Компенсацияни ҳисоблашда таътил кунлари сонини яхлитлаш

preview

Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсацияни ҳисоблаб чиқаришда таътил кунлари сонини қандай яхлитлаш кераклигини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Фойдаланилмаган таътил кунлари учун пулли компенсацияни ҳисоблаб чиқаришда кунларни яхлитлаш Меҳнат кодексининг 224-моддасида назарда тутилган.

Ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда унинг давомийлигини ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилининг тўлиқ миқдорини ўн иккига бўлиш ҳамда тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланг.

Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган ортиқча кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса ҳисобга олинмайди.

Ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда меҳнат таътили кунлари умумий давомийлигини ҳисоблашда олинган 0,5 га тенг ва ундан кўп ўнликлар бир кун деб яхлитланади, 0,5 дан ками эса ҳисобдан чиқариб ташланади.

Мисол
Яхлитлаш қоидасини ҳисобга олган ҳолда фойдаланилмаган таътиллар учун компенсацияни ҳисоблаб чиқариш
Меҳнат шартномасига кўра ходимда умумий давомийлиги 27 календарь кундан иборат меҳнат таътили (асосий+қўшимча) белгиланган.

Ходимнинг иш йили – 10.05.2023 й.–09.05.2024 й.

 

1) Ходим 4 ой-у 16 кун ишлаб бериб, 2023 йил 26 сентябрь куни ишдан бўшашга қарор қилди.

Уларни яхлитлаймиз . 5 ойлик иш даври учун компенсация тўланади:

  • 27 : 12 х 5 = 11,25 кун

Ходимга МК 224-моддаси шартлари бўйича 11 календарь кун учун пулли компенсация тўланиши зарур.

 

2) Агар ходим ишдан бўшагунга қадар ўша даврда олти ой (10.05.2023 й.–09.05.2024 й.) ишлаб берса.

Ҳисоб-китоб:

  • 27 : 12 х 6 = 13,5

13,5 календарь кунни 14 календарь кунгача яхлитлаймиз . Компенсацияни 14 календарь кун учун тўлаймиз.