Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Chet el valyutasidagi operatsiyalarni buхgalteriya hisobi, statistika va boshqa hisobotlarda aks ettirish tartibi toʻgʻrisida Nnizom (AV tomonidan 16.11.2001 y. 1085-son bilan roʻyхatga olingan 07.11.2001 y. Moliya vazirligining 119-son, DSQ 2001-111-son Makroiqtisod va statistika vazirligining 34-son, Markaziy bankning 205-V-son qarori bilan tasdiqlangan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 16 ноябрда 1085-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Давлат солиқ

қўмитаси, Макроиқтисодиёт

ва статистика вазирлиги,

Марказий банкнинг

2001 йил 7 ноябрдаги

119, 2001-111, 34 ва

205-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Чет эл ваютасидаги операцияларни

бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа

ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 октябрдаги 422-сонли "Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш тартибини белгилаб беради.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мулкчилик шаклидан, фаолият туридан, идоравий тобелигидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валюта операцияларини амалга оширувчи барча муассасалар (банк-лардан ташқари), бирлашмалар, ташкилотлар, корхоналар (бундан кейин - хўжалик юритувчи субъектлар) учун тааллуқлидир.



2-§. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

2001 ЙИЛ 1 НОЯБРДАН БОШЛАБ БУХГАЛТЕРИЯ ВА

СТАТИСТИКА ҲИСОБЛАРИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


2. Чет эл валютасидаги валюта маблағлари, бойликлари ва операциялари бухгалтерия ҳисобида хўжалик операциялари амалга оширилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси (бундан кейин - Марказий банк курси) бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади, жумладан:

а) кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда ҳисобварақларидаги валюта маблағлари, аккредитивлари, валютадаги ссуда қарзлари;

б) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари;

в) тузилган шартномаларга асосан четдан келтирилган товар-моддий бойликлар ва бошқа активларни божхона юк декларацияси (бундан кейин - БЮД)ни расмийлаштириш санасида кирим қилиш;

г) божхона тўловларини амалга ошириш;

д) чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари;

е) чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар.


3. Чет эл валютасини харид қилиш ва сотиш бухгалтерия ҳисобида харид қилиш ёки сотиш кунига бўлган Марказий банк курси бўйича акс эттирилади.

Чет эл валютасини Марказий банк курсидан паст ёки юқори қийматда сотиш (харид қилиш)да вужудга келадиган курс фарқлари (ижобий ёки салбий) молиявий-хўжалик фаолиятининг натижаларига киритилади ва "Фойда ва зарарлар" ҳисобварағининг "Молиявий фаолиятдан фойда ва зарарлар" илова  ҳисобварағи бўйича акс эттирилади.

Чет эл валютасини сотиш бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:

а) чет эл валютасини Марказий банк курси бўйича валюта ҳисобварағидан ўтказилиши (кўчирилиши)

"Банклардаги махсус ҳисобрақамлар" ҳисобварағининг "Блок ҳисобрақам" илова ҳисобварағи дебети

"Валюта ҳисобварағи" кредити

б) чет эл валютасини "Блок ҳисобра

...