Чет эллик билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин қандай бекор қилиш керак

preview

«Чет эллик ходим билан 2023 йил 25 майгача муддатли меҳнат шартномаси тузилди, ишни тасдиқлаш тўғрисидаги гувоҳнома худди шу санагача амал қилади. Иш ҳажмининг кескин қисқариши туфайли иш берувчи у билан меҳнат шартномасини 10 майда бекор қилишга мажбур. Меҳнат шартномасида неустойка тўғрисида банд мавжуд, касаба уюшмаси органи йўқ, жамоа шартномаси йўқ. Иш берувчи ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги хабарномани 1 май куни юборади. Чет эллик ходимнинг ишдан озод қилиниши ҳақида маҳаллий меҳнат органини хабардор қилиш керакми? Иш берувчи ходимга қандай тўловларни ва қайси муддат учун  амалга ошириши шарт?».

Саволларга «Нормэксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

–  Чет эллик ходимлар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ходимлар билан тенг ҳуқуқларга эга, уларга амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар татбиқ қилинади.

Ходимлар сони ёки штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳужжатли тасдиқлашни талаб қилади. Мазкур асос бўйича ишдан бўшатиш тартиб-таомили қонуний деб ҳисобланиши учун иш берувчида бунинг учун барча керакли ҳужжатлар бўлиши керак.

Асосий ҳужжат – бу тасдиқланган янги штат жадвали билан штат ёки ходимлар сонини қисқартириш тўғрисидаги буйруқ. Унда иш берувчи қуйидагиларни кўрсатади:

  • штат қисқариши асослари;
  • қайси лавозимлар ва қанча штат бирликлари қисқартирилмоқда;
  • ходимлар билан меҳнат муносабатлари тугатилган сана (2 ойлик огоҳлантириш муддатини ҳисобга олган ҳолда).

 

Қачон ва қандай огоҳлантириш керак

Иш берувчи ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимларни камида икки ой олдин ёзма шаклда (имзо қўйдириб) огоҳлантириши шарт .

Кўриб чиқилаётган ҳолатда, агар ходим 2023 йил 1 майда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантирилса, иш берувчи ходимнинг меҳнат шартномаси муддатини ҳисобга олган ҳолда у билан меҳнат муносабатларини – 2023 йил 25 майдан олдин (умумий тартибда эса – 2023 йил 1 июлдан олдин) бекор қилиши мумкин.

Бунда иш берувчи огоҳлантириш муддатини ходимнинг розилигисиз тегишли пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақли .

Кўриб чиқилаётган ҳолатда, агар иш берувчи 2023 йил 10 майда меҳнат шартномасини бекор қилса, у 10 майдан меҳнат шартномаси бекор қилинган  кунгача бўлган давр учун компенсация тўлайди. Бу ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси огоҳлантириш берилган кундан бошлаб 2 ойлик тугаш санаси эмас, балки меҳнат шартномасининг тугаш санаси – 2023 йил 25 май бўлиши керак.

 

Бошқа ишни таклиф қилиш керакми

Меҳнат кодекси иш берувчидан ходимлар сони ёки штат қисқарган тақдирда, ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мос келадиган бошқа ишни таклиф қилишни талаб қилади. Агар у бўлмаса, – корхонада мавжуд бўлган ҳар қандай бошқа ишни (бўш  лавозим)таклиф қилиши мумкин. У бундай ишни штатни қисқартириш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган санадан бошлаб бутун давр давомида, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунни қўшган ҳолда таклиф қилиши керак .

Агар ходим билан муддатли меҳнат шартномаси 2023 йил 25 майгача тузилган бўлса:

  • 10 майда ишдан бўшатилганда – 10–25 май кунларига иш таклиф қилинг;
  • 25 майда  ишдан бўшатилганда  иш таклиф қилиш шарт эмас.

 

Тўловлар

Штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда, ишдан бўшатиш нафақаси бундан мустасно , иш берувчи ҳисоб-китоб қилиши ва барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўлаши шарт .

Агар меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда неустойка тўлаш назарда тутилган бўлса, иш берувчи уни меҳнат шартномасида назарда тутилган миқдорда тўлашга мажбур .

 

Чет элликни ишдан бўшатиш ҳақида кимни хабардор қилиш керак

Агар ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи бўлса, иш берувчи уни эҳтимолий ишдан бўшатилиши тўғрисида камида икки ой олдин хабардор қилади ва ишдан бўшатиш оқибатларини юмшатишга қаратилган маслаҳатлашувлар ўтказади .

Шунингдек, у қисқартирилаётган ҳар бир ходимнинг келгусида ишдан бўшатилиши тўғрисида камида икки ойдан кечиктирмай маҳаллий меҳнат органини хабардор қилиши керак. Бунинг учун у ходимнинг касби, мутахассислиги, малакасини ва меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини кўрсатган ҳолда ЯММТга тегишли маълумотни киритади .

Бу ҳақда батафсил қуйидаги тушунтиришда ўқинг:

Бундан ташқари,  чет эллик билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бир ҳафта муддатда хабардор қилиниши керак .

Kadrovik.uz тавсия қилади

Эътибор қаратинг: ходимнинг меҳнат шартномаси муддати 2023 йил 25 майда тугайди. У билан меҳнат шартномасини ушбу асос бўйича бекор қилганингиз манфаатлироқ . балки штат ёки ходимлар сони қисқариши муносабати билан муддатидан олдин эмас .

Шунингдек, ўзаро манфаатли шартларда меҳнат шартномасини томонларнинг келишувига  кўра бекор қилиш масаласини ҳам кўриб чиқиш мумкин . Масалан, ишдан бўшатиш муносабати билан ходимга моддий ёрдам сифатида маълум суммани тўлаш ҳақида келишиш орқали. Мазкур асос ходим билан меҳнат шартномасини исталган вақтда бекор қилиш имконини беради. Ходимнинг розилиги мажбурий шарт бўлиши керак.

 

Иш берувчининг жавобгарлиги

Меҳнат қонунчилигини бузиш иш берувчининг мансабдор шахсларига нисбатан МЖтКнинг 49-м. бўйича БҲМнинг 5-10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасида чет эл ишчи кучини  жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10-25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади .