқувчиларни мактабда ўқитиш. Ушбу кўрсаткич мактабда таълим жараёнини сифатли ташкил этишни ҳисобга олади, шу жумладан ўқув жараёнида иштирокчилар томонидан раҳбарият фаолиятини баҳолаш:

таълим жараёнларини юқори даражада сифатли ташкил қилиш - асосий иш ҳақининг 60%;

таълим жараёнларини яхши даражада сифатли ташкил қилиш - асосий иш ҳақининг 30%;

д) Президент мактаблари рейтинги натижалари. Рейтинг кўрсаткичлари ҳисобининг тартиби ва мезонлари вазирлик томонидан белгиланади:

1) битирувчиларнинг университетларга кириши;

юқори кўрсаткичлар - 80%;

ўрта кўрсаткичлар - 40%;

паст кўрсаткичлар - 0%;

2) Олимпиадалар ғолиблари сони ва даражаси:

юқори кўрсаткичлар - 70%;

ўрта кўрсаткичлар - 40%;

паст кўрсаткичлар - 0%;

3) ўзлаштириш мониторинги натижалари:

юқори кўрсаткичлар - 80%;

ўрта кўрсаткичлар - 40%;

паст кўрсаткичлар - 10%.


8. Маъмурий-бошқарув ходимларига (ижрочи директор, ўқув ишлари бўйича директор, директор ўринбосарлари) бир марталик тўловлар қуйидаги самарадорлик мезонлари ва миқдорларда белгиланиши мумкин:

a) умумий ўрта таълим соҳаси бўйича мақола нашр этиш:

республика журналларида - 50%;

халқаро базаларда индексланган, тақриз қилинган журналларда - асосий иш ҳақининг 50% дан 200% гача (журнал факторининг импактига қараб). Ушбу банд бўйича журналларга қўйиладиган талаблар вазирлик томонидан ҳар ўқув йили бошида белгиланади;

б) умумий ўрта таълим соҳасига анжуман ёки семинарда маъруза қилиш;

вилоят (шаҳар) ёки республика анжуманларида - 50% (маърузачи сифатида);

халқаро анжуманда - 100% (маърузачи сифатида).


9. Ўқув-ёрдамчи ходимларга ойлик устама ҳақи қуйидаги самарадорлик мезонлари ва миқдорлари асосида белгиланиши мумкин:

a) раҳбар ходимнинг инглиз тилини билиши, халқаро тестлардан ўтиш тўғрисидаги тасдиқланган сертификати:

IELTS 6,0 ва ундан юқори балл/TOEFL IBT 60 дан 78 баллгача / CEFR B2 (ёки аналог) - асосийиш ҳақининг 50%;

IELTS 5,0-5,5 балл /TOEFL IBT 35 дан 59 баллгача / CEFR B1 (ёки аналог) - асосий иш ҳақининг 30%;

б) етакчи хорижий таълим муассасаларининг дипломи (Times Higher Education (THE), QS World University Rankings университетлари рейтингига ТОП-1000 рўйхатига киритилган) ёки мутахассислиги бўйича миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг илмий даражаси мавжудлиги:

етакчи хорижий таълим муассасалари магистри дипломи ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан номзоди (фалсафа доктори (PhD)) даражаси - лавозим маошининг 50%;

етакчи хорижий таълим муассасаларининг PhD даражаси ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан доктори (DSc) даражаси - лавозим маошининг 100% ни ташкил этади.



3-БОБ. ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


10. Рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловларни белгилаш бўйича таклифлар Президент мактаблари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади.

Ишчи гуруҳ 5 кишидан кам бўлмаган таркибда Президент мактаби Ижрочи директори буйруғи билан тасдиқланади. Ишчи гуруҳ хулосаси Президент мактаби директорига рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш тўғрисида буйруқ чиқариш учун киритилади.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг йиғилиш баёни ҳар чоракда, алоҳида ҳолларда эса зарур бўлганда ўтказилади.

Ишчи гуруҳ йиғилиши Ишчи гуруҳ аъзоларининг камида 80 фоизи иштирок этадиган бўлса, овоз беришга эга (кворум) ҳисобланади.

Ходимларни рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисидаги қарор Ишчи гуруҳ аъзоларининг очиқ овоз беришлари орқали амалга оширилади. Қарор овоз берувчи (кворум) иштирокчиларининг камида учдан икки қисми иштирокида қабул қилинади.

Меҳнат шартномаси бекор қилиниши (ходим ўз иш фаолиятида қонунни бузганлиги туфайли ишдан озод этилган ҳолатлардан ташқари), бошқа ишга ўтиши ва бошқа ҳолатлар муносабати билан тўлиқ вақт ишлаб берилмаган бўлса, бир марталик тўлов Президент мактаби Ижрочи директори билан келишилган ҳолда тўланади.

Президент мактаби ходимларига қонун ҳужжатларида ва Президент мактаби жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўланиши мумкин.

Битта ходимга бажарилган ишлар миқдори ҳисобга олинган ҳолда ва ушбу Низомнинг талабларига мувофиқ бир вақтнинг ўзида бир нечта рағбатлантириш тўловлари турларини белгилашга рухсат этилади.

Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш масалалари Ишчи гуруҳ томонидан баённома кўринишида Президент мактаби Ижрочи директорига тақдим этилади.

Президент мактаби директорини рағбатлантириш ва қўшимча устама ҳақи белгилаш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан амалга оширилади.

Вазирлик рағбатлантириш ва қўшима устама ҳақи белгилаш тўғрилигини назорат қилади ва бунинг учун жавобгар ҳисобланади.


11. Президент мактаблари ходимларини рағбатлантириш ва қўшимча устама ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ҳар йили 20 декабрга қадар Президент мактаблари вазирликка келгуси йил учун харажатлар сметаси лойиҳасини тегишли асос ва ҳисоб-китоблари билан тақдим этади.


13. Президент мактаблари ҳар чоракда белгиланган тартибда вазирликка ушбу маблағлардан фойдаланганлиги бўйича ҳисобот тақдим этади.


14. Рағбатлантириш ва устама ҳақ ойлик маоши билан бирга бир вақтда тўлаб берилиши мумкин.


15. Ишчи гуруҳ Президент мактаблари ходимларига устама ҳақ белгилаш ва рағбатлантириш бўйича ҳужжатлар (билдирги, буйруқ ва бошқалар) тайёрланиши ва кўриб чиқилишини таъминлайди.






Низомга

3-ИЛОВА



____________________ shahridagi Prezident

maktabiga hujjat topshiruvchi to`g`risida

MA`LUMOTNOMA

Berildi



Rasm

3 х 4 sm

F.I.O (tug`ilganlik haqidagi guvohnomaga binoan)



haqiqatdan ham _____________ sinfda o`qiydi.




Maktabning nomi va to`liq manzili

ta`lim muassasasining ustaviga binoan



* Talabgor haqida ma`lumot

Doimiy yashash joyi va to`liq manzili


Talabgorning doimiy yashash joyining to`liq manzilini ko`rsating

(viloyat, shahar, tuman, qishloq, ko`cha, uy, xonadon)


Yashash joyi va to`liq manzili


Talabgorning yashash joyining to`liq manzilini ko`rsating

(viloyat, shahar, tuman, qishloq, ko`cha, uy, xonadon)


Tug`ilganlik haqidagi guvohnoma seriyasi va raqami


(Talabgorning tug`ilganlik haqidagi guvohnomasining seriyasi va raqamini ko`rsating)


Tug`ilgan sanasi


(Talabgorning tug`ilgan kuni, oyi, yilini ko`rsating)


Ta`lim tili


(Talabgorning ta`lim tilini ko`rsating)


Sinf rahbari F.I.O. va telefon raqami


(Talabgorning sinf rahbarining F.I.O va telefon raqamini ko`rsating)


Maktabning to`liq nomi va manzili, telefon raqami



Ota-onaning SMS xabar olishi uchun telefon raqami (kodi bilan)


(qabulga oid ma`lumotlar ko`rsatilgan telefon raqamga sms xabar orqali etkaziladi)


Qo`shimcha telefon raqam (kod bilan)



* Ota-onalar (qonuniy vakillari) haqida ma`lumot:

Qarindoshligi

F.I.O.

Pasport ma`lumotlari

(pasport seriyasi va

raqami, qachon va kim

tomonidan berilgan)


Yashash manzili,

telefon raqami


Ota-onalardan biri yoki ularning o`rnini bosuvchi shaxs





         

SMS - xabarnoma uchun telefon raqami (kod bilan)



Qo`shimcha telefon raqami (kod bilan)



Mening farzandim Prezident maktabida o`qish uchun kirish imtihonlarida ishtirok etishiga ruxsat berishingizni so`rayman.

Prezident maktabi maktab-internat shaklida tashkil etilishi to`grisida ma`lumot oldim hamda farzandim 5 kun (dushanba-juma) kunlari davomida maktab hududida qolib o`qishiga qarshi emasman.

Men taqdim etgan barcha ma`lumotlarning to`liq va haqqoniy ekanligini tasdiqlayman.

Bila turib yolg`on yoki to`liq bo`lmagan ma`lumotlarni taqdim etish farzandimning natijalarni e`lon qilishdan oldin istalgan bosqichda tanlovdan chiqarilishiga olib kelishidan habardorman.

Farzandimning shaxsiy ma`lumotlarini, tanlovda ishtirok etish jarayonida Prezident maktabi tomonidan olingan tanlov natijalarini, qabul komissiyasi a`zolari, xorijiy hamkorlar, davlat organlari, ekspertlar va boshqa manfaatdor tashkilotlarga topshirilishiga, shuningdek, tanlov natijalarini Prezident maktablarining rasmiy veb-saytiga joylashtirilishiga e`tiroz bildirmayman.

Kirish imtihonlarining natijalari qayta ko`rilmaydi, test sinovlari yakunida imtihon materiallari talabgorlarga berilmaydi.


Imzo


Ota-onalardan biri yoki ularning o`rnini bosuvchi shaxsning (F.I.O)




20____yil"___"_______________

Maktab direktori



Imzo








M.O`.    20____yil"___"_______________



*) O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 05.09.2018 yildagi PF-5538-son Farmoni, "Axborot erkinligi prinsiplari va kafolatlari to`g`risida"gi O`zbekiston Respublikasi Qonunining qoidalariga, O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 15.03.2017 yildagi 140-son qaroriga asosan ta`lim muassasasi rahbari berilgan axborotning haqoniyligi uchun shahsan javob beradi;

**) Ushbu ma`lumotnoma Prezident maktabiga talabgorlarning ota-onalaridan biri yoki ularning o`rnini bosuvchi shaxsning arizasi hisoblanadi;

***) Maktab direktoriga: Ota-onalarni sarson qilishga va buyruqbozlikka yo`l qo`ymaslik ma`lumot uchun qabul qilinsin.






Низомга

4-ИЛОВА



Президент мактабларига кириш имтиҳонларини

ўтказиш ва ўқувчиларни қабул қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш

муддатлари


V









I-босқич

>

Ишчи орган


>

Ҳужжатлар қабули бошланиши

тўғрисида ОАВда эълон бериш

Президент мактабларига қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида маълумот эълон қилинади.


>

Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин

















Талабгорлар томонидан

Президент мактабларининг

қабул комиссиясига ҳужжатларни

топшириш






Халқ таълими вазирлиги



1. Талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун қабул комиссиясини тузиш. Таркиб халқ таълими вазири буйруғи билан тасдиқланади.




Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин

II-босқич

>

Қабул комиссияси


>

2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадвалларини тасдиқлайди ва улар Президент мактабларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



>

Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин








3. Талабгорлар томонидан ҳужжатларни қабул комиссиясига топшириш.




20 кундан кам бўлмаган муддатда



Қабул комиссияси



4. Президент мактабига ўқиш учун топширилган аризалар сони ҳақида ахборот олиш, шунингдек, талабгорлар ва уларнинг ота-оналари саволларига жавоб бериш учун телефон алоқасининг ишлаб туришини ташкил этади.




ҳужжатларни қабул қилиш даврида










III-босқич

>

Ишчи орган Cambridge

Assessment билан

биргаликда


>

Имтиҳонни ўтказишга

тайёргарлик кўриш


1. Кириш имтиҳонлари муддатларини тасдиқлайди.


2. Президент мактабларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



>

Кириш имтиҳонлари бошланишидан бир ой олдин













IV-босқич

>

Ишчи орган Cambridge Assessment билан биргаликда


>

Кириш имтиҳонларининг

I-босқичини ўтказиш.


>


1. Кириш имтиҳонларининг биринчи босқичини ўтказади.


Тасдиқланган жадвал асосида


2. I-босқич натижаларини қабул комиссиясининг ахборот стендларида ва Президент мактабларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтида эълон қилади.



15 кун муддатда










V-босқич

>

Ишчи орган Cambridge Assessment билан биргаликда


>

Кириш имтиҳонларининг

II-босқичини ўтказиш.


>


1. Кириш имтиҳонларининг II-босқичига ўтган талабгорларни смс, Президент мактабларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайти ва қабул комиссияси ахборот стендлари орқали хабардор қилади ва кейинги босқич имтиҳони куни ва жойини эълон қилади.


3 кун муддатда


2. Кириш имтиҳонларининг II-босқичини ўтказади.



Тасдиқланган жадвал асосида

3. II-босқич натижаларини қабул комиссиясининг ахборот стендларида ва Президент мактабининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтида эълон қилади.


30 кун муддатда

VI-босқич

>

Қабул комиссияси


>

Қабул қилишни расмийлаштириш

Имтиҳон натижаларига асосан талабгорларни Президент мактабига ўқишга қабул қилиш ҳақида Президент мактаби Ижрочи директорининг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги буйруғи чиқарилади.



>

10 кун муддатда






Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 июнь